Главная / Жахон / Олимлар Искандар Макдунийнинг улими сабабини аниклашди
Место рекламы

Олимлар Искандар Макдунийнинг улими сабабини аниклашди

Буюк юнон хукмдори Искандар Макдунийнинг (Александр Македонский) улимига аввал хисоблангандек, безгак, ич терлама ёки зотилжам эмас, ошкозон ости безининг яллигланиши – панкреатитнинг огир шакли хисобланган панкреонекроз сабаб булган. Бундай хулосага Грециядаги Аристотел университети олимлари келишган.

1995 йилда бошланган тадкикот давомида мутахассислар Македония шохининг кадимий тарихчилар томонидан таърифланган касаллиги аломатлари ва хаётининг охирги кунларини тахлил килишган.

r6sqyzfv8_k4hvvoaqe44yk0hteteugq

Тадкикот муаллифи, тиббиёт профессори Томас Герасимидиснинг таъкидлашича, Макдуний улимига уткир панкреонекроз олиб келган огир сепсис сабаб булган. Макдунийда панкреонекроз, уз навбатида, ут пуфагида тош пайдо булиши ва буюк саркарданинг спиртли ичимликлар ва юкори калорияли овкатларга ружу куйиши сабабли ривожланган.

Таъкидланишича, Макдуний касалга чалиниб, вафот этгунга кадар 14 кун утган. У касаллигининг биринчи куни юкори тана харорати билан кечган ошкозондаги каттик огриклардан азият чеккан. Шу сабабли шифокорлар саркардага уша вактда даволаш усули сифатида кулланган кайт килдиришни куллашган. Кейин Макдунийнинг хароратини тушириш учун совук ванна килинган. 2-кун Макдуний холдан тойиб, уни титрок босган. 3-куни унинг тана харорати яна кутарилиб, куп терлаган ва нафас олишида муаммолар бошланган. Кейинги 11 кун ичида саркарданинг ахволи тобора ёмонлашиб борган, мулокот килишида муаммолар пайдо булиб, алахсирай бошлаган.

Макдуний милоддан аввалги 336 йилдан то вафот этгунча кадар – 323 йилгача Македония шохи булган. Узининг узок давом этмаган хукмдорлиги вактида у 70 та шахарга асос солган ва Форс империясини забт этган. У Бобилда вафот этган ва тахмин килинишича, Мисрда дафн килинган. Искандарнинг улимидан кейин у ташкил этган империя парчаланиб кетган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

unzTkiROoH2aQEcGaJlfoY4baWqZJ6Xp

Kun.uz мухбири ким? — сохта мухбирларга дуч келиб колмаслик учун эътибор берилиши керак булган жихатлар

Kun.uz интернет нашри тобора оммалашиб, кундан-кунга халк эътиборини козониб бормокда. Сайтимизда аллакачон унлаб тажрибали ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари