Главная / Жамият / «Нуроний» жамгармаси раиси оилавий ажримлар сабаби ва унинг ечимлари хакида гапирди
Место рекламы

«Нуроний» жамгармаси раиси оилавий ажримлар сабаби ва унинг ечимлари хакида гапирди

18 январь куни Тошкент шахрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати — Узбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси утказилди.

Унда хозирги сиёсатнинг бир канча таникли вакиллари, шунингдек, партия тарихида уз урнига эга булган кишилар хам иштирок этди.

Содикжон Турдиев 2013 йил декабрида УзЛиДеП етакчилигига сайланган, 2015 йилда эса Олий Мажлис Конунчилик палатаси спикери уринбосари булганди.

Икки кун аввал, 17 январь куни Содикжон Турдиев янги вазифа, Узбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини куллаб-кувватлаш «Нуроний» жамгармаси республика бошкаруви раиси лавозимига тайинланди.

Kun.uz мухбири тадбирда иштирок этган Содикжон Турдиев билан янги фаолияти ва жамият хаётида кескинлиги тобора ортиб бораётган оилавий ажримлар масаласи, жамгарманинг ва бу борадаги урни масаласида кичик интервю ташкил килди.


Содикжон Турдиев

«Бизнинг вазифамиз нуронийларнинг жамият хаётидаги фаоллигини таъминлаш»

Собик сиёсий рахбар кандай максад ва режалар билан жамгарма рахбарлигига тайинланди? Олдинда кандай режалар белгиланган? Содикжон Турдиев саволга куйидагича жавоб берди:

– Аввало, менга шундай масъулиятли лавозимни ишониб топширгани учун президент Шавкат Мирзиёевга рахмат айтаман.

«Нуроний» жамгармаси бундан кейин хам янги сиёсатнинг халк ичидаги таргиботчиси булишда давом этади.

Жамгарма шунингдек, нуронийларнинг жамият хаётидаги нуфузини кутаришга хам харакат килади.

«Качонки ёшлар иш билан банд булар экан, оилада тотувлик, барака булади»

Бугун дунёнинг куплаб мамлакатларида булгани каби Узбекистонда хам оилавий ажримлар масаласи кескин тус олиб бормокда.

Глобаллашув даври, ахборот, интернет, ижтимоий тармоклар ривожи ва оммавий маданиятнинг шафкатсиз хуружи натижаси сифатида курилаётган бу холатга карши самарали кураш йуллари нималардан иборат? Жамгарманинг бугунги кундаги нуфузи бу муаммога карши курашишга етадими?

Содикжон Турдиев сайт мухбирининг шу мазмундаги саволларига жавоб берди.

– Хакикатан, ёшлар уртасидаги оилавий ажримлар жамиятимизнинг энг огрикли нукталаридан бири. Албатта, биз уз олдимизга ажрим хавфи бор оилаларга кириб боришга интилади. Лекин ажрим бир кунда буладиган холат эмас. Унга сабаб бир неча йиллар, ойлар давомида етилади. Бунга оилалардаги келишмовчилик, турли номутаносибликлар сабаб булади.

Максадимиз хар бир нуроний мана шу хавф билан яшаётган оилага кирсин, ажримларнинг олдини олишга шу жамиятнинг, махалланинг нуронийси сифатида хиссасини кушсин.

Олдимиздаги режалар каторида жойларда оилага тайёрлаш мактаблари ташкил килиш вазифаси турибди. Бу мактаблар оркали оила ёшидаги кизларга озгина булса-да тажриба бериш, оила хакида тушунча бериш. Бу мактабларда керак булса, кайноналар хам укисин. Чунки оилавий ажримлар аксарият холатда кайнона-келин уртасидаги келишмовчиликлардан келиб чикаётгани хам рост гап.

Бундан ташкари, жамиятнинг нуронийси фидойи, жонкуяр булиши керак.

Шунингдек, жамиятда ёшларни ишсиз куймаслик керак. Качонки ёшлар иш билан банд булар экан, оилада тотувлик, барака булади. Иш билан банд кишида зиёнли ишларга вакт булмайди.

«Таклиф килардимки, жойларда никох укийдиган имомлар факат илмли, рухсат этилган имомлар булсин»

Оилавий ажримларга жойлардаги айрим имомлар томонидан укилаётган такрорий никохлар хам сабаб булмокда. Бу сабабга жамгарма раиси куйидаги изох берди:

– Баъзи жойлардаги оилавий ажримларга такрорий никохлар хам сабаб булмокда. Мен аввало имом домлаларимиздан узр сурайман, улар хаммасини яхши тушунишади. Лекин жойларда шундай имомлар хам борки, узининг билими чала була туриб, иккинчи никохни сураб-сурамай укиб куйишади. Бу холатдан канча ёш фарзандлар азият чекяпти. Куёвтура эса, бошкаси билан яшаб кетяпти.

Таклиф килардимки, жойларда никох укийдиган имомлар факат илмли, рухсат этилган имомлар булсин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

KzITg0jL7ylbXMY6zmhQm2WB20non2a

Миллий гвардия институтига укишга кабул килиш тартиби маълум булди

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси Харбий-техник институтига укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари