Главные новости
Главная / Жамият / ОТБ: Пандемия ва энерготашувчилар нархининг пасайиши Узбекистон иктисодий усишини секинлаштиради
Место рекламы

ОТБ: Пандемия ва энерготашувчилар нархининг пасайиши Узбекистон иктисодий усишини секинлаштиради

Осиё тараккиёт банкининг янги хисоботида айтилишича, коронавирус пандемияси хамда табиий газ ва мисга булган нархларнинг пасайиши туфайли 2020 йилда Узбекистон иктисодиётининг усиш суръати пасаяди. Шунга карамай, купрок микдордаги инвестициялар, саноат ва кишлок хужалиги сохаларининг ривожланиши туфайли 2021 йилда тикланиш руй бериши кутилмокда.

Фото: Business Times Singapore

ОТБнинг Тошкентдаги офисидан Kun.uz`га маълум килишларича, муассаса Узбекистонда 2020 йилда ялпи ички махсулот 4,7 фоизга усиши, яъни олдинги йилги 5,6 фоизга нисбатан пастрок булишини прогноз килган.

Шу билан бирга, прогнозга кура, 2021 йилда ислохотлар натижасида кишлок хужалиги, саноат ва хизматлар сохаларида кескин усиш юз беради ва бу уз навбатида ЯИМ усиш даражасининг яна 5,8%га кутарилишига олиб келади.

«Биз пандемия таъсирининг тулик куламини хали билмаймиз, бирок Узбекистон хукумати узининг ислохотлар дастурини куллаб-кувватлашга ва иктисодиётнинг тикланиши учун зарур булган вактни кискартиришга каратилган мухим чораларни курмокда», дейди ОТБнинг Узбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини.

Таъкидланишича, Узбекистонга кириб келадиган инвестициялар 2020-2021 йилларда иктисодий усишнинг асосий омили булиб хизмат килиши кутилмокда.

«Бу эса шахар инфратузилмасини ва ишлаб чикариш объектларини ривожлантиришга каратилган давлат бошчилигидаги инвестицияларнинг такомиллашиши натижаси булади.

Россия Федерациясида валюта кадрсизланиши пул утказмаларига салбий таъсир курсатганига карамай, иш хакининг вакти-вакти билан ошиб бориши ва инфляциянинг пасайиши хусусий истеъмолга ижобий таъсир килиши кутилмокда», – дейилади ОТБ хисоботида.

Узбекистон Марказий банки инфляцион таргетлаш натижасида инфляция 2020 йилда 13 фоизга ва 2021 йилда 10 фоизга пасайишини прогноз килган. Натижада, ОТБ прогнозларига кура, фискал сиёсат катъийлашади ва сиёсатга асосланган кредит ислохотларининг олиб борилиши кредитлар усишини икки баробарга пасайтиради.

«Бирок электр энергияси ва табиий газ нархларининг режа асосида кутарилиши, шунингдек, кишлок хужалигида нархларнинг тартибга солинишининг бекор килиниши инфляцион босимларнинг хосил булишига хисса кушади.

Жорий хисобварак камомади бу йил 4,0 фоизгача ва 2021 йилда 3,5 фоизгача янада камайиши кутилмокда. Табиий газ ва мис экспорти 2020 йилда пасайиши кутилар экан, буларнинг урни олтин экспорти билан копланади.

Кишлок хужалигида олиб бориладиган таркибий ислохотлар, хизматлар ва саноат учун инфратузилманинг яхшиланиши ва табиий газга булган ташки талабнинг ошиши натижасида 2021 йилда экспорт кенгайиши лозим», – дейилади хисоботда.

ОТБ Узбекистон бозор иктисодиётига утиш ислохотларини олиб бораётгани сабабли инфляцияни пасайтиришга каратилган саъй-харакатларни давом эттириш зарур, деб хисоблайди.

Банк таклифига кура, кредит бозорини янада кучайтириш, электр энергияси ва бошка коммунал хизматлар нархларининг узгариши кам таъминланганларга салбий таъсир килмаслиги учун максадли компенсациялар куллаш лозим.

Хисоботда, шунингдек, инфляциянинг олдини олиш учун Хукуматга транспорт, таълим ва согликни саклаш сохаларида хусусий секторнинг иштирокини рагбатлантириш оркали ракобатни ривожлантириш ва импорт махсулотлари нархларнинг ошишига йул куймаслик учун божхона расмийлаштирув жараёнларини такомиллаштириш катъий тавсия этилган.

Эслатиб утамиз, Узбекистон коронавирус пандемияси туфайли бюджетни куллаб-кувватлаш учун Осиё тараккиёт банкидан 1 млрд долларгача микдорда маблаг ажратишни сураган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари