Главные новости
Главная / Жамият / Олис худудларга бориб ишлайдиган ходимларга кушимча туловлар кай тартибда туланади?
Место рекламы

Олис худудларга бориб ишлайдиган ходимларга кушимча туловлар кай тартибда туланади?

Олис худудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб килиш юзасидан тушунтиришлар берилди, дея хабар килмокда Kun.uz мухбири.

Янги тартиб президент карори асосида 1 январдан кучга кирди. Унга кура, олис худудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошка худудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга:

  • 50 БХМ (1 февралдан – 12 250 000 сум) бир марталик бошлангич ёрдам пули;
  • уй-жойларни ижарага олганлик учун 2 БХМ (1 февралдан – 490 000 сум) хар ойлик пул компенсацияси берилади.

«Бундан максад – олис худудлардаги бюджет ташкилотларида ахолига курсатиладиган хизматларнинг сифатини ошириш», – деди Молия вазирлиги департамент директори Адхам Эшжонов 15 январь кунги матбуот анжуманида.

Адхам Эшжонов

Тиббиёт ходимларига ёрдам пули купрок

Эндиликда тиббий ОТМни охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошка худудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка худудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга кабул килинганда, уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан:

  • 30 миллион сум бир марталик бошлангич ёрдам пули;
  • уй-жойи булмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари ёки 2 БХМ (1 февралдан – 490 000 сум) хар ойлик пул компенсацияси берилади.

«Олис худудлардаги ахоли малакали тиббий хизматдан фойдаланишда катор муаммоларга дуч келади. Карор билан шу муаммоларни хал килиш, чекка худудларга малакали тиббий хизмат етиб боришини таъминлаш режалаштириляпти», – деди Молия вазирлиги департамент директори Отабек Фозилкаримов.

Отабек Фозилкаримов

Олис худудларда яшаб, ишлаётганларга тааллукли эмас

Бу карор олис худудларда яшаб, ишлаётганлар маошига устама белгилаш учун чикарилмаган, дейди Халк таълими вазирлиги молия департаменти директори Илхом Сирожов.

«Бу карор таълим сифати паст ва бирор укувчиси ОТМга киролмаган укитувчиларнинг маошини кутариш учун эмас. Халк таълими вазирлиги масъул вакили сифатида айтишим мумкинки, максад Узбекистондаги мактабларда таълим сифатини ошириш. Бу кимнидир иш билан таъминлаш учун хам килинмаяпти.

Вазирлар Махкамаси томонидан олис худуд сифатида белгилаб берилган жойлар бор. Кайд этилган карор иловасидаги худудлар олис ва чекка худудлар деб хисобланади. Иловада 242 та кишлок, махалла ва овуллар санаб утилган. Карордаги имкониятлардан уша худудга борган бюджет ходимигина фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, карорга биноан, кайд этилган худудларда ишга кабул килинган малакали мутахассисларга бериладиган бир марталик бошлангич ёрдам пули хамда хар ойлик компенсация солик туловчининг жами даромадига киритилмайди ва бу пулдан даромад солиги олинмайди», – деди Илхом Сирожов.

Илхом Сирожов

Педагогларга кандай талаблар куйилади?

Адхам Эшжоновга кура, туловлар айнан кандай тоифадаги педагогларга туланиши буйича учта асосий курсаткич бор:

  • олий ёки биринчи тоифали булиши;
  • бошка худуддан келиб ишлаши (тумандан бошка туманга, вилоятдан бошка вилоятга);
  • охирги мактабида бир йил давомида ишлаган булиши керак. Яъни «кизил» худудга жалб килинаётган укитувчи «яшил» худуддаги мактабда охирги бир йилда ишлаган булиши талаб килинади.

Колган талабларни Халк таълим вазирлиги ишлаб чикади.

Педагоглар учун устамалар хам бор

2021 йил 1 мартдан бошлаб, «кизил» мактабларда дарс бериш учун бошка худудлардан жалб килинган педагогларга куйидаги микдорда махсус устамалар туланади:

  • бир маъмурий-худудий бирлик доирасида бошка туман ва шахардан келиб ишлаётган укитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
  • бошка маъмурий-худудий бирликдан келиб фаолият юритаётган укитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз.

Таълим даражаси юкори булмаган («кизил») мактаблар руйхатини ХТВ ва Таълим инспекцияси тузади. Руйхат вазирлик сайтида эълон килинади.

Бошка худудлардан жалб килинган педагогларга махсус устамалар улар борган мактаб «кизил» тоифадан чиккан йилдан кейинги йил учун хам туланади.

Шифокорларга кандай талаб бор?

Укитувчилардан фаркли равишда, тиббиёт ходимлари учун тоифаси буйича шартлар куйилмаган. Тиббиёт йуналишидаги ОТМни битирган кадрлар олис худудларга бориб ишлаганда, укиш шаклидан катъи назар (кундузги, сиртки, кечки) компенсация тулаб берилади.

«Аммо улар ОТМни охирги уч йил ичида битирган булиши керак», – деди Отабек Фозилкаримов.

Шароит яратиш – хокимликлар зиммасида

«Карорда хокимиятларга хам топширик кетган. Олис худудга бошка худуддан келиб ишлайдиган барча бюджет ташкилотлари ходимларига уй-жой буйича шароитлар яратиши зарур», – деди Илхом Сирожов.

Олис ва чекка худудларда жойлашган бюджет ташкилотларида кадрларга булган эхтиёж буйича буш иш уринлари юзасидан маълумотлар хар ой якуни буйича кейинги ойнинг 5-кунига кадар расмий сайтларга жойлаштириб борилади.

Олис ва чекка худудлардаги бюджет ташкилотларига бошка худудлардан келиб ишловчи мутахассисларга тегишли худудлардаги захира ерларларидан конун хужжатларида белгиланган тартибда уй-жой курилиши учун ер участкалари ажратилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари