Главные новости
Главная / Жамият / Ноконуний курилган уй-жойлар: сабаб, тахлил, окибат
Место рекламы

Ноконуний курилган уй-жойлар: сабаб, тахлил, окибат

Биз вокеликка бахо беришда купинча ок ва кора якрангликдан иборат мезонлардан фойдаланамиз. Азал ишонган идеалларимиз хам шундай: ёвузлик ва эзгулик курашади, бир томон шубхасиз ёмон, иккинчи томон албатта яхши булади. Ва окибатда эзгулик галаба козонади (ёки галаба козонган томон эзгу булиб чикади).

Афсуки, хаётда хаммаси бундай оддий ва аён ажралиб турмайди. У ёки бу ходисанинг сабабларини ургана бошлар экансан, вазият чалкашлиги, мураккаблиги ва турли жараёнларга богликлигини курасан.

Шундай холатда сабабларни топиш, оклаш ёки коралаш эмас, тахлил килиш лозимлигини англайсан.

Бугунги кунда ноконуний курилган уй-жойлар масаласига тухталганда хам, шундай: тортишув, куз ёши, хатто кон тасвирларига караб эхтирос билан турли бахоларни беравермай, шунга олиб келган сабаблар хакида мушохада килиш ва бундан кейин нима булади, деган савол устида уйлаш мухим.

Ноконуний уй-жойлар масаласида бу кадар тушунмовчилик ва зиддиятлар келиб чикишининг сабаблари нима?

Бу вокеаларни утган йилги «снос» билан умумлаштириб такдим килиш накадар тугри?

Бундан кейин давлатнинг ноконуний курилган уй-жойларга нисбатан сиёсати кандай булади?

Аввало, сабаблар хусусида

1. Демография ва уй-жой курилиши. Фукароларни арзон уй-жойлар билан таъминлаш юзасидан узок йиллар етарлича харакат килинмади. Айникса, кишлок жойларда ахоли учун хамёнбоп турар жой бинолари куриш масаласи эътиборга олинмади.

Хусусан, 2009-2017 йиллар давомида 81 992 та уй курилди, 6 624 та уй-жой массиви барпо этилди. Мамлакат ахолиси сони эса бу даврда 27 миллиондан 32 миллионгача ошди. Табиийки, уй-жой курилиши шиддати ахоли усиш шиддатидан анча ортда колди.

Колаверса, намунавий лойихалар асосида курилган уй-жойларни сотиб олишга кишлок ахолисининг курби етмайдиган холат хам куп эди. Лойихани «реализация килиш» учун бу уйлар уй-жойи бор, узига тук ахолига, фермерларга, тадбиркорларга мажбурлаб сотилди. Шунга карамай, лойиха кишлок ахолисининг уй-жойга булган эхтиёжини коплай олмади.

Одамларга шароитига мос ва хамёнбоп уйлар курилмагани ва шиддатли демографик усиш бугун уй-жой танкислиги муаммосини келтириб чикарди.

2. Менталитет. Сунгги йилларда ахоли учун куп каватли ва арзон уй-жойлар куриш ишлари анча жадаллашиб колди. Президент карори билан тасдикланган 2017-2021 йилларда кишлок жойларда янгиланган намунавий лойихалар буйича арзон уй-жойларни куриш Дастурига мувофик янгиланган намунавий лойихалар асосида 53 мингдан зиёд арзон уй-жойлар ва квартиралар курилди, турар жой шароитларини яхшилашга мухтож 65 мингга якин оила уй-жой билан таъминланди.

Бирок одамларимиз ерга якин булишни истайди. Купчилик уз кариндош-уруги, ота-онасига якин жойдан, узи яшаётган махалладан ховли-иморат куришни хохлайди. Лекин шуни унутмаслик керакки, Узбекистон Марказий Осиёнинг ахоли энг зич яшайдиган улкаси хисобланади ва ахоли сони буйича МДХ давлатлари уртасида «бепоён» Россиядан сунг 2-уринда туради.

Маълумот урнида, Узбекистон ер ресурслари нихоятда чекланган, ахолиси эса шиддат билан ошиб бораётган мамлакат хисобланади. Ахоли сони усиши шиддати сугориладиган ер майдонлари ошишидан анча юкори. Хар бир гектар сугориладиган ерга 8 киши тугри келади. Умумий кишлок хужалигига ярокли ер майдони 17,8 млн гектар булиб, Осиё тараккиёт банкининг прогнозларига кура якин 30 йилда сугориладиган ерлар микдори яна 20-25 фоизга камаяди.

3. Ер участкалари ажратишдаги конунбузарликлар. Адлия вазирлиги томонидан утказилган урганишлар натижасида, 2018 йил давомида хокимликлар томонидан 335 гектар ер майдонлари ноконуний ажратиб берилгани ва натижада махаллий бюджетларга 20 млрд 400 млн сумдан купрок зарар етказилгани аникланган.

Хусусан, намунавий лойихалар буйича арзон уй-жойлар курилиши учун биргина 2018 йилда туман хокимликлари томонидан ажратилган 1065 гектар ернинг 60 гектарга якини кишлок хужалигига мулжалланган ерлар тоифасига киради. Бугун шу хатолар учун киммат бадал туланяпти.

4. Суст урбанизация. Ахоли яшайдиган уйлар якинида богча-мактаб, поликлиника каби зарур муассасалар кад кутариши, газ-сув, коммуникация масалалари хал этилиши лозим. Одамлар янги курилган, аммо инфрастуктураси яхши ривожланмаган кварталларда яшашни истамайди.

Лекин танганинг орка томони хам бор: режасиз, тартибсиз, стихияли равишда кенгайиб бораётган махаллалар ва кишлокларда инфрастуктура яратиш хам имконсиз. Компакт яшайдиган кварталлар учун инфрастуктура яратиш арзонрок ва кулайрок.

5. Коррупция ва хукукий маданият. Одамларда конуний яшаш ноконуний яшашдан фойдалирок, деган хулоса булиши керак.

Масалан, мен конуний йуллар билан тегишли туловларни амалга ошириб ер майдонига эга булсам-да, кушним шу ишни ноконуний йул билан осонгина кимгадир пулини бериб хал килса – конунга асосан яшаш кераклигига ким ишонади, мен хам кушним каби йул тутганим афзалга айланмайдими? Худди шундай, барча уддабуронлар уз ишларини битириб кетаверса, унда узок эмас, якин келажакда кандай парокандаликка юз тутамиз?

Демак, бундай холат юз бермаслиги учун биз жамият сифатида тиш-тирногимиз билан курашишимиз керак. Бунинг учун эса узок йиллардан бери илдиз отиб кетган коррупцияни жиловлаш, мансабдорларнинг конунларга итоатда халкка намуна булишига эришиш, уй-жой, ер ва бошка турли имтиёзлар берилишининг шаффоф механизмларини такомиллаштириш хамда конунбузарларга нисбатан жазо мукаррарлигини таъминлаш лозим.

Шунда одамлар билан огзаки келишиб давлат ерини бериб юборадиган фермер, бунга йул куядиган хокимликлар, бундан куз юмадиган кадастр, «участковой», махаллаком каби масъуллар ва нихоят катта рискли авантюрага бош кушиб, пешона тери билан топган пулини ноконуний ер ва иморатга тикадиган фукаролар камаяди.

Хар бир холат узига хос

Сабаблар бундан купрок булиши мумкин. Лекин ноконуний курилган уй-жойлар хакида фикр билдиришда, хар бир холат алохида урганишни талаб этишини унутмаслик лозим. Агар уй-жой куриш учун ер хоким карори билан ажратилган, аммо кейин, масалан кейинги хоким келгач, карор бекор килинган булса, «фукаро ёки юридик шахснинг давлат органи карорига булган ишончи конун билан курикланиши» принципи амал килиши лозим.

Агар ер хеч бир хужжатсиз, ноконуний эгалланган булса, тегишли тартибда давлат тасарруфига кайтарилиши шарт ва албатта жавобгарлик масаласи хал этилиши керак.

Шунингдек, хар холатнинг узига яраша сабаби булишини назарда тутган холда умумлашмалар ва тизимлаштиришларга эхтиёт булиш керак. Айникса, буни «снос» масаласи билан чалкаштирмаслик ва ахолининг эхтирослари билан уйнашмаслик лозим.

«Бир марталик акция» яна буладими?

Хабарингиз бор, мамлакатимизда узбошимчалик билан курилган иморатларга давлат томонидан бир марталик амнистия эълон килинган эди. Ушбу акция натижасида ярим миллиондан ортик инсонга уй-жойлари конуний расмийлаштириб берилди. Бу ярим миллион оила конуний бошпаналик булди, эртага уз уйини авлодларига мерос килиб колдириши ёки олди-сотди ва гаровга куйиш амалиётларини килиши мумкин дегани. Яъни уй-жой борасида, канчалик мураккаб булмасин, давлат томонидан фукаролар томон улкан кадам ташланганини хеч ким инкор кила олмайди.

Аммо айримларда бу давом этади, уй-жойни куриб, бирор йил ушлаб турсак, давлат яна «кечириб» юбориши мумкин деган нотугри фикр шаклланган булиши мумкин.

Акция уз номи билан бир марталик, энди бундай акция булмайди. Бундан ташкари, акцияни эълон килиш тугрисидаги президент фармонида «бир марталик акциянинг амал килиш муддати тугагандан кейин узбошимчалик билан курилган иморатларга нисбатан мулк хукукини эътироф этиш мумкинлиги тугрисидаги фукаролик конун хужжатлари нормаларини бекор килиш» ва «узбошимчалик билан курилган иморатлар учун жавобгарликни кучайтириш» вазифалари куйилган эди.

Шу асосда конунчиликка тегишли узгартиришлар киритилди, яъни узбошимчалик билан курилган уйларга нисбатан мулк хукукини эътироф этиш мумкин булган моддалар чикариб ташланди.

Демак, узбошимчалик билан эгалланган ер участкалари масаласида давлатнинг катъий позицияси маълум килинди.

Энди нима булади?

Утказилган хатлов натижасига кура, 2018-2019 йилларда 23 мингдан ортик холатларда фукаролар 3900 гектар ерни узбошимчалик билан эгаллаб олишган, 6000 гектар экин ерларида ноконуний иморатлар куриб олинган.

Бу 23 мингта конун бузилиши дегани. Энди 23 мингта оила бошпанасиз коладими?

Афсуски, биз хамма ерларимизга уй-жой куриб, озик-овкатни ташкаридан сотиб оладиган даражада бой давлат эмасмиз хали. Колаверса, бу холат давом этиш хам мумкин эмас – конунийликни таъминлаш керак. Шунинг учун, фикримча, давлат мазкур масалада катъият курсатишда давом этади.

Лекин…

Уй – бу хар инсоннинг ватани, таянч нуктаси. У шунчаки моддий хосила эмас, инсонга бугунидан хотиржамлик, келажаги учун ишонч берадиган, турли хавотирларини аритадиган жой.

Шу сабабли уйини бузишга келган бульдозер тагига ётиб оладиган одамлар хам чикяпти ва уларни хам кайсидир маънода тушуниш мумкин.

Демак, эндиги масала, бу жараённинг имкон кадар талафотсиз, аммо конуний хал этишдан иборат.

Буни ижрочилар яхши англашлари керак. Ноконуний курилган уйларни бузиб, ерларни давлат тасарруфига кайтаришни суд карори билан, конунда белгиланган тартибга риоя этган холда (икки кунда бузилади деб эмас) амалга ошириш лозим.

Сабаблар кандай булишидан катъи назар, халкка хам, давлатга хам осон булмайди. Аммо ноконунийликка куз юмиш, давлат ерини талон-тарож килишга куйиб бериш мумкин эмас. Айбдорлар аниклаб жазоланиши, сабаблар бартараф этилиши, лозим уринларда, агар конунчиликда шу кузда тутилган булса, компенсациялар туланиши керак. Бирок хар бир карич ноконуний эгалланган ер давлатга кайтарилиши шарт.

Биз миллат сифатида, давлат сифатида конуний яшашни урганишимиз керак. Айримлар конун нечанчидир масала, инсоф, диёнат биринчи уринда дейишади. Лекин инсоф, диёнатнинг на мезон-улчови, на хаммада бирдек мавжудлигига кафолат бор. 100 киши инсоф даражаси 100 хил. Шунинг учун конун мезон булиши, хамма учун тенг ишлайдиган конунлар биринчи уринда турмоги, конун билан яшаш ноконуний яшашдан афзал булиши лозим.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари