Главная / Жамият / Олий суд судьялари Сурхондарё вилоятида сайёр кабул утказди

Олий суд судьялари Сурхондарё вилоятида сайёр кабул утказди

sayyor30−31 март кунлари Узбекистон Олий суди судьялари Сурхондарё вилоятида сайёр кабул утказди. Бу хакда «Газета.uz» хабар бермокда.

Сайёр кабулларда жами 185 нафар фукаро кабул килинди. Уларнинг 83 нафари фукаролик ишлари буйича суд карорлари юзасидан, 57 нафари жиноят ишлари буйича суд карорлари юзасидан, 9 нафари иктисодий ва 12 нафари маъмурий ишлар буйича суд карорлари юзасидан мурожаат килган.

Хусусан, 30 март куни Жаркургон туманида булиб утган сайёр кабулда Кумкургон, Узун, Ангор ва Кизирик туманлари фукаролари хам кабул килинди. Унда Олий суд раиси уринбосари Б. Дехконов рахбарлигидаги судьялар гурухи фукаролар ва тадбиркорларнинг жиноят, маъмурий, фукаролик ва иктисодий ишлар буйича вилоят, туман ва шахар судлари томонидан кабул килинган судлов карорлари устидан шикоятлари хамда оммавий-хукукий муносабатларга оид мурожаатларини кабул килдилар.

Жумладан, фукаро О. Бозоров уз мурожаатида Г. Чориеванинг уйга киритиш хакидаги даъво талаби юзасидан Кумкургон туманлараро судининг 2017 йил 22 ноябрдаги хал килув карори ва Сурхондарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2018 йил 16 январдаги ажрими у аёл бир уйда яшаш имконияти йуклиги текширилмасдан кабул килинганидан шикоят килган.

Адвокат Ч. Маматкулов Кумкургон тумани «Боботог» махалласида яшовчи фукаро Ч. Бозоров ЖКнинг 228-моддаси 3-кисмида назарда тутилган жиноят учун 2014 йилда нотугри жавобгар булганлиги сабабли суд карорларини бекор килишни ва унга нисбатан оклов хукми чикаришни сураган.

Фукаро А. Курбонова Сирдарё вилояти Околтин туман суди 2012 йил 30 апрелда синглиси — тадбиркор аёл Л. Курбоновани нохак маъмурий жавобгарликка тортганидан норозилик билдирган.

Сайёр кабул 2018 йил 31 март куни Узбекистон президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халк кабулхонасида давом этиб, унда Термиз шахри, Термиз, Денов, Ангор ва Шеробод туманларидан келган фукаролар кабул килинди.

Хусусан, жавобгар вакили И. Аксёнова Т. Вапаеванинг жавобгари С. Захаренкодан карз ва фоизини ундириш хакидаги даъвоси юзасидан фукаролик ишлари буйича Термиз туманлараро судининг 2016 йил 24 сентябрдаги хал килув карорини бекор килишни суради.

Сайёр кабулларда фукароларнинг Олий суднинг ваколатига тегишли шикоятлар кабул килиниши билан бир каторда куйи судларининг ваколатига тегишли булган мурожаатлар вилоят суд раислари томонидан жойида урганилиб мазмунан хал этилиши чоралар курилди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари