Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Онлайн аукцион: 2,8 млрд сумлик авторакамлар сотилди
Место рекламы

Онлайн аукцион: 2,8 млрд сумлик авторакамлар сотилди

Онлайн аукцион оркали 688 та автомобиль ракамлари сотилди. Сотилган давлат ракам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сумни ташкил килди

Фото: KUN.UZ

2020 йилнинг 27 январь – 2 февраль кунлари “УзРТХБ” АЖ барча савдо платформаларида 891,2 млрд сумлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий хажми 386,7 млрд сумни ташкил этди.

Биржа савдоларининг хажми аввалги хафтага нисбатан 13 фоизга камайиб, 805,2 млрд сумни ташкил этди. Валюта савдо майдончаси оркали сотилган товарларнинг киймати 492,5 минг АКШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полимер махсулотларининг улуши 73 фоиз, пахта ёги улуши 17 фоиз ва бошка махсулотлар улуши 10 фоизни эгаллади.

Кургазма-ярмарка савдоларнинг хафталик хажми 36,5 млрд сумни, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар эса 15,7 млрд сумни ёки тузилган битимларнинг 43 фоизни ташкил этди.

Утган хафтада давлат харидлари буйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг хажми 46,7 млрд сумга тенг булди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблагини тежалиши 12,3 млрд сумни ташкил этди.

Куриб чикилаётган давр мобайнида онлайн аукцион оркали 688 та автомобиль ракамлари сотилди. Сотилган давлат ракам белгиларининг умумий суммаси 2,8 млрд сумни ташкил килди. Савдолар натижасида битимларнинг 19,2 фоизи биринчи тоифадаги авторакамларга, 48,4 фоизи иккинчи ва 32,4 фоизи учинчи тоифа авторакамларга тегишли.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

fyzLo_uowL-HpBELr7OvZbZPiuV8t79r-1

Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди

2020 йил 19 мартдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари Россия Федерацияси худудида  вактинчалик булиш муддатини узайтиришлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари