Главные новости
Главная / Маданият / Нуриддин Холикназаров: Бугун якин инсонларга силаи рахм килиш – уларнинг олдига бормаслик
Место рекламы

Нуриддин Холикназаров: Бугун якин инсонларга силаи рахм килиш – уларнинг олдига бормаслик

«Илгари байрамларда силаи рахм килардик, беморларнинг холидан хабар олишни таргиб килар эдик. Бирок хозир вазият буни талаб килмаяпти. Бугун якин инсонларга силаи рахм килиш – уларнинг олдига бормаслик», деди Нуриддин Холикназаров.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шахар бош имом-хатиби Нуриддин Холикназаров Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида коронавирус масаласида чикиш килди.

«Аллох берган энг катта неъматлардан бири — саломатликдир. Биз унинг кадрига етишимиз керак. Хар бир мумин-мусулмон узини эхтиёт килиши ва бошкаларни хам асраши керак.

Мусулмонлар идораси Уламолар кенгашининг фатвосига биноан бугун барча мумин мусулмонларимиз жума намозларини уз уйларида адо этдилар. Уларнинг ибодатларини ва дуоларини Аллох даргохида кабул килсин.

Юртдошларимиз карантин пайтида имкон кадар уйларида, оиласи даврасида утириши максадга мувофик.

Илгари байрамларда силаи рахм килардик, беморларнинг холидан хабар олишни таргиб килар эдик. Бирок хозир вазият буни талаб килмаяпти. Бугун якин инсонларга силаи рахм килиш  уларнинг олдига бормаслик. Чунки уларнинг олдига бориш уларга хавф тугдириши мумкин.

Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) муъмин-мусулмонларга таълим бериб айтадилар: «Хакикий мусулмон шундай кишики, бошкаларга узининг тилидан хам, кулидан хам озор бермасин. Хакикий муъмин шундай кишики, узи яхши курган нарсасини бошкага раво куради, узи ёмон курган нарсани бошкага хам раво курмайди».

Биз бошкалар орасида ушбу касалликнинг ёйилиб кетишини хохламас эканмиз, бошкалар орасида таркалишидан эхтиёт булиш максадида имкон кадар уйда утиришимиз керак булади.

Уйда туриб уларга соглик сураб дуо килишимиз керак. Фарзандларимиз эса буш вактларидан фойдаланиб, китоб мутолааси билан шугуллансалар, нур устига нур булар эди.

Аллох хак азза ва жалла Куръони каримда: «Агар менинг берган неъматларимга шукр килсаларингиз, ушанда сизларга неъматимни яна ва яна зиёда килиб бераман», деб мархамат килди. Шундай экан, Аллохнинг хар бир неъматининг кадрига етмок керак. Касалликлардан оиламизни мухофаза килайлик. Аллохнинг узи сакласин.

Шу нарсани айтиш керакки, хар бир инсоннинг ватанпарварлиги эл бошига иш тушганда билинади. Дуст – ташвишда синалади. Ана шундай кийин пайтда нархларни сунъий оширмасдан, даромадларини халол йул билан купайтиргани максадга мувофикдир», – деди Нуриддин Холикназаров.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YdD1jPnB1TDaimWF56If8crsKQLb1x4R

Узбекистонда тухтатилаётган туйлар, виза беришни бас килган АКШ, коронавирус кайд этилмаётган Хитой ва куннинг бошка хабарлари

Якунланиб бораётган 20 март жума куни Узбекистон ва жахонда юз берган вокеа-ходисалар хамда янгиликларнинг энг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари