Главные новости
Главная / Жамият / Оналар хакида шеърлар
Место рекламы

Оналар хакида шеърлар

Алишер НАВОИЙ

Оналарнинг оёги остидадир
Равзаи жаннату жинон боги.
Равза боги висолин истар эсанг
Бул онанинг оёгин туфроги.

* * *
Бошни фидо айла ато кошига,
Жисмни кил садка ано бошига.
Тун, кунингга айлагали нурпош
Бирисин ой айла, бирисин куёш.

Миртемир
СЕН ОНА

Алишерга алла айтиб ухлатган
Сен — она.
Огушида Бобур камолга етган
Сен — она.
Торобийни огир жангга жунатган
Сен — она.
Оламни нурида мунаввар этган
Сен — она.
Йигласа, дунёни расо титратган
Сен — она.
Кулгиси саодат парвариш этган
Сен — она.
Дахолар бешигин бедор тебратган
Сен — она.
Мехри бахорида элни яшнатган
Сен — она.
Ягона углингни жунатдинг жангга,
Бул бардам, она!
Онадай ошик йук она Ватанга,
Мухтарам она…

ШУХРАТ
О, ОНА…

Куз очиб оламга келгандан бери
Неларни курмади бу бошим менинг.
Озми-куп танидим хаётнинг сирин,
Киркка хам етибди бу ёшим менинг.

Йилдан-йил орттирдим талай дусту ёр,
Хурматлаб дедилар, «дустим», «уртогим»,
Улгайдим: куксимга бош куйиб дилдор,
У деди: «Бахтимсан, суянган тогим!..»

О, она, хеч бири эмасдур ширин
«Болам!» деб бир огиз айтган сузингдан!
О, она мехрингда куёш яширин,
Не ажаб гул унса хар бир изингда!
Шухрат
ТУРТЛИК

Дунёда энг яхши, мехрибон она,
Бу менинг онамдир, билинг, ёронлар!
Эй, угил-кизларим, булинг парвона
Онамда колмасин дарду армонлар!

Тура СУЛАЙМОН
ТАВАЛЛО

Бу йил 94 ёшни коралаётган онам — Мукаррама уста Нурмат полвон кизларининг шарофати билан битилган машким

Нелардандир кунгил булиб гаш,
Хам эгилиб бу эгилмас бош,
Кузларимда калкиб турса ёш,
Бу холимга беролмай бардош
Муштипар бир Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.

Кайтар булсам курук кул овдан,
Кора козон колса кайновдан,
Хам айрилиб улжа, уловдан,
Карзга ботар булсам бировдан
Таскин бериб Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.

Бирда хакдин, бирда нохакдин,
Жабр курсам бир бетавфикдин.
Ортда турсам калби курокдин,
Кадрим хароб булса тупрокдин.
Охлар уриб Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.

Ога-ини уртасида гап…
Алхол, келиб чикмиш ихтилоф:
Бири иззат, бири мулк талаб.
— Бу ок сутим, мехримга хилоф, —
Дея шурлик Онам йиглайдир ,
Колганлари ёлгон йиглайдир.

Синалмокнинг гали келганда,
Нохак маглуб булсам майдонда,
Номим колмас булса жахонда,
Ким дуст-душман билинар онда
Ахволимга Онам йиглайдир,
Колганлари ёлгон йиглайдир.

Ханим бир ён, мен бир ён булсам,
У устивор, мен урён булсам,
Бу хам камдай ногирон булсам —
Ёгоч отга ёнма-ён булсам
Ой тутилиб, Онам йиглайдир ,
Колганлари ёлгон йиглайдир.

Булсам гумрох, булса гунохим,
Вужудимга солмасдин вахм,
Кабул айла тавалло-охим,
Дариг тутмай мехринг, илохим,
Йиглатмагил мушфик Онамни,
Волидаи Мухтарамамни

Хусниддин ШАРИПОВ
ОНА НАВОСИ

Кечалар узундир, кечалар узок,
Гох кузим илинмас тонг кадар, болам.
Кунгил мавжларига солганда кулок,
Хаёлга не келиб, не кетар, болам.

Фарзанддир онанинг умрига гултож,
Дардига малхам-у, бахтига йулдош,
Хеч кимни этмасин хеч кимга мухтож,
Миннат ёш жонингни огритар, болам.

Майли, ултирмагин тун-кун бошимда,
Етар пайдо булсанг тез-тез кошимда,
Балки ризкинг бордир бир кафт ошимда,
Гап-сузни айласам мухтасар, болам.

Гох борсам уйингга узимдан ортиб,
Яйрар набиралар сакрашиб, йуртиб,
Кутарсам, кулимдан олмагин тортиб,
Менга хам ярашар гунчалар, болам.

Азиз умринг булиб шохона бир байт,
Кушиклар ичингдан тошиб кетган пайт
Арзингни менга хам тушунтириб айт,
Колмайин дардингдан бехабар, болам.

Уз инин ватан деб севаркан турна,
Сен хам хар заррасин кузга эт сурма.
Ичмагин, чекмагин, бемахал юрма,
Булсин босган изинг бехатар, болам.

Хайр-хуш килармиз бир кунмас-бир кун,
Тонгларим хуснини тусганда хам тун,
Бахтингни курсам бас — мамнунман, мамнун,
Сен борки, бизлар хам муътабар, болам.

Абдулла ОРИПОВ
УЗБЕК ОНАСИ

Муштипар хам узинг, буюк хам узинг,
Куйинчак хам узинг, куюк хам узинг.
Оламга татирлик суюк хам узинг,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Сени Тумарис деб, мактаганим бор,
Сен Темур бешигин тебратган бедор,
Сенсан Бибихоним, Нодираи зор,
Пайти келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Ватанни Она деб бекор айтилмас,
Она буюрганда йулдан кайтилмас,
Сен узинг Каъбамсан, Байтул мукаддас,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Бошингдан нималар утмади ахир,
Ватандек такдиринг булди гох тахир,
Бобур шох булсада, кошингда факир,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Гохида балкидинг Барчиндек тулиб,
Гузадек куридинг Турсуной булиб,
Тимсолинг яловда юлдуздек кулиб,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Фарзандинг кувонса — сен хам кувондинг,
Факат болам дединг, яшадинг, ёндинг,
Нокаси учраса, уртандинг, тондинг,
Пайт кеди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Келажак тойчогу тойингиздадир,
Жаннат хам, албатта, пойингиздадир,
Ватан-ку Сиз турган жойингиздадир,
Пайт келди, айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

Сизга таъзим килиб турибман бу пайт,
Сизга бахшидадир энг шохона байт,
Азиз элу юртга дуоларинг айт,
Пайт келди айтмокка, гапнинг хонаси,
Эй, Узбек онаси, Узбек онаси.

ФАРИШТАМ ОНАМ

Мехрибон, хушзабон, кунгли оппогим,
Сузлари шириндур, калби юмшогим,
Дилимга гам кайгу, урнашган оним,
Кунглимни кутарган мехрибон Онам,
Барчадан мехрибон,Фариштам Онам!

Дард келса енгасиз,бизга билдирмай,
Бизни кулдирарсиз,узингиз кулмай,
Узингиз у жойга, бир бора бормай,
Хожи инсон бул деб, дуо килганим,
Барчадан мехрибон,Фариштам Онам!

Доимо болам деб, нафсим деб юрдим,
Болам бахтли бул деб,елдим, югурдим,
Хотиним айтганин, доим шай килдим,
Тугилган кунда гул, олмаган Онам,
Сабрли,кадрли,Фариштам Онам!

Дардингиз олайин, мунис онажон,
Гам курманг,юзингиз кулсин Онажон,
Бизнинг бахтимизга сог булинг хар он,
Озгина дард курсам, доим парвонам,
Барчага мехрибон,фариштам Онам!

Йигламангиз чидолмайман,эй Онам,
Сиз керагим, сиз мунисам,фариштам,
Хизматингиз айтинг тайёрман хар дам,
Барчани кунглига,йул топган Онам,
Шохрухга мехрибон фариштам Онам!

Жоним Онам

Юрак багрим азоблардан тулиб кетса
Кузларимдан бехудага ёшлар окса
Бир кун келиб дустларимдан гам согинсам
Мехрингизни согинаман жоним онам

Бу хаётнинг гам андухи бошим экса
Куз олдимда хаёт гуё зулмат булса
Жонсиз вужуд бир кун мехр истаса
Мехрингизни согинаман жоним онам

Бахтга етишмок осон иш эмас
Бу йулда йикилмок кокилмоклик бор
Мехр устунига зориксам сиз бор
Мехрингизни согинаман жоним онам

Майли гамнинг девори устун булсахам
Майли дарднинг азоби кучли булсахам
Биламан онажон сиз мен билансиз
Мехрингизни согинаман жоним онам

Бу дунйода кузларимни нури онам
Юрагида мехри дарё мунис онам
Ёнингизда бахтим бутун жоним онам
Мехрингизни согинаман жоним онам

Авалло ОНА

Аввало ассалом, сизга Онажон,
Хаётта керагим,керакциз хар он,
Сизга фидо булсин,танамдаги жон,
Илохим мингларга,кирин онажон!

Сизни жахлингиз хам,ширин туюлар,
Сиздай инсон йилда,1 марта келар,
Сизга фарзадлигим фахрлар берар,
Илохим мингларга киринг онажон!

Эй онам узимнинг,фаришта онам,
Йиглайман качонки,курсам сизда гам,
Шохрухни кечиринг,кийнар бир алам,
Сизни ёшлигида,йиглаткан мен пас,
Узин кечиролмас,кечирай олмас!

Илохим маккага,оборай узим,
Хакни ургатдингиз,хак булсин сузим,
Сизни йулингизга мос келсин изим,
Отам бор,онам бор,ок болгай юзим!

Сиздайин инсонлар,керак дунёга,
Мандайлар керакмас,ношукур банда,
Тузикрок хизматхам,килолмадим- а,
Кечиргайсиз Она,кечиринг Она!

Кадризни билмадим,доим ранжитдим,
Кечиринг ёмонлик,билмас инсоним,
Сутингиз хаккини,мен,кандай узгум,
Доимо ёнимда,болинг Онажон!

ОНАСИ ХАЕТЛАР ОНАНГИЗ АСРАНГ

Онангиз енида бир зум утириб.
Мехирли кузларига бир туйиб каранг
Дуне ишларини бир четга суриб .
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Хаетдан кетганда кадри билинар.
Томокка хаттоки сув хам илинар.
Пушаймон буларсиз баFир тилинар
Онаси хаетлар Oнангиз асранг.

Калбини гам алам камраб олмасин.
Йулингизни кутиб кузи толмасин.
Кексайган кунглида армон колмасин
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Оналар пойида булса гар жаннат
Нима учун онага килмаймиз хизмат.
Онадан айрилмок энг огир кисмат.
Онаси хаетлар онангиз асранг.

Биз учун хикматдир хар айтган сузи.
Дунеда мехрибонOнадай зот борми узи
Факат кувонч билан ешлансин кузи.
ОНАСИ ХАЕТЛАР ОНАНГИЗ АСРАНГ

Онам жойларингиз жаннатда булсин
Бугун кунглим чуккан, кузларимда ёш,
Калбимда огрик бор кутаролмам бош,
Сахар тонги гулдек эди ул сирдош,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Келдим узоклардан кечикиб нодон,
Мендайин йукдира нонкур бир инсон,
Аммо дилимдадир уша хур иймон,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Сизни онам дедим, омонат билмай,
Бошимда бор дедим, саждалар килмай,
Нега дуо олмадим, бепарво кулмай,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Сочингизга ок тушса карилик дебман,
Не есам узим деб йигибман, ебман,
Эндичи пойингиз топиб хам бупман,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Киш келди совукмасми айтинг Онажон,
Сузлашинг илтимос мен билан бир он,
Узокларда юрибман, юрибман сарсон,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Аллох жаннатидан жой берсин сизга,
Тупрок уюмингиз суртаман юзга,
Охирги гапларимда, ёш олдим кузга,
Онам жойларингиз жаннатда булсин…

Кимни сизга ухшатай ОНА,,
Кимни сизга ухшатай ОНА,,
Нени сизга айлайин киёс.
Савол бердим бутун борликка,
Таъриф топинг ОНАЛАРГА мос.
Барчасини тингладим ёниб,
Ухшашини топмадим холос.
Олдим факат бир зайил жавоб,

ОНА

Она мехрин хис килолмаган,
Она мехрин хис килолмаган,
Ота мехрин эх билолмаган.
Кувонч ила хеч кулолмаган,
Гунохи йук етим колганлар.

Дейди онам качон келади,
Мени качон олиб кетади.
Шу тарика гамлар ютади,
Гунохи йук етим колганлар.

Кеча, кундуз интизор кутиб,
Бир-биррини кулидан тутиб.
Онам дея гамларни ютиб,
Гунохи йук етим колганлар.

Дейди дадам качон келади,
Менинг дардим качон билади.
Бедор кунглим качон кулади,
Гунохи йук етим колганлар.

Нахот шунча кераксиз булсам,
Бундан кура яшамай улсам.
Онажоним бир-бора курсам,
Гунохи йук етим колганлар.

Оналар бор фарзанддан кечган,
Оталар бор фарзанддар кочган.
Эх айримлар боласин янчган,
Гунохи йук етим колганлар.

ЖАННАТИМ ОНАМ

Бу дунйода менинг жаннатим онам,
Хаётда топганим давлатим онам,
Хам кõрким обрõйим савлатим онам,
Сизнинг жонингизга бахшида бу тан.

Бу дунйода менинг керагим онам,
Хаётда топганим юрагим онам,
Бу оламда рõё эртагим онам,
Сизнинг борлигингиз менинг учун бахт.

Ота-онам учун умр сурадим!
Аллохимдан давлат эмас,
Узим учун жаннат эмас,
Бир умрлик рохат эмас,
Ота-онам учун умр сурадим!
Ошиб-тошган бойлик эмас,
Ё мустахкам соглик эмас,
Кизикарли ёшлик эмас,
Ота-онам учун умр сурадим!

Онамга

Ох, менинг ортимдан оввора онам,
Бир парча юраги минг пора онам.
Бир болани куриб ёруг дунйода,
Тошканни курмаган бечора онам,
Боланг булиб бир бор бошлаб келдимми,
Энди мен хам сенга угил булдимми!..

Гарчи бисотингда \”байрам\” сузи йук,
Биламан, кутасан сандал тула чуг,
Менда юрак деганларин узи йук:
Мен совга бермаган киз йук бу окшом,
Сенга на гул бердим, на ширин калом,
Энди мен хам сенга угилми, онам?..

Дейсан: олисларда омон юрсанг бас,
Йодингга тушсам гох йуклаб турсанг бас,
Болам, сенга хамма килади хавас…
Ахир, менинг дардим Шер эмас факат,
Мен машхур шоирмас — машхур бешафкат,
Энди мен хам сенга угилманми, айт?..

Шанингга шер битдим. У сени топсин,
Пойингга тиз чукиб, кулингни упсин.
Ундан хам улугим борлигин курсин,
Мен учун хам азиз холингни сурсин,
Сенсиз гариб кунглим кунгилми, онам,
Энди мен хам сенга огилми, онам!..

Онамнинг дуоси
Бир куни гузаллар каргъайди мени,
Каровсиз мухаббат учун каргъайди.
Мен пинак бузмайман, хадик тортмайман,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Бир куни дустларим каргъайди мени,
Сотилган садокат учун каргъайди.
Сулаймон гъоридан топмасман панох,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Бир куни кушиклар каргъайди мени,
Ёлгъон кушикларим мени каргъайди.
Мен барибир куркмай куйлайвераман,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Етар, мен на жамшид на хотамтойман,
На орзуси поймол булган хумойман.
Софлигу маъсумлик хакки-хурмати –
Бир куни узимни узим каргъайман.

Софлигу маъсумлик хакки-хурмати –
Бир куни узимни узим каргъайман.

Бир куни узимни узим каргъасам,
Онамнинг дуоси мени асрайди.

Онамнинг дуоси мени асрайди…

ОТА-ОНАМ ДУОСИ АСРАЙДИ МEН

Биламан атрофимда душманларим куп,
биламан ёнимда содик чин дуст юк.
гийбатлари жонимдан туйдирса бир кун,
ота-онам дуоси асрайди мени.

севгилим бир куни ташлаб кетса хам,
ёнимдан бегонадек кулиб утса хам,
хиёнати жонимдан туйдирса шу дам.
ота-онам дуоси асрайди мени.

бир куни узимни ожиз деб билсам,
калбим йиглаб туриб кузларим кулса.
жонимни олгани азройил келса,
ОТА-ОНАМ ДУОСИ АСРАЙДИ МEН

Мен бахтлиман ёнимдасиз жаннатгинам ОНАЖОН..!

Жаннатни орзу килсам орзуларим ушалган,
Армон мендан бегонадир бахт юлимга тушалган
Нурга тула кошонадир онам бор хонадон
Мен бахтлиман ёнимдасиз жаннатгинам ОНАЖОН..!

Ота-онам
Ота-онам
Отам давлатимдир, онам савлатим
Олтиндан канотим онам булсалар,
Тугалмас бойлигим отажонимдир,
Отам жаннатимдир, онам тенгсизим
7 янга йигилиб битта она булолмас
Етти аканг бир булиб битта ота булолмас
Отанинг урнини босолмас хечким
Онанинг урнини босолмас хечким
Оллохим…
Онамнинг чехрасин килгин бегубор
Отамнинг юрагин килгин беозор
Отам давлатимдир,онам ягонам
Онамнинг борига айтаман шкур
Отамнинг борига минг бора шкур
Отанинг кадрига борида етинг
Онанинг кадрига борида етинг
Оналар боласин уйлайди хар дам
Болалар онасин уйлармикинлар
Оталар боласин киларкан ташвиш
Фарзандлар отасин.. ташвиш килармикинлар
Ота боласига…1000 дирхамни 1 дирхамдай кораркан
Кунинг колса огангга , 1 дирхамни 1000 дирхамдай кораркан
Миннат килиб, аччигланиб бераркан
Отам юрагимдир, онам жаннатим
Онанинг дуоси самога етар
Отанинг дуоси худога етар
Оллохим отамни сог кил танини
Оллохим отамни сог кил жонини
Отасиз бир тийин менга бу дунё
Онасиз коронгу менга бу дунё
Онамнинг борига, Оллохга шкур
Отамнинг борига,Оллохга шкур
Отаси йуклардан сурайман узр
Онаси йуклардан сурайман узр
Отам кургонимдир,онам жаннатим.
Шахзад Султанов Закиржанович

СЕНДАН КЕЧМАСДИРМАН ОНАЖОН
Туккиз ои вужудинг илк Ватан булган,
Мендаи гудак учун хам илк кошонам.
Узин вужудини анордаи сикиб,
Менинг томиримга кон куиган онам.

Сенинг юзларингга ажинлар чизди,
Такдир деб аталмиш мохир мусаввир.
Гох кузларингдан ёш юзингга сизди,
Килолмас мехрингни калам хам тасвир.

Такдир сочларингни буяди окка,
Кулингдаги излар кисмат ижоди.
Ёшлик сени ташлаб кетди узокка,
Кузингдаги мунглар, ииллар фарёди.

Онажон омон бул, бевакт улмагин,
Узинг емаи, киимаи улашдинг менга.
Фариштам десам хам камлик килади,
Тангрим мархаматин улашсин сенга.

Безовта килмасин сени бирор гам,
Хали узок ииллар ёнимда булгин.
Мен сендан кечмаиман нима булса хам,
Факат бир сабаб деб кечмогим мумкин:

Мен сендан кечаман топилиб илож,
Агар Юпитерда урик гулласа.
Мен сендан кечаман Марсда калдиргоч,
Полапонин очиб инларин курса!

Иук!!! Юпитерда хеч гулламас урик,
Калдиргоч ин курмас Марсда хеч качон.
Мен мехринг биланман бахтли ва тирик,
Cендан кечмасдирман азиз онажон!

СОГИНЧ
Юлдузлар нур сочган бу нурли кеча
Кузимда ёш билан ойга термулдим
Тафтингдан нур кутиб юрагим парча
Онажон мен сени жуда согиндим

Кара кушни бола юрибди уйнаб
Онасин упганда бироз термулдим
Кузимда ёшларим тутолмай ёглаб
Онажон мен сени жуда согиндим

Ташлаб кетдинг мени кимга ишониб
Ёлгизлик дардидан гамга оврундим
Юлинга куз тикиб умедим боглаб
Онажон мен сени жуда согиндим

Онамни панохда асра Худойим.
Она дийдорингиз накадар яхши,
Она сузларингиз бирам ёкимли.
Мехр куёшингиз оламнинг накши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Гам эмас эришиб булмас орзулар,
Мени севмасалар килмайди алам.
Дилимни чуктира олмайди булар,
Ахир мехрибоним ёнимда онам.

Канча мехр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни хаммадан яхши кураман,
Бундан ортигига етмайди кучим.

Мен канча килсам хам хизматингизни,
Карзимни узмокка етмас хаётим.
Адоги куринмас химматингизни,
Сиз менинг борлигим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър булиб когозга учди шу сузлар.
Мен факат хохлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кузлар.

Сизни тарбиянгиз бизга булган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор килаяпман сендан илтижо,
Онамни панохда асра Худойим.

ВОЛИДАМ
Миллиардер эмасман лекин,
Энг зур ошпаз таомин ейман.
Ул шохона таомларни чин,
Энг лаззатбахш таомлар дейман!

У кул урган барча таомнинг
Масаллиги тузи жойида.
Бундай таом тортилмас хатто,
Арабларнинг шох саройида!

Британияда Оксфордда ё,
Америкада Гарвардда таълим.
Олмаганман ох менга аммо,
Таълим берган энг зур муаллим.

Кадрин англамасам менга хайф,
Унвони зур лек камтар хар дам.
На муфтийдир на кори на шайх,
Менга намоз ургатган одам.

Бемор булсам Германиядан,
Токи учиб келгунча жаррох
Хабар олиб булган доимо,
Энг зур табиб хизматимда ох.

Удир менинг энг якин дустим,
Утга-чукка урар узини.
Керак булса мен учун рости,
Уйиб берар икки кузини.

Гудак чогим энагам булган,
Отамдан куп силаган бошим.
Ювиб таглик йургакларимни,
Уч ёш(им)гача булган фаррошим.

Швейцария банкларида йук,
Доллар Евро олтин кумушим.
Аммо дуо килса кунглим тук,
Юришади хар бир юмушим.

Карокчи ё угри эмасман,
Уйим шинам, хонам ихчамдир.
Мен султоннинг кизи эмасман,
Аммо бир зот кироличамдир!

Онамни панохда асра Худойим.
Она дийдорингиз накадар яхши,
Она сузларингиз бирам ёкимли.
Мехр куёшингиз оламнинг накши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Гам эмас эришиб булмас орзулар,
Мени севмасалар килмайди алам.
Дилимни чуктира олмайди булар,
Ахир мехрибоним ёнимда онам.

Канча мехр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни хаммадан яхши кураман,
Бундан ортигига етмайди кучим.

Мен канча килсам хам хизматингизни,
Карзимни узмокка етмас хаётим.
Адоги куринмас химматингизни,
Сиз менинг борлигим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър булиб когозга учди шу сузлар.
Мен факат хохлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кузлар.

Сизни тарбиянгиз бизга булган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор килаяпман сендан илтижо,
Онамни панохда асра Худойим.

МЕН УЧУН ФАКАТ ОНАМ ЙИГЛАЙДИ.
Кувончим йуколиб гамга тулсам гар,
Бунча булмаса кенг дунёлар тор .
Кайгу боткогида яшасам агар.
Ачиниб холимга Онам йиглайди,
Колганлар калбаки ёлгон йиглайди.

Нелардандир кунгил булиб гаш,
Кузларимда калкиб турса ёш.
Бу холимга беролмай бардош,
Ачиниб холимга Онам йиглайди,
Колганлар калбаки ёлгон йиглайди.

Хаста булиб ётсам гирди парвонам,
Мехр мурувватда танхо ягонам.
Болам деб куйинган бечора Онам,
Ачиниб холимга Онам йиглайди
Колганлар шунчаки ёлгон йиглайди.

ОНАМГА РАХМАТ
Вактида сабр-ла уй сура олдим,
Вактида жимгина хайкира олдим.
Отилган тошларни кайта отмасдан,
Узимга чиройли уй кура олдим.

Ажратдим ёлгонни рост одам билан,
Ургочи шайтонни дуст одам билан.
Онамнинг угити жуда аскотди:
«Тортишиб юрмагин паст одам билан!»

Хатто якинлар хам душманлик килиб,
Нелар гапирмади билмай ё билиб…
Хуллас, дустлар, мени табриклаб куйинг,
Хак була туриб хам тухтадим кулиб..

Жойларингиз билинди куп ОНАЖОНИМ.

Орзу килиб туйимизни куролмаган.
Улгайтирб буйимизни куролмаган.
Канча одам келган туйга келолмаган.
Мехрибоним азизгинам ОНАЖОНИМ

Бугун туйдир уз-узимга сузлаяпман.
Биров билмас ич-ичимдан бузлаяпман.
Сиз йуксиз-у лекин сизни излаяпман.
Жойларингиз билинди куп ОНАЖОНИМ.

Ёнимда йук нахот энди булолмайсиз.
Дуо килиб ок фотиха беролмайсиз.
Шу дамларда нахот бошим силолмайсиз.
Кулим етмас осмонгинам ОНАЖОНИМ…

Уйларимиз тулмиш мана мехмонларга.
Юрак эса тулиб булди армонларга.
Борайми ё ОНАЖОН сиз томонларга.
Мени мангу армонгинам ОНАЖОНИМ…

Ана ОТАМ сочидаги оки булдим.
Мунис синглим кунглидаги охи булдим.
Бу дунёнинг кунгли ярим соги булдим.
Дардларимга дармонгинам ОНАЖОНИМ…

Термуласиз чиколмайсиз суратлардан.
Нола чекиб каро ернинг катларидан.
Жудо булиб болам демок бахтларидан.
Менинг азиз жаннатмакон ОНАЖОНИМ.

Онажоним жаннатим Отам давлатим…
Дунёлар керкмас ёнимда турса,
Ажинлар ярашган хуш чиройлигим.
Шодлигим бир дунё жилмайиб кулса,
Онажоним жаннатим Отам давлатим…

ОЖИЗ…
Нима булди кузларингда нам
Кузларимга каролмаябсан
Доим шодон кулиб турардинг
Йиглаябсан тинолмаябсан

Мендан кечиб кетган эдинг-ку
Бойлигига учган эдинг-ку
Соф севгимни сотган эдинг-ку
Афсусдасан айтолмаябсан

Алдадими? йулгон севганинг
Бахтим дединг шуми топганинг
Тополмайсан сен йукотганинг
Кузларимга каролмаябсан

Йиглаябсан тинолмаябсан
Хатто бир суз айтолмаябсан
Ё ортингга кетолмаябсан
Мендан яна нима кутябсан

Кечир мени! шахло кузлигим
Мен сени кечиролмайман
Хеч булмаса одди дустлигим
Кайтинг… дея айтолмаябсан

Сукунат саклама гапиргин ахир
Кайта учраштирди такдир бу такдир
Кетябман ортимдан дод солиб чакир
Юракда сузларинг айтолмаябсан…

Онажоним учун тухфа…
Бошларида румол тушмаган,
Кунглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини махкам ушлаган,
Онажоним, онажонимсиз.

Ёшлик килиб ранжитган эдим,
Катта булиб колганман дердим.
Каритибман эътибор бердим,
Кечиргувчи онажонимсиз.

Эринмасдан мехрини тутган,
Гох пайти аламлар ютган.
Ухламасдан йулими кутган,
Киёси йук онажонимсиз.

Ташвишларга куяман гохи,
Дунёлардан туяман гохи.
Далда булган ана шу чоги,
Мехрибоним онажонимсиз.

Бирор бора ковок солмаган,
Бойлик учун куйиб ёнмаган,
Оналикдан асло тонмаган,
Калби дарё онажонимсиз.

Хол сурашга ярайман бирров,
Дуо килиб коласиз дарров,
Сочингизга кунса хам киров,
Латофатли онажонимсиз.

Ширинсузим етади сизга,
Жон бергансиз угилу кизга.
Керагингиз бор хали бизга
Ухшаши йук онажонимсиз.

Отам сузин икки килмаган,
Ханузгача ишдан тинмаган,
Уйку нима хали билмаган,
Бабехойим онажонимсиз

Содда онам, бенуксон онам,
Деб юради хамиша болам,
Она билан тирик бу олам,
Омон булсин онажонимиз

Омон сакла онамни Аллох,
Узинг бергин хар неда панох,
Айирмагин бизларни эй вох,
Кулиб юрсин онажонимиз.

Равон булсин хамиша йули,
Заррин булсин хажларда туни,
Азални хам дуода кули,
Яшолмайман онажонимсиз.

Онамнинг сузлари…
Айтар эди онам менга ёшлигимда:
«Шу сузларим унутмагин жоним, болам.
Ёлгон сузин олиб ташла лугатингдан,
Бошинг узра килич серкаб турсалар хам!!!

Авваламбор, соткин феъллар ила юрма,
Улар билан утирмагин, ётма, турма.
Сени сотган дустингни хам сота курма
Пешонангга милтик тираб сурсалар хам.

Хакикатни изла, болам, толикмайин,
Дуст танлашда хушёр булгил ховликмайин.
Десанг, бадфеъл кишиларга йуликмайин,
Мардларни кув, сендан юзин бурсалар хам.

Инсон коча олмас экан гумрохликдан,
Кабира-ю, хам сагира гунохликдан.
Хазар килгил хар он ёлгон гувохликдан,
Эритилган кургошин-ла урсалар хам!

Хак йулинда тусикласа минг бир харсанг,
Болам, болам эмасдирсан ортга кайтсанг.
Кузни юмгум мен хотиржам хакни айтсанг,
Суягингдан иморатлар курсалар хам!

Сени бокдим, одамларга ибрат бул, деб
Яхшига дуст, ёмонларга нафрат бул, деб.
Холид ибн Валид каби уммат бул, деб,
Хузурингда мунофиклар юрсалар хам!

Болажоним, бу йулларда чарчок билма,
Йигласанг хам, тахажжудда йигла, тинма!
Уз йулингни равон ушла, парво килма
Карвонинг ортидан тинмай хурсалар хам!

Шунда рози булгум берган ок сутимдан,
Гудак чогинг чайнаб берган хар ютумдан…
Болам, кайтар чогинг манзил, тобутимдан,
Кулиб куйгин, хайрат ила курсалар хам!

ОНАМГА
Менинг онам матонатда энг улкан тог!
Тоглар нима, турт тарафи гуллаган бог
Йук адашдим, онам асли тилло тожим,
Бахтимизга ёнимизда юрсинлар сог.

Учта кизмиз, битта угил парвонамиз!
Онам бизнинг гавхарга тенг дур шодамиз,
Не не кунни курмадилар аёл булиб,
Сог булсинлар биз фарзандлар дуодамиз!

Отам кетди фонийларга бизни ташлаб,
Колиб кетдик куз ёши билан юрак гашлаб,
Ер тепиндик, чидолмасдан айриликка,
Далда бериб кололдингиз бизни ушлаб.

Ун йил утди айриликни ютиб келдик,
Канча огир синовлардан утиб келдик.
Тугри йулни курсатдингиз она булиб,
Рахмат сизга ок корани сиз деб билдик.

Бахтсизман дея куз ёш килсам “жим” дедингиз,
Уша сени йиглатганлар “ким дедингиз”,
Орингизни отмадингиз балчикларга,
“Болам булсанг, факат мени бил” дедингиз.

Нолиганим учун узр сурай она,
Мехрингизни кучогимга урай она,
Хам отамсиз, хам онамсиз нури дийдам,
Маккаларда ёнингизда юрай она!

Сиз бойлигим, давлатимнинг энг бошисиз,
Хаёт деган осмонимнинг куёшисиз,
Невара-ю, эваралар куршовида,
Суюклиги, хар фарзанднинг бардошисиз!

ОНАЖОНИМГА
Бошларида румол тушмаган,
Кунглимизни бирдек хушлаган.
Иймонини махкам ушлаган,
Онажоним, онажонимсиз.

Ёшлик килиб ранжитган эдим,
Катта булиб колганман дердим.
Каритибман эътибор бердим,
Кечиргувчи онажонимсиз.

Эринмасдан мехрини тутган,
Гох пайти аламлар ютган.
Ухламасдан йулими кутган,
Киёси йук онажонимсиз.

Ташвишларга куяман гохи,
Дунёлардан туяман гохи.
Далда булган ана шу чоги,
Мехрибоним онажонимсиз.

Бирор бора ковок солмаган,
Бойлик учун куйиб ёнмаган,
Оналикдан асло тонмаган,
Калби дарё онажонимсиз.

Хол сурашга ярайман бирров,
Дуо килиб коласиз дарров,
Сочингизга кунса хам киров,
Латофатли онажонимсиз.

Ширинсузим етади сизга,
Жон бергансиз угилу кизга.
Керагингиз бор хали бизга
Ухшаши йук онажонимсиз.

Отам сузин икки килмаган,
Ханузгача ишдан тинмаган,
Уйку нима хали билмаган,
Бабехойим онажонимсиз

Содда онам, бенуксон онам,
Деб юради хамиша болам,
Она билан тирик бу олам,
Омон булсин онажонимиз

Омон сакла онамни Аллох,
Узинг бергин хар неда панох,
Айирмагин бизларни эй вох,
Кулиб юрсин онажонимиз.

Равон булсин хамиша йули,
Заррин булсин хажларда туни,
Азални хам дуода кули,
Яшолмайман онажонимсиз.

ОНА ЮРИНГ ХАЖГА БОРАМИЗ!
Мехр куйиб ёлгон дунёга,
Качонгача даврон сурамиз?
Сажда килиб Кодир Худога,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Зиммангизда рузгор ташвиши,
Шу ташвишни бахам курамиз,
Тугамайди бу дунё иши,
Она юринг ХАЖГА борамиз.

Гар Каъбани килмасак тавоф,
Махшар куни юзи корамиз,
Бу дунёда энг катта савоб,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Бир кун улим хакдир эй инсон,
Кутулмокка йукдир чорамиз,
Бормок керак хар бир мусулмон,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Калбимизда иймон улмасин,
Холимизга шайтон кулмасин,
Кунглимизга армон булмасин,
Она юринг ХАЖГА борамиз.

Асраб сизни жондан зиёда,
Бошга куйиб борай пиёда,
Армоним шу мени Дунёда,
Ота юринг ХАЖГА борамиз,
Она юринг ХАЖГА борамиз!

Хоин булолмадим кечиринг она..
Хоин булолмадим,кечиринг она…
Ёшликдан топдим мен гузал тарбия,
кошимда калбингиз эрур парвона.
Афсус килолмадим тузук бир хизмат
хоин булолмадим кечиринг она..
Саройларда шеърлар укиб халкимга,
узимни курсатсам буларди ёна.
Лек сунги лахзада гамгин калбимга,
хоин булолмадим кечиринг она..
Курдим не хофизни гамгин куйлатган,
шоирлар шохларга булмиш хамхона.
Лайча ит мисоли думин уйнатган,
хоин булолмадим кечиринг она..
Тентираб айниган мухитда сассиз,
сизга факат ташвиш бердим мардона.
Энди касирларда яшай олмассиз,
хоин булолмадим кечиринг она..
Мунис кулингизда гулмас кадоклар,
мендан курганингиз факат гамхона.
Мен дея отамнинг сочида оклар,
хоин булолмадим кечиринг она..
Бошкалар цингари гурурланмассиз,
эхтимол дардингиз тулмиш харёна.
Бир кулинг дустларим ичида ёлгиз,
хоин булолмадим кечиринг она..
Кулимдан торткилар узига шухрат,
зайлига юргизмок истар замона.
Шунда хам Аллохга хамд булсин факат,
хоин булолмадим кечиринг она..
Йигламанг сиз магрур дунёга бокинг,
хеч ким билмас хали кимда тантана.
КУВНОК СУРАТЛАРИМ БАРИНИ ЁКИНГ!
хоин булолмадим кечиринг она..
Энди воз кечолмам асло бу хисдан,
гарчи дунё эрур бир мехмонхона.
Нетай шу таълимни олганман сиздан,
хоин булолмадим кечиринг она..

ОНАМГА СУЗЛАР
Жонимга дуст,кадрдон,
Курмасам кунгил вайрон.
Табаррук,танти Инсон,
Химматимсиз Онажон.

Фарзанд деб дард тортганим,
Турт томонга чопганим.
Бу Дунёда топганим,
Давлатимсиз Онажон.

Ризким катор терилган,
Юракка дард берилган.
Онам бор деб керилган,
Савлатимсиз Онажон.

Сизсиз калб буш,юракмас,
Сизсиз тилак тилакмас.
Менга Жаннат керакмас,
Жаннатимсиз Онажон.

Назму наво бозорим,
Калбга туташ озорим.
Эл ичра эътиборим,
Хурматимсиз Онажон.

Ёнимдасиз куну-тун,
Гох шодон,гохо махзун.
Кушикларим сиз учун,
Санъатимсиз Онажон.

ОНА НОЛАСИ
Болажоним куйдирма бунча,
Купайтирдинг сочим окини.
Хавотирим ортяпти шунча,
Босиб утсанг жахл тогини.

Кеч келяпсан кучадан кузим,
Дарвозага термулиб толдим.
Келгунингча илинмас кузим,
Шу йил болам тез кариб колдим.

Зарда килсанг огрийди жоним,
Жеркишинга тукаман куз ёш.
Хаста булсанг ёмон ахволим,
Етказолмай коламан бардош.

Нури дийдам ёшлигинга кайт,
Уша пайтлар мехрибон эдинг.
Аввалгидек “онажон” деб айт,
Мехрибонсиз хаммадан дердинг.

Этагимдан куймасдинг сира,
Кидирардинг куринмай колсам.
Овкат ердик утириб бирга,
Карашардинг мехнатдан толсам.

Суйинардим, дуо килардинг,
Онажоним омон сакла деб.
Ёш туксам хомуш турардинг,
Юрар эдинг далдалар бериб.

Лекин нега узгардинг болам,
Согиндимку эски холга кайт.
Мехр билан десанг бас онам,
Дилингдагин хамммасин айт!

ОНАЖОНИМ ОМОН БУЛСАНГИЗ
Кузларимни куп йукламас нам,
Алам булмас сузларимда хам.
Уч юз олтмиш беш куним байрам,
Онажоним омон булсангиз.

Кулгуларим чикар авжига,
Хамохангдек денгиз мавжига.
Юбораман Умрага, Хажга,
Онажоним омон булсангиз.

Отам билан уйим турида,
Хар дам булинг калбим курида.
Бош буласиз болам туйида,
Онажоним омон булсангиз.

Шамолларда титраган шамдек,
Хор булмайман синган каламдек.
Сув тутаман оби Зам-Замдек,
Онажоним омон булсангиз.

Лафзим бузсам мени кучсин дард,
Ниятим соф тилагим бегард
Кадрингизни билмаган номард.
Онажоним омон булсангиз.

ОНАМНИ АСРА ХАЁТ
Эй хаёт, бунчалар чигалсан нега?
Хар ишнинг жавоби бордир эртага.
“Канча тошинг булса, мана менга от”,
Онамсиз мен учун бир пулсан хаёт!

Захрингни ёмонга сочаколгин бор,
Сен шунчалар пастсан, шунчалар беор.
Аллохим яратган энг буюк ижод-
У менинг онамдир билиб куй хаёт!

Онамни йиглатма, асра, авайла,
Оламда онани жаннат деб сайла.
Уларни ёнида булиб тур нажот,
Дунёнинг шодлигин улашгин хаёт.

Бахтдан яркираган пешонангни тут,
Онамнинг ёнидан таъзим килиб ут,
Дардингни хув ана ёмонларга сот,
Фаришта онамга кулиб бок, хаёт.

Бошидан учирма азиз румолин,
Узига сездирма ёлгизлик холин.
Мадад бул онамга, хам сабру сабот,
Шунда сени хурмат киламан хаёт.

Онам кайда булса, доим болам дер,
Азобларинг булса, мана менга бер.
Онам азоб чекса чидолмасман рост,
Онамсиз дунёйинг керакмас хаёт!

Ёмон булсанг бизга, сендан нима наф,
Мен доим эзгулик, яхшилик тараф.
Онамсиз нурсизсан, гуё зулумот,
“Сен онам бор учун гузалсан Хаёт!”

Онамни панохда асра Худойим.
Она дийдорингиз накадар яхши,
Она сузларингиз бирам ёкимли.
Мехр куёшингиз оламнинг накши,
Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли.

Гам эмас эришиб булмас орзулар,
Мени севмасалар килмайди алам.
Дилимни чуктира олмайди булар,
Ахир мехрибоним ёнимда онам.

Канча мехр мавжуд менда билмайман,
Аммо билганим шу бари сиз учун.
Мен сизни хаммадан яхши кураман,
Бундан ортигига етмайди кучим.

Мен канча килсам хам хизматингизни,
Карзимни узмокка етмас хаётим.
Адоги куринмас химматингизни,
Сиз менинг борлигим, сизсиз баётим…

Сизни таърифлашга ожиз тилимдан,
Шеър булиб когозга учди шу сузлар.
Мен факат хохлайман шуни дилимдан,
Хамиша севинсин сиздаги кузлар.

Сизни тарбиянгиз бизга булган жо,
Сизни дуойингиз мададкор доим.
Такрор килаяпман сендан илтижо,
Онамни панохда асра Худойим.

Багри муз – тош Курбонингиз узокларда Онажон
Юзларизга юзим боссам юзиз бурманг Онажон
Тушларимда кулиз упсам кулиз олманг Онажон
Мен бир гариб дили пора гам аламда юрибман
Гам аламлар адо килди согинганман Онажон

Кошки гамгин пайтларимда бошим узра куллариз
Кошки дунё азоб берса мадад берса сузлариз
Бугун согинч ёшлар тукдим согинтирди йуллариз
Сизни эслаб сузларингиз дилпораман Онажон

Жахон кездим йиллар утди келди огир кунларим
Атрофимда ёри дуст йук ойсиз утди тунларим
Сиз эдиз сиз коронгуда ёритгувчи йулларим
Бир тасалли топмадим мен вайронаман Онажон

Сирларимни айтар эдим ичим тулиб кетганда
Йулинг топгин болам дердиз сенга имкон етганда
Имкон етди йулим топдим Тангри бахтим берганда
Бахтим булди, узокдасиз, сизсиздурман Онажон

Йулга чиксам “Майли углим Узинг асра” дер эдиз
Мен кетардим узоклардан менга бокиб турардиз
Уйга борсам болажоним деб юзимдан упардиз
Энди иссик багрингизсиз музлаганман Онажон
Онажоним, Онажоним, Онажоним, мехрибон
Йулларимни кутган уша мехрибоним Онажон
Йигламанг, деб”кайда колдинг-кайга кетдинг болажон”
Багри муз – тош Курбонингиз узокларда Онажон

Ота она
Етим углонингга кулок сол дунё,
Кечалар тулгониб йиглаб ётаман.
Бир кун бахт омадни топарман аммо,
Дуогуй онамни кайдан топарман?

Дустлар келиб кетар халол ва соткин,
Алардан гох шодлик жабр тортаман.
Душман хам дустимга айланар лекин,
Дуогуй онамни кайдан топаман?

Сулувлар утади мулойим караб,
Йигит умрим оташ чугда ёкаман.
Бири келин булар ушанда ё раб,
Дуогуй онамни кайдан топаман?

Бир кун секинлашар хаёт кемаси,
Ногох лангар ташлаб сувга ботаман.
Юзимга урилса улим шарпаси,
Дуогуй онамни кайдан топаман?

Фаросайи фудугар кил курик у дам,
Гунохим куп мани кандок утаман.
Э вох садоий дуззахий булсам,
Дуогуй онамни кайдан топаман?

Онасини бериб куйганлар
Юрагида шамчироги йук,
Ишонгани богу роги йук,
Суянайин деса, тоги йук
Онасини бериб куйганлар.

Чукиб колар баланд буйлари,
Куз ёишсиз утмас туйлари,
Хувиллаб колади уйлари,
Онасини бериб куйганлар.

Хуморлари тутган паллада,
Зурга турар жони танада,
Йиглаб юрар пана-панада,
Онасини бериб куйганлар

Гам юзига иниб кетади,
«Она десанг, тиниб кетади.
Бир зарб билан синиб кетади,
Онасини бериб куйганлар.

Илинади ошу нонини,
Бир куришга берар жонини,
Хидлаб юрар тун, румолини,
Онасини бериб куйганлар.

Улмайдилар оналар атай
Кисматимиз шу экан нетай
Сизни кандай килиб юпатай
Онасини бериб куйганлар

Ёшликни согиндим онажон.
Хеч кандай хис колмаган калбда.
Менга ёт хислатдур хаяжон.
Хаётга енгилдим, енгилдим дардга.
Ёшликни согиндим Онажон.

Сохта нигохлардан безиб колганман.
Пичокдек санчилар танамга бу жон..
Катталикдан жуда толганман.
Ёшликни согиндим онажон.

30 га кирмасдан, юздан ошгандек.
Сабр тулиб, токат тошгандек.
Ортимдан кафанлик кувиб шошгандек.
Ёшликни согиндим онажон.

Оналар учун
Нозик кулингизда гулмас, кадоклар.
Мендан топганингиз факат гамхона.
Мен сабаб отамнинг сочида оклар.
Фарзанд булолмадим кечиринг она!

Шеър она хакида

Бу тун согинчимдан кузим булди нам.
Шерга буюртмани ёзаётган дам.
Шунгача мен худбин эсламабмана.
Мени хаёлидан куймаган ОНАМ.

Мен шоир эмас шармандадурман.
Дунйодаги энг худбин бандадурман.
Бу бошим тик юришга асло нолойик.
Асл жойим кундададурман.

Доим дуодасиз, сиз панохимсиз.
Сиз мени кувончим чеккан охимсиз.
Севганимга ёлгизим деганим ёлгон.
Факат узингиз саждагохимсиз.

Сиздан олисдаман, кисматим экан.
Дилим вайрон- яшашим куркам.
Пойимда дунёлар тулиб ётсахам.
Калбимда кемтиклик, боиси сиз кам….

Тушимга рахматли момом киради.
“кадам ташла сен онанг томон.”
Онасизлар бузлар туну-кун.
Тирик айрилик унданда ёмон.

Беш йил булди дийдор бе насиб.
Сизни ёзмабмана шунча шеър ёзиб.
Бугун тунда минг фарйод билан.
Йигладим суратиз багримга босиб.

Кунгирок киламан пул юбордим деб.
Сурайсиз холимни согмисан болам?
Качон кайтасан ёлгиз углоним?
Кегинрок кунгирок киларман онам. (туууут-тууууут)

Ва булди шу билан тугайди сухбат.
Хаётдаги номим , жаноб-бешавкат.
Мен урис кизларга гап сотаётган дам.
Кунгирок кутасиз бечора онам.

1- апрелда кунгирок килдим.
“эшикни очинг онам мен келдим”.
Гушакдан сезилди йиглаётганиз.
Мен ахмок асло уйламабмана.
Хар кун куча бошида кутаётганиз.

Лаин ушлаб олибди жуфт билагимдан
Ушбу шерни ёздим чин юрагимдан.
Юртга кайтолмасам етказиб куйинг.
Онамга тош багир угли номидан.

Оналар учун шеър

Ул инсон мен учун жон совга килган.
Мен унга байрамда нима бераман?
Арзон салафанга, хуник уралган.
Икки дона гул билан алдаб куяман.

Ёрим нозлар килиб, кузини сузса.
Бозордан тиллолар олиб бераман.
Лекин навбат онамга келса.
Икки дона гул билан алдаб куяман.

Энди уйланг бу иш тузикми?
Хайронман, лолман хаёт йулида.
Ёрим ташлаб куяр тилло узикни.
Гуллар… куригунча Онам кулида.

Ота она
Дуппи тушмас асло бошидан,
Мушти огир тоглар тошидан.
Пашша чикмас еган ошидан,
Хаёт булса кимнинг «ОТАСИ»
Кули тушмас доим ДУОДАН,
Сакла дейди бало казодан.
Умр сурар сенга ХУДОДАН,
Хаёт булса кимнинг «ОНАСИ»
Барчасини кучириш

Онажоним дуо килинг
Онажонιм, дуо кшлιнг, αсрαр мαни ёлгонлαрдαн,
Мехрибонιм, дуо килιнг, сαклαр мαнι руёлαрдαн.
Вαфоси йук, иймонι йук, сαдокαтсиз инсонлαрдαн,
Дуо клιнг, хαмрох булсιн, αсрαсιн бу синовлαрдан.

Тошбагир болангни кечир
Кадрини каричлаб юрган болангни
Согинчдан багрини тилган болангни
Олисда кадрингни билган болангни
Тошкентда, тошбагир болангни кечир

Кунда бир ахволинг суролмаганинг
Ойда бир ёнингга боролмаганинг
Угил булиб ёнингда юролмаганинг
Тошкентда тошбагир болангни кечир

Онажоним мехри менга етиб ортади
Онам мехри етиб ортади.
Майли дунё бешавкат булсин.
Мен бахтлиман эй биродарлар.
Майли дунё газабга тулсин.

Онам мехри етиб ортади.
Нима керак, дустнинг ох-вохи.
Биркун келиб ёрдам сурасенг.
Танимасга олади гохи.

Онам мехри етиб ортади.
Керак эмас, сохта каломлар.
Бир бор “углим” деса етади.
Керак эмас, узгача номлар.

Онам мехри етиб ортади.
Севганимни далдаси шартмас.
У хам биркун ортга кайтади.
Кутмайман хам, кайтмаса кайтмас.

Онам мехри етиб ортади.
Бутун дунё шавкат килмасин.
Бирбор бошимни силагани бас.
Майли душман ярам тирнасин.

Онам мехри етиб ортади.
Эй ёронлар сиздан кутмайман.
Онам борки юрагим бутун.
Ул зот борки алам ютмайман.

Онам мехри етиб ортади.
Колганлар бир куни миннатлар.
Шунинг учун менга топилмас.
Онамданда кадри кимматлар.

Мехрибон курсатма узингни.
Мен учун намлама кузингни.
Эй ёрим, булмагин сузимни.
ОНАМ МEХРИ ЕТИБ ОРТАДИ.

Мехрибон оналар учун шеър
Шукур сенга Оллохим
Бордир менинг хаётим
Бошимдаги гул тожим
Удир менинг Онажоним

Уйга борсам мени кутган
Мехрла багрига босган
Жилмайиб юзимдан упган
Райхон гулим Онажоним

Жоним берсам арзимас
Бир кун бедор тунинга
Фарзандисиз яшолмас
Менинг жоним Онажоним

Дардкашим, жаннатимм
Тарифизга ожиз сузим
Менинг гузал чаманим
Сиздир менинг Онажоним

Юзим боссам юзизга
Унутаман дардларим
Калбиз якин калбимга
Кунгли ярим Онажоним

Асрагин деб боламни
Ёритгайсиз йулимни
Танитган ул Рахмонни
Узиз менинг Онажоним

Афсус йулим узокдир
Согинчларим азобдир
Кузлар сизни излайдир
Сизни дойим Онажоним

Тенгиз йукдир дунйода
Умриз булсин зийода
Шерик булинг бахтимга
Калби осмон Онажоним

Сиз ойимсиз Отам куёш
Дойим булинг бизларга бош
Курмасин хеч кузлариз ёш
Мехри дарё Онажонимм !!!

Онагиз бор булса кутаринг бошга,
Отангиз бор булса кутаринг бошга
Онангиз бор булса кутаринг бошга,
Отангиз бор булса кутаринг бошга,
Кариган чогида ким мадад булгай,
Кунига ярайди ким сиздан бошка.
Фарзандим деб хатто умрин каритган,
Сенинг бахтинг учун жонин хоритган,
Йулларинг зор кутган онанг эмасми?!
Сен учун гам ютган отанг эмасми?!
Онангиз бор буса гулларга уранг,
Отангиз бор булса холини суранг,
Озор бера курманг хатто билмай хам,
Хар куни минг йукланг, кунглига каранг!
Онангиз бор учун файзли уйингиз,
Отангиз бор учун файзли уйингиз,
Шодлик хурсандчилик дилга татийди,
Шулар билан тулик давра туйингиз…
Онасин асраган хар бир одамни,
Отасин асраган хар бир одамни,
Барака ёгилар дастурхонида,
Юракда булмагай хеч битта гами.

Нияти нимадир Ахад Каюмни,
Оналар сог булсин, оталар омон!
Ота хам онаси булса хар кимни,
Калби ичра колмас бирорта армон!

Онагиз бор булса кутаринг бошга,
Отангиз бор булса кутаринг бошга,
Кариган чогида ким мадад булгай,
Кунига ярайди ким сиздан бошка…

Онангиз асранг
Oнангиз ёнида бир зум утириб,
Мехрли кузларга бир туйиб каранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!

Хаётдан кетганда кадри билинар,
Томокка хаттоки сув хам илинар,
Пушаймон буларсиз, багир тилинар,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!

Калбини гам алам камраб олмасин,
Йулингизни кутиб кузи толмасин,
Кексайган кунглида армон колмасин,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!

Онасин холидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, бахору киши,
Хеч качон тугамас бу дунё иши,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида булса гар жаннат,
Не учун онага килмайсиз хизмат,
Онадан айрилмок энг огир кисмат,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!

Биз учун хадисдур айтган хар сузи,
Дунёда онадай зот борми узи,
Факат кувонч билан ёшлансин кузи,
Онаси хаётлар, онангиз асранг!

ЖОН ОНАЖОН ШЕЪР
Гамим йук хамиша юраман кулиб,
Давлатим ёнимда турганин билиб.
Кувончнинг борида гамларим колиб,
Бу дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим куринг Онажон.
Нимани хохласам муххаё булди,
Кузларим кувончу, нурларга тулди.
Биргина рахматим айтишим колди,
Бу дунё тургунча туринг Онажон.
Бахтиёр кунларим куринг Отажон.
Ёнимда Тогдайин суянчим булинг!
Ногохон йикилсам таянчим булинг!
Хатога йул куйсам терговчим булинг!
Бу Дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим куринг Онажон.
Аграда кунглингиз ранжитган булсам,
Дилингиз яралаб огритган булсам.
Дейманда мен сиздан розилик олсам,
Бу Дунё тургунча туринг Онажон.
Бахтиёр кунларим куринг Отажон.
Бош эгиб мен сизга тазимим килай,
Аллохдан хамиша омонлик сурай.
Бир, умр кадрлаб, кадрингиз билай,
Бу Дунё тургунча туринг Отажон.
Бахтиёр кунларим куринг Онажон…

Онажонимни согиндим

Юрагимни, бир хис уртайди,
Кани, йулим якин булсайди.
Кунглим хар он, сизни кумсайди,
Онажоним, согиндим, сизни.

Кузларимга, келмайди уйку,
Мени кийнар, бир ажиб туйгу.
Билмадим бу, севинчми, кайгу?
Онажоним, согиндим, сизни.

Келинг, онам, мехмоним булинг,
Бошим узра, посбоним булинг.
Юрагимга, дармоним булинг,
Онажоним, согиндим, сизни.

Ёлвораман, хар тонг, Оллохга,
Олиб турсин, сизни панохга.
Боролмасам, йуйманг гунохга,
Онажоним, согиндим, сизни.

Тонглар, кулим очиб дуога,
Илтижолар килгум, Худога.
Умрингизни этсун зийода,
Онажоним, согиндим, сизни!

Онангни бир эслайсанми?

Сенсиз бахтли юрган ёринг учун йиглайсан
Сен учун кайгу урган онангни хеч эслайсанми
Севгилинг хафа булса сен унга дунё бергайсан
Лек сени дунёйим деб билган, онангни бир эслайсанми,

Харакатларинг ёкмай колиб таwлаб кетса сени у ёринг
Сен уни кайтариwга берасан хатоо жонинг
Лек сенга жонин берган онангни бир эслайсанми
Кувончингда биргаю кайгуйингда юк бу кизлар
Кайгуйинга кайг урган онангни бир эслайсанми

Тунлари бедор булиб уни уйлаб ухлайсан
Сени уйлаб тунлар ухламаган онангни бир уйлайсанми
Онанг оёги остида жаннат
Шайтонларинг оёги остида дузох
Сен бу жаннатни юзинга сурт
Дузохнинг пойига гул сочгунча
Сен бу жаннатни кадрига ет
Токи дузох сени домига тортгунча

Онажон (Мухаммад Юруф) шеъри

Топмок – йукотмокдир,
Йукотмок – топмок,
Сен сулиб,
Мен яшаб,
Тулишимга бок.
Сенсиз топганимдан
Купрок йукотдим –
Сен мени юпатдинг,
Сени йиглатдим,
Сен мени яратдинг,
Сени тугатдим.
Уялмай ОНА деб,
Келишимга бок!..

Согинч хакда ше`рлар
Ёздим узимча,
Мендан пешонангда
Доглар тизимча.
Угил булмай улай,
Аттангб минг аттанг.
Киз тугсанг нетарди,
Купрок киз тугсанг!..
Тиргак булолмадим
Битта кизингга
Уялмай шоирман
Дейишимга бок.

Жонингдан айланай,
Тургил жонажон,
Йул караб булдими
Жигаргинанг кон?
Бокма, кузларимга
Бемажол, хаста,
Менинг топганларим
Гулми бир даста,
Йукотганим сенми
Энди ОНАЖОН?..
Уз этимни узим
Ейишимга бок.

Билсанг юрагимни
Бир алам элар.
Буюрсанг кулимдан
Келмайди нелар,
Айт,
Пичан йигайми,
Утин ёрайми,
Ерни хайдайинми,
Кук агдарайми?..
Итдек оёгингга
Суйкалгим келар –
Учиб-учиб, мана
Кунишимга бок.

Хеч нарса керакмас,
Болам, хеч дейсан.
Энди кеч дейсан-да,
Энди кеч дейсан.
Юзимни босаман
Муздай юзингга,

ОНАЖОН,

Зор килиб кетма изингга!
Улим олдида хам
Гамимни ейсан,
Мен-чи, жим, такдирга
Кунишимга бок.

Ше`рим битди,
Хайир,
Дустлар хуш колинг.
Бедил яшамакка
Урганманг мендай
Боринг,
Волидангиз
Кунглини олинг,
Эртага
Кеч колиб
Уртанманг мендай.

Онамга хат (Мухаммадюсуф шеъри)
Мен сизни уйлайман шому сахарда,
Она, согинсам хам бора олмайман,
Тунлари чарогон шундай шахарда,
Хеч кимга кунглимни ёра олмайман.

Мен сиз айтгандайин хаммани севдим,
Хаммага ишондим, мана окибат:
Уз дустим уйига кумилди севгим,
Кун булиб куксимни куйдирди нафрат.

Бошимдан утгани кукка хам аён,
Юлдузлар кикирлаб кулар окбадан:
Мен – зангор яйловда олис, бепоён,
Уюридан ажраб колган кулунман…

Мана, кетаяпман тош йулда кузим,
Кадамим мошинлар йургасига мос.
Йигласам юпатиб узимни узим,
Пишкириб куяман тойчокларга хос.

Ва сизни уйлайман шому сахарда,
Она, согинсам хам бора олмасдан.
Тунлари чарогон шундай шахарда
Хеч кимга кунглимни ёра олмасман…

Ха, севги хакида. У дилга не зеб,
Куйинманг, не илож килмаса насиб.
Бахтимга хамиша Сиз сог булинг деб,
Согинган углингиз – Мухаммад Юсуф.

 ОНАЛАР УЧУН ШЕРЛАР

Ул инсон мен учун жон совга килган.
Мен унга байрамда нима бераман?
Арзон салафанга, хуник уралган.
Икки дона гул билан алдаб куяман.
Ёрим нозлар килиб, кузини сузса.
Бозордан тиллолар олиб бераман.
Лекин навбат онамга келса. И
кки дона гул билан алдаб куяман.
Энди уйланг бу иш тузикми?
Хайронман, лолман хаёт йулида.
Ёрим ташлаб куяр тилло узикни.
Гуллар… куригунча Онам кулида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари