Главная / Сиёсат / Оролни йукотиш дахшатлари ва мисли курилмаган саксовулзорлаштириш хакида Борий Алихонов билан сухбат
Место рекламы

Оролни йукотиш дахшатлари ва мисли курилмаган саксовулзорлаштириш хакида Борий Алихонов билан сухбат

Орол – 50 йил аввал хам дунёнинг курукликдаги энг йирик туртинчи денгизи эди. Афсуски, денгизнинг куриб бориши ва унинг окибатлари бугунга келиб дунёнинг энг огрикли экологик фожиаларидан бирига айланган.

Бушаб колган денгиз урнидан кутарилаётган захарли тузлар, кум ва чанг-тузон инсонлар саломатлиги, усимлик ва хайвонот дунёсига жиддий хавф тугдирмокда.

Узбекистон хукумати Оролбуйи фожиаси окибатларини бартараф этиш, худуд атрофида биохилма-хилликни таъминлаш учун бир канча ишларни амалга оширмокда. Жумладан, хозирда Орол денгизининг куриган кисмида саксовулзорлар барпо этилмокда. Шунингдек, Орол муаммосига йирик халкаро ташкилотлар эътиборини каратган холда, худудга купрок инвестиция жалб килишга интилмокда.

Kun.uz Орол денгизи фожиалари ва уни бартараф этиш борасида килинаётган ишлар кай даражада самара бераётгани юзасидан Узбекистон Экологик партияси рахбари Борий Алихонов билан сухбат ташкил килди.

Оролнинг терморегулятор функцияси умуман тескарисига ишлаяпти

Хуш, Орол денгизини курмаган, у хакда факат архив теледастурлар ва бошка маълумотлар оркали эшитган хозирги ёшлар авлоди учун уни кандай тасвирлаш мумкин, уни йукотишнинг дахшатлари нималарда куринади?

Борий Алихоновдан шу хакда фикрларини сурадик.

Борий Алихонов

– Бундан 50 йил аввал хам Орол денгизида урта хисобда 1082 куб км. хажмда сув бор эди, майдони эса 68 минг кв.км.га тенг эди. Шунингдек, хар йили Оролга 55-58 куб км. сув куйиларди. Бунинг 2\3 кисми Амударё ва 1 кисми Сирдарёдан куйиларди.

Оролдаги холат муътадил пайтларда сув таркибидаги туз микдори 11-12 гр литрни ташкил киларди. Бу дегани Орол худудидаги ривожланишга энг муътадил шароит яратилганди.

Хуш, хозир кандай ахволга тушиб колдик? Хозир бу майдон 10, сув хажми эса 15 баробарга камайиб кетган. Оролнинг сатхи 29 метрга тушиб кетди. Бу урта хисобда 10 каватли уйнинг баландлигига тугри келади.

Биз юкорида орол сувида тузнинг таркиби хакида гапирдик, хозирда бу курсаткич 150 гр – 300 гр литрга етди. Бу дегани орол сувининг 1\3 фоизини туз ташкил килади.

Бу – хакикий улик денгизининг намунаси. Хатто ундан хам юкори.

Факатгина Орол денгизи шароитида яшаши мумкин булган 20 хилдан зиёд балик тури йуколиб кетди. Таккослаш учун, утган асрнинг 60-йилларида йилига 35 минг тоннагача балик овланган. Хозир бирорта балик колгани йук.

Хозирги кунда Оролнинг куриган тубидан йилига 100 млн тоннадан зиёд кум, чанг-туз юзлаб, минглаб км. масофаларга учиб боради.

Бундай кучиб борган туз, кум зарралари эса Норвегия, Япония каби давлатлардан, Помир, Олой, Тянь-Шань тог тизмалари хамда Арктикадан хам топилди.

Авваллари ёз ойларида Орол устидан утаётган гармсел харорати денгиз суви харорати таъсирида пасаярди ва бизга нисбатан илик хаво сифатида, кишда эса, аксинча, Сибирдан эсаётган совук оким Оролнинг илик суви таъсирида муътадиллашиб келарди. Хозирги вактда Оролнинг ушбу терморегулятор функцияси умуман тескарисига ишлаяпти.

Шунинг учун хам бизда иклим йилдан-йилга кутарилиб боряпти.

Биздаги каби саксовулзорлаштиришнинг дунёда бирорта аналоги йук

Хозирда Орол денгизининг куриган кисмида саксовулзорлаштириш ишлари давом этмокда, аммо бу хали дунёда мисли курилмаган иш хисобланади. Борий Алихоновдан Орол денгизининг куриган саксовул урмонларини барпо килиш ва унинг ахамияти хакида сурадик.

Унинг айтишича, эндиликда технологик жихатдан Оролни аввалги холатига кайтаришнинг иложи йук.

– Оролни бундан 60 йил аввалги холатига кайтариш учун Волга дарёси 5 йил, Дунай дарёси 7 йил тинимсиз окиши керак.

Эндиликда олдимизда турган биринчи масала – Оролбуйи худудида экологик фожиаларни мардонавор туриб, биринчи уринда кабул килаётган ахоли саломатлигини баркарор саклаш.

Саксовулларга келсак. Тугрисини айтишим керак, биз бу борада куп вактни йукотиб куйдик. Авваллари куп гапириларди, лекин кам иш килинарди. Утган 20 йил ичида куриган 5 миллион га. ердан атиги 400 минг га. ерга саксовул экилди.

Хозирга келиб бу масалага булган эътибор тубдан узгарди. Масалан, утган 2018 йил декабрь ойидан жорий йил апрель ойигача 650 минг га. ерда саксовул уруглари сепилди, 1 миллион бир юз минг га. ерда эгатлар олиниб, саксовул экиш учун тайёр килинди.

Саксовул шундай усимликки, агар уни етти катор килиб эксангиз, у 5-7 йилда 90 фоиз кумни ушлаб кола оладиган даражада катта булади ва у узидан купайиш хусусиятига эга.

Бу – саксовулнинг биринчи хусусияти. Унинг иккинчи хусусияти – саксовул усган худудда экотизим муътадиллашади, оазис булади. Учинчидан, уша худудларда биохилма-хиллик купайишига имконият яратилади.

Бу каби саксовулзорлаштиришнинг дунёда умуман аналоги йук. Албатта, Австралия, Козогистонда экилган, лекин биз килаётган ишлар билан уларни умуман таккослаб булмайди.

Хуш, саксовулзорлаштириш Оролбуйида биохилма-хилликни таъминлашда ягона ечимми? Партия рахбарининг бу борадаги фикрлари билан хам кизикдик.

Унинг айтишича, бу ягона ечим эмас.

– Жудаям тугри савол. Бу ягона чора эмас. Бизда чулга чидамли кандим, черкес каби усимликлар хам бор.

Бундан ташкари хозирги вактда Оролнинг куриган тубидан нисбатан чучук сув хам чикяпти. Бу кам, лекин биз уша жойларга йирик ва майда шохли хайвонларга озука буладиган экинларни етиштириш устида ишлаяпмиз.

Сухбат давомида Борий Алихонов, шунингдек, Оролбуйи худудида биохилма-хилликни таъминлашда Козогистон ва Узбекистон тажрибаси, яна 10-15 йилдан кейин Орол худудини кандай тасаввур килиши ва бошка мавзуларда кизикарли фикрларини билдирди. Сухбатни тулик шаклда юкоридаги видео оркали томоша килишингиз мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

1nExDwvE0qIs2iRPojoOxW8G00OpMGtw

Самарканд шахрида бош соликчи узгарди

Собиржон Махмудович Рустамов Самарканд шахар давлат солик инспекцияси бошлиги этиб тайинланди. Бу хакда Zarnews хабар таркатди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари