Главная / Иктисодиёт / Нурсултон Назарбоев Узбекистонга ташриф берди

Нурсултон Назарбоев Узбекистонга ташриф берди

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Козогистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 16 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев хамрохлигида Мустакиллик майдонига ташриф буюрди. Олий мартабали мехмон хурриятимиз, порлок истикболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи булган Мустакиллик ва эзгулик монументига гул куйди.

Президентлар пойтахтимиздаги Шайх Хованди Тохур ва Тулабий макбараларини зиёрат килдилар. Шу ерда оммавий ахборот воситалари вакилларига кискача интервью берилди.

ya_in_ardoshlik_va_zaro_manfaatdorlikka_asoslangan_amkorlikn_16_09_2017

Нурсултон Абишевич ташрифларини мукаддас кадамжолар зиёратидан бошлаганида катта маъно бор, деди Шавкат Мирзиёев. Чунки Тулабий халкларимиз бирдамлиги ва хамжихатлиги йулида хизмат килган. Шайх Хованди Тохур бобомиз хам бутун умр элни тинчлик ва осойишталикка чорлаган. Бугун халкларимиз бирдамлиги йулида килинаётган ишлар хам ана шу кадимий дустлигимизни янада мустахкамлашга каратилган.

Халкларимиз буюк аждодларини доимо хурмат килиб келган, деди Нурсултон Назарбоев. Узбекистон заминида козок халкининг ардокли фарзанди Тулабий дафн этилган. Тулабий уз даврининг таникли шахсларидан бири булиб, кози сифатида танилган. “Жети Жарги” конунлар тупламини тузишда муаллифлардан бири булган. Доимо элни бирликка бошлаган. Шавкат Миромоновичга козок халкининг буюк фарзанди Тулабий макбарасини ободонлаштиришга каратаётган катта эътибори учун миннатдорлик билдираман. Халкларимизни буюк аждодларимиз рухи доимо кулласин.

Давлат рахбарлари Узбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хайкали пойига гул куйиб, Буюк Йулбошчимиз хотирасига хурмат бажо келтирдилар.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Козогистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев «Узэкспомарказ»да ташкил этилган Козогистон миллий махсулотлари кургазмаси билан танишди.

«Узбекистон – Козогистон: хамкорликнинг янги боскичи» деб номланган ушбу кургазмадан асосий максад икки мамлакат компаниялари уртасида баркарор алокаларни йулга куйиш хамда янги кушма савдо-иктисодий ва сармоявий лойихаларни амалга оширишга кумаклашишдан иборат. Унда Козогистоннинг автомобилсозлик, нефть-газ, харбий техника, авиация, фармацевтика, текстиль, ахборот технологиялари, курилиш материаллари ва бошка сохаларда фаолият юритаётган элликдан зиёд компаниялари махсулотлари, шунингдек, олий укув юртлари, илмий-ишлаб чикариш марказларининг инновацион технологиялари намойиш этилмокда.

Президентлар экспозиция билан танишар экан, мамлакатларимиз уртасидаги куп киррали хамкорликни янада ривожлантиришда бундай кургазмалар мухим ахамиятга эга эканини кайд этдилар. Икки мамлакат иктисодиёт тармоклари уртасида хамкорлик муносабатларининг кенгайиши ишлаб чикариш жараёни такомиллашишига ва махсулотларнинг янада оммавийлашишига хизмат килишини таъкидладилар.

Ташрифнинг асосий тадбирлари Куксарой кароргохида булиб утди.  Расмий кутиб олиш маросимидан сунг Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев тор доирада учрашув утказди.

Президентимиз Козогистон Президентини Узбекистон заминида самимий кутлаб, Нурсултон Назарбоевнинг мазкур давлат ташрифи икки мамлакат муносабатларини янада ривожлантиришда тарихий вокеа эканини таъкидлади.

Бу ташрифни бизнинг узок муддатга мулжалланган стратегик манфаатларимиз, олдимиздаги вазифаларни биргаликда хал килишга булган интилишларимиз муштарак эканининг яккол тасдиги сифатида кабул киламиз, деди Шавкат Мирзиёев. Бу йил Узбекистон – Козогистон муносабатлари ривожида тарихий йил булди. Биз Нурсултон Назарбоев билан шу йилнинг узида олтинчи маротаба учрашмокдамиз. Бу узаро ишонч юксак даражада эканидан далолатдир.

Козогистон Президенти Узбекистон Президентига таклиф учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз уртасидаги алокалар мустахкамланиб бораётганини кайд этди.

Биз илдизи бир халкмиз. Бутун тарих давомида булганидек мустакиллик йилларида хам бир-биримизни куллаб-кувватлаганмиз, деди Нурсултон Назарбоев. Узбекистон Президентининг март ойидаги Козогистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз уртасидаги хамкорлик ривожида янги боскични бошлаб берди. Утган киска вактда икки томонлама алокаларда илгари кузатилмаган юкори натижаларга эришилди. Мамлакатларимиз иктисодиёти бир-бирини тулдиради. Козогистон Узбекистон билан хамкорликни барча сохалар буйича кенгайтиришга тайёр.

Дархакикат, узбек ва козок халклари азалдан бир-бирига елкадош булиб, ахил-инок яшаб келган. Халкларимизнинг тарихи, тили, маданияти, кадриятлари бир. Бу якинлик бугунги кунда давлатлараро хамкорликка мустахкам асос булмокда. Мамлакатларимиз уртасидаги хамкорлик 1998 йил Тошкентда имзоланган Узбекистон Республикаси билан Козогистон Республикаси уртасида Абадий дустлик тугрисидаги шартнома, 2013 йил пойтахтимизда имзоланган Узбекистон Республикаси билан Козогистон Республикаси уртасида Стратегик шериклик тугрисидаги шартнома рухида тараккий этмокда.

Икки томонлама хамкорлик барча сохаларни камраб олган. Парламентлар, вазирлик ва идоралар уртасидаги алокалар мунтазамлик касб этган.

Мамлакатларимиз БМТ, ШХТ, МДХ, Ислом хамкорлик ташкилоти, Оролни куткариш халкаро жамгармаси каби халкаро тузилмалар доирасида хам самарали хамкорлик килиб келмокда. Минтакавий ва халкаро ахамиятга молик масалалар буйича томонларнинг позициялари бир-бирига мос ёки якиндир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг очик ва прагматик сиёсати натижасида олий даражадаги мулокотлар фаоллашди. Давлатимиз рахбарининг 2017 йил 22-23 март кунлари Козогистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз уртасидаги хамкорликни янги боскичга кутарди. Ташриф доирасида имзоланган Узбекистон Республикаси билан Козогистон Республикаси уртасида 2017-2019 йилларга мулжалланган иктисодий хамкорлик стратегияси савдо-иктисодий алокалар ривожига кучли суръат багишлади.

Мулокотда Узбекистон билан Козогистон уртасидаги куп киррали хамкорликнинг бугунги холати, уни янада ривожлантириш истикболлари мухокама килинди. Томонларни кизиктирган минтакавий ва халкаро ахамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар Узбекистон ва Козогистон расмий делегациялари иштирокида давом эттирилди. Мамлакатларимиз уртасидаги савдо-иктисодий, инвестициявий хамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, кишлок хужалиги, маданий-гуманитар ва бошка сохалардаги алокаларни мустахкамлаш масалалари мухокама килинди.

Козогистон Узбекистоннинг энг мухим савдо-иктисодий шерикларидан биридир. 2016 йил якунлари буйича икки давлат уртасидаги товар айирбошлаш хажми 2 миллиард доллардан ошган. Жорий йилнинг январь-август ойларида савдо айланмаси 35 фоиз усган.

Президентлар бу курсаткич мамлакатларимизнинг улкан салохиятига мос эмаслиги, бунинг учун кушма савдо уйларини ривожлантириш, узаро савдо номенклатурасини кенгайтириш зарурлигини кайд этдилар. Икки мамлакат бозорларида харидоргир махсулотларни етказиб бериш, худудлар уртасидаги хамкорликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун кулай шарт-шароитлар яратишга келишиб олинди.

Узбекистон ва Козогистон уртасида икки томонлама хамкорлик буйича хукуматлараро кушма комиссияга товар айирбошлаш хажмини 5 миллиард долларга етказиш вазифаси куйилди.

Транспорт коммуникациялари сохаси хамкорликнинг устувор йуналишларидир. Мамлакатларимизнинг автомобиль ва темир йуллари узаро интеграциялашган. Бу мухим коммуникация тармоги учинчи давлатлар учун хам транзит вазифасини утамокда. Музокараларда Узбекистон ва Козогистон худудларидан ташки савдо юкларини ташишда узаро преференциялар ва кушимча имтиёзлар белгиланиши бу сохадаги хамкорликни тубдан кенгайтиришга хизмат килиши таъкидланди.

Учрашувда халкаро терроризм, диний экстремизм, ноконуний миграция, наркотикларнинг ноконуний муомалада булиши, трансмиллий уюшган жиноятчилик хамда халкаро хавфсизликка тахдид соладиган бошка хавф-хатарларга карши курашишдаги хамкорликни янада мустахкамлаш зарурлиги кайд этилди.

Президентлар Афгонистондаги вазият юзасидан фикр алмашар экан, ушбу мамлакатда тинчлик ва баркарорлик таъминланиши ва иктисодиёт тикланиши тарафдори эканини таъкидладилар. Афгонистонни минтакавий савдо-иктисодий алокаларга жалб килиш, бунинг учун инфратузилмавий лойихаларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар суви халкларимизнинг умумий бойлиги экани, миллионлаб инсонлар такдири, бутун минтака баркарорлиги ва фаровонлиги улардан окилона ва адолатли фойдаланишга богликлиги кайд этилди.

Давлат рахбарлари мазкур дарёларда янги гидротехник иншоотларни минтаканинг барча мамлакатлари манфаатларини хисобга оладиган конструктив ёндашув асосида куриш тугрисида якдил фикр билдирдилар.

Илм-фан, таълим, согликни саклаш, маданият, санъат, туризм, спорт ва бошка сохалардаги хамкорликни ривожлантириш буйича хам келишувларга эришилди. Хусусан, 2018 йилда Козогистонда Узбекистон йилини ва 2019 йилда Узбекистонда Козогистон йилини утказишга келишиб олинди.

Шундан сунг икки томонлама хужжатларни имзолаш маросими булди. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Козогистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Кушма баёнотни имзоладилар.

Узбекистон – Козогистон хамкорлигининг турли сохаларига доир 10 дан зиёд хужжат имзоланди. Давлат чегараларида утказиш пунктлари ва автомобиль йулларини реконструкция ва модернизация килиш, сувга оид муносабатлар сохасида хамкорлик, энергетика сохасида хамкорлик, контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашишда хамкорлик, темир йул сохасида стратегик хамкорлик тугрисидаги хужжатлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, икки мамлакат худудларининг тугридан-тугри алокаларига асос буладиган катор хужжатлар кабул килинди. Сирдарё ва Тошкент вилояти хокимликлари билан Жанубий Козогистон вилояти хокимлиги, Навоий вилояти хокимлиги билан Кизилурда вилояти хокимлиги уртасида савдо-иктисодий ва маданий-гуманитар сохаларда хамкорлик тугрисида меморандумлар хамда бошка хужжатлар имзоланди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев музокаралар Узбекистон – Козогистон муносабатларига хос узаро англашув ва самимият рухида утгани, томонлар барча стратегик масалалар буйича хамфикр эканини алохида таъкидладилар. Ташриф чогида Узбекистон ва Козогистон Президентлари уртасида эришилган келишувлар, имзоланган хужжатлар мамлакатларимиз хамкорлигини янги сифат боскичига олиб чикиши кайд этилди.

Козогистон Президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи арафасида Нурсултон Назарбоевнинг «XXI аср бусагасида» китоби Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сузбошиси билан узбек тилида чоп этилди. Давлатимиз рахбари мазкур китобни Козогистон Президентига тухфа килди. Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевнинг мустакил Козогистон давлатининг асосчиси сифатидаги фаолиятига юксак бахо берди.

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 сентябрдаги фармонига мувофик, мамлакатларимиз уртасидаги анъанавий дустлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустахкамлашга кушган улкан хиссаси учун Козогистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев «Эл-юрт хурмати» ордени билан мукофотланди. Давлатимиз рахбари ушбу юксак мукофотни тантанали равишда топширди. Нурсултон Назарбоев ушбу мукофот ва хурмат-эътибор учун Шавкат Мирзиёевга чукур миннатдорлик билдирди.

Козогистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи давом этмокда.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари