Главная / Жамият / Нотугри «тонировка» хам жарима майдончасига тушишга сабаб булиши эслатилди

Нотугри «тонировка» хам жарима майдончасига тушишга сабаб булиши эслатилди

Бугунги кунда автомашиналар ойналарини “тонировка” килишда бир тушунмовчилик юзага келгани кузатилмокда. Яъни ойналарни неча фоизга корайтириш керак деган савол турли талкинларга сабаб булмокда, деб ёзадиАдлия вазирлиги масъул ходими Гайбулло Примов.

edwd9y5bt8cmvrehudmeknjv_ngouvdh

Хукумат карорида олд ён ойналарининг тусини ёруглик утказувчанлиги 50 фоиздан кам булмаган даражада корайтиришга рухсат этилган (тулов асосида). Бу дегани олд ён ойна камида 50 фоиз ёруглик утказиши шарт.

Ушбу нормада олд ён ойналарга 50 фоизлик “тонировка” урнатиш учун рухсат берилмаган, аксинча, ёруглик утказувчанлиги 50 фоиздан кам булмаган даражада корайтиришга рухсат этилган. Яъни + 50% эмас, = 50%.

Хозирда ишлаб чикарилаётган автомашиналар ойналарининг (одатда “люкс” автомашиналар) 30 фоизгача корайтирилган булишини инобатга олса олд ён ойналарни 20 фоизгача корайтиришнинг узи кифоя булади. Бундан ортиги-ортик, белгиланган меъёрдан ошиб кетади.

Орка ён ва орка ойналарга эса бунинг ахамияти йук. Сабаби ушбу ойналарининг тусини ёруглик утказувчанлиги чекланмаган микдорда узгартиришга рухсат этилган.

Маълумки, автомашина ойналарининг пастки кисмида ойнанинг неча фоиз ёруглик утказувчанлик даражада эканлиги ёзилган булади.

Одатда “оддий” синфга мансуб автомашина ойналарининг ёруглик утказувчанлиги 100 фоиз, “люкс” синфига мансуб булган автомашина ойналарининг ёруглик утказувчанлиги эса 70 фоиз булади.

Шундан келиб чикиб, автомашиналарнинг олд ён ойналарини корайтиришда ойнанинг узида белгиланган ёруглик утказувчанлик даражасини хисобга олган холда, “тонировка” килиш максадга мувофик хисобланади.

Хулоса шуки, автомашиналарнинг олд ён ойналари “тонировка” килинганда ушбу ойнадан камида 50 фоиз ёруглик утиши шарт. Акс холда, автомашина “жарима майдончаси”га йул олади, хайдовчи эса катта микдорда жарима тулашига тугри келади.

Бундан олдин, ИИББ парда ва дарпардалар буйича конунчиликда узгаришлар руй бермаганини маълум килганди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари