Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Олтин нархи усиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас – Мамаризо Нурмуратов
Место рекламы

Олтин нархи усиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас – Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов экспортнинг 45 фоиздан ортигини олтин ташкил килиши узок муддатли истикболда сумга кандай таъсир курсатиши мумкинлиги хакидаги саволга жавоб кайтарди.

«Олтин нархининг усиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас. Чунки олтинни жахондаги жорий нархларда сотиб оламиз. Бу нарх ошишидан келадиган жами фойдага ишлаб чикарувчи эга булишини англатади. Буни уларнинг даромадлари ва давлат бюджети даромадлари ортишида куришимиз мумкин.

Жорий йилда [олтин] нархининг ортиши хисоб-китобларимизга кура, иктисодиётга кушимча 24 трлн сум микдорида кушимча даромад олиб келади.

Бу факат нархнинг усиши хисобига. Бирок бу даромадга бевосита ишлаб чикарувчилар, улар оркали бюджет эга булади.

Шу нуктайи назардан, олтин нархи узгаришининг миллий валюта айирбошлаш курсига бевосита таъсирини курмаяпмиз. Бундай булишига сабаб – жахон нархларида сотиб олаётганимиз ва келиб тушаётган валютани нейтраллик тамойилидан келиб чикиб, уша нархда сотамиз. Бу ерда курсга таъсир сезилмайди», деди Марказий банк раиси.

Марказий банк раиси рубль кадрсизланаётганининг сумга нисбатан таъсири хакидаги саволга хам жавоб берди.

«Хакикатан хам бу таъсир сезилади. Бу узбек иктисодиётига икки хил таъсир килади. Биринчи навбатда, пул утказмаларининг камайиши.

[Жорий йилнинг] 9 ойида пул утказмаларининг камайиши бор-йуги 4 фоизни ташкил килди. Уни мамлакатлар кесимида куриладиган булса, Россиядан Узбекистонга пул утказмалари камайиши курсаткичи 11 фоизни ташкил килди. Бу ерда рублнинг кучсизланиши асосий роль уйнади. Яъни, бу валюта пул утказмалари камайишига таъсир килди.

Иккинчиси, экспортчиларимиз рубль курсининг узгаришидан муайян даражада ютказади. Буни истаймизми,йукми, бизнинг товарларимиз Россия бозорларида рублда бахоланади. Табиийки, бу экспортчиларимиз даромадларида уз аксини топади. Биз буни аллакачон куряпмиз, хис киляпмиз. Буни экспорт хажмларини ошириш хисобига коплаймиз», дея Мамаризо Нурмуратовнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик кабул килиш масаласида изох берди

Гриппда хам, коронавирусда хам касаллик чакирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни кабул килиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари