Главные новости
Главная / Жахон / Oxford Economics: Трамп коронавирус сабабли сайловларда ютказиши мумкин
Место рекламы

Oxford Economics: Трамп коронавирус сабабли сайловларда ютказиши мумкин

Кузда АКШда ишсизлик даражаси 13 фоиздан ошиши, жон бошига уртача даромад эса утган йилгига нисбатан 6 фоизга камайиши тахмин килинмокда.

Фото: The New York Times

Коронавирус пандемияси сабабли АКШ президенти Дональд Трамп 2020 йил ноябрдаги сайловларда маглубиятга учраши мумкин, деб тахмин килмокда Oxford Economics тахлил компанияси.

АКШдаги нокулай иктисодий вазият натижасида компания экспертлари тузган икки модель президентлик сайловларида демократик партия номзоди галаба козонишини курсатмокда, дейилади Oxford Economics’нинг Twitter микроблогида.

Биринчи моделга кура, кузда АКШда ишсизлик даражаси 13 фоиздан ошади, жон бошига уртача даромад эса утган йилгига нисбатан 6 фоизга камаяди, деб хабар берди CNN телекомпанияси тахлилчилар хисоботига асосланиб. Шу тарзда, Америка иктисодиёти Буюк тушкунлик давридан буён энг ёмон холатга тушиб колади.

Кейинги моделда хар бир штатдаги вазият алохида куриб чикилган. Унга кура, еттита штат демократлар тарафига утади. Гап пандемия сабабли иктисодий пасайиш ва ишсизлик кучайган Айова, Висконсин, Мичиган, Пенсильвания, Охайо, Миссури ва Шимолий Каролина хакида бормокда.

Биринчи модель ёрдамида АКШда 1968 ва 1976 йиллардаги сайловлардан ташкари 1948 йилдан буён утказиб келинган барча президентлик сайловлари натижалари олдиндан тугри айтилган. Иккинчи модель 2019 йилда ишлаб чикилган.

Worldometers сайтининг маълумот беришича, АКШ коронавирус юктирганлар (1,5 миллиондан зиёд) ва улим холатлари (95 минг) буйича дунёда биринчи уринда турибди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Iqc5f7fh5EvMToytMsJ2Heh2YzzaYSoT

Тошкентда «Япония ракамли университети» ташкил этилади

Тошкент шахрида “Япония ракамли университети” ташкил этилади. Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари