Главная / Жамият / Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хузурида “Study in Uzbekistan” PR-маркази ташкил этилади

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хузурида “Study in Uzbekistan” PR-маркази ташкил этилади

2019/2020 укув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ректорларига (филиаллар директорлари)га буйсунуви буйича вазирлик ва идоралар билан келишилган холда хорижлик фукароларни тулов-контракт асосида укитиш кийматини тегишли таълим йуналиши ёки мутахассислик буйича Узбекистон Республикаси фукаролари учун белгиланган тулов-контракт микдоридан кам булмаган микдорда мустакил белгилаш хукуки берилади.

rwfjwllcutbfde8jr1knrk6cdpf6qr9d

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги хузурида “Study in Uzbekistan” (“Узбекистонда тахсил ол”) PR-маркази ташкил этилади.

PR-марказининг асосий вазифалари:

жахон ахборот маконида Узбекистоннинг олий таълим сохасидаги ижобий имижини шакллантириш, илгари суриш, таълим сохасидаги салохиятини таргиб килиш, ахборот материалларини тайёрлаш;

дипломатик ваколатхоналар томонидан PR-марказ билан Узбекистон олий таълим муассасалари кунларини ташкил килиш, махаллий олий таълим муассасаларини фаол реклама килиш, такдимотлар утказиш, ахборот материаллари таркатиш ва бошкалардан иборат.

Ташки ишлар вазирлиги ташкил этилиши кузда тутилган PR-маркази билан биргаликда хорижлик фукароларни Узбекистонда таълим олишга кенг жалб килиш учун доимий таргибот-ташвикот ишларини олиб боради.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари