Главные новости
Главная / Жамият / Очилбой Раматов бошчилигидаги комиссия Жиззахда 6 каватли уйнинг кулаши сабабларини урганади
Место рекламы

Очилбой Раматов бошчилигидаги комиссия Жиззахда 6 каватли уйнинг кулаши сабабларини урганади

Жиззахда куп каватли уйнинг кулаб тушиши сабабларини урганиш буйича хукумат комиссияси тузилди. Комиссияга бош вазирнинг биринчи уринбосари Очилбой Раматов рахбарлик килади.

Фото: KUN.UZ

Жиззах шахрида курилиши тугамай туриб, 10 январ куни кулаб тушган 6 каватли уйни «Чорвадор-Коракул-Барака» МЧЖ кураётган булган. Бу хакда Узбекистон хукумати таркатган баёнотда маълум килинди.

Хабар килинишича, Вазирлар Махкамасининг тегишли фармойиши билан бош вазирнинг биринчи уринбосари Очилбой Раматов рахбарлигида хукумат комиссияси тузилган.

Комиссия таркибига прокуратура, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги, Курилиш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат кумитаси, бошка вазирликлар, идоралар, экспертлар ва лойиха ташкилотлари киритилган.

Комиссия зиммасига 6 каватли уйнинг кулаб тушиш сабаблари, бунга омил булган холатлар, лойиха хамда пудратчи ташкилот томонидан уйнинг барпо этилиши даврида шахарсозлик норма ва коидаларига риоя этилгани, шунингдек, бундай холатларнинг олдини олиш буйича амалдаги норматив-меъёрий хукукий хужжатларни урганиб чикиб, таклиф киритиш вазифаси юклатилган.

Хукумат комиссияси 10 январдан уз ишини бошлаган.

  • 10 январ куни соат 17:10да Жиззах шахридаги «Зилол» махалласи Мустакиллик кучасида янгидан курилаётган куп каватли уйлардан бири кутилмаганда, хеч бир табиий офат таъсирисиз кулаб тушди.
  • Расмий маълумотга кура, жабрланганлар ва халок булганлар йук.
  • Фойдаланишга топширилмаган бино 6 каватли булиб, хусусий тадбиркор томонидан устки 4 кавати турар жой, дастлабки 2 кавати нотурар жой сифатида курилаётган булган.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари