Главная / Жамият / Олмаликда Россиянинг «МИСиС» университети филиали очилади

Олмаликда Россиянинг «МИСиС» университети филиали очилади

misisУзбекистон Президентининг карорига кура, Олмаликда Россиянинг «МИСиС» университети филиали очилади, деб хабар берди УзА.

Карорга кура, ушбу филиал Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадкикотлар университети «МИСиС»нинг алохида таркибий булинмаси хамда кадрларга булган эхтиёжни инобатга олган холда, таълимнинг келишилган асосий йуналишлари (мутахассислик) буйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширадиган олий таълим муассасаси хисобланиши кайд этилди.

Филиалга текин фойдаланиш учун Навоий давлат кончилик институтининг Тошкент вилояти, Олмалик шахри, Амир Темур кучаси, 56-уй манзилида жойлашган биноси хамда 2017/2018-укув йили якуни буйича фаолияти тугатилаётган Олмалик саноат касб-хунар коллежининг Тошкент вилояти, Олмалик шахри, Амир Темур кучасида жойлашган биноси берилиши белгиланди.

2018 йил 1 сентябрга кадар муддатда филиал танлов асосида юкори малакали профессор-укитувчилар таркиби билан таъминланади.

Филиалга 2018/2019-укув йили учун таълимнинг кундузги шакли буйича кабул квотаси жами 150 киши, жумладан, бакалавриатнинг «Кончилик иши» таълим йуналиши буйича 75 киши, «Металлургия» таълим йуналиши буйича 50 киши, «Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш ва бошкариш (тармоклар буйича)» таълим йуналиши буйича 25 киши этиб белгиланди.

Шунингдек, филиалда укитиш Узбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини эътиборга олган холда «МИСиС» МТТУ томонидан тасдикланган укув режалар ва дастурлар буйича амалга оширилиши; абитуриентларни кабул килиш ва Филиал битирувчиларининг аттестацияси «МИСиС» МТТУ томонидан Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги билан келишилган холда белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофик амалга оширилиши; филиал битирувчиларига Узбекистон Республикасида олий таълим тугрисидаги хужжат сифатида тан олинадиган «МИСиС» МТТУнинг белгиланган намунадаги дипломи берилиши белгиланди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари