Главные новости
Главная / Жахон / Ойда Хитой байроги урнатилди
Место рекламы

Ойда Хитой байроги урнатилди

Хитойнинг Ойга учирилган “Чанъэ-5” курилмаси Ой сиртида Хитой байрогини урнатди. Бу хакда Хитой миллий коинот бошкармасида маълум килинди.

Фото: twitter.com/watchman180

Фазовий курилма модулларидан бири Ой сиртига куниб, ундан тупрок намуналарини олган хамда Ой сиртида 12 грамм келувчи байрокни урнатган. “Чанъэ-5” бунинг исботи сифатида Ойда урнатилган байрок суратини Ерга юборган.

Байрок ва унинг флагштоги махсус материалдан ишланган булиб, бор-йуги 12 грамм келади.

“Чанъэ-5” курилмаси 24 ноябрда “Чанчжэн-5” ракетаси ёрдамида орбитага чикарилганди. Курилманинг кайтарилувчи модули Ойдан олинган тупрок намунаси билан 16 декабрда Ерга куниши режалаштирилган.

Агар миссия муваффакиятли якунланса, Хитой 44 йил ичида Ой сиртидан олинган геологик намуналарни Ерга етказган биринчи давлат булади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Отабеков британча штамм кандай белгилар билан кечиши хакида маълумот берди

Коронавирусга карши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков британча штамм билан касалланганда кандай белгилар кузатилиши хакида …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари