Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Ногиронлиги булган кексалар учун туристик йулланма киймати тулаб берилади
Место рекламы

Ногиронлиги булган кексалар учун туристик йулланма киймати тулаб берилади

Вазирлар Махкамасининг 28.05.2020 йилдаги «Кексаларни давлат томонидан куллаб-кувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг кушимча чора-тадбирлари тугрисида»ги 340-сон карори билан I гурух ногиронлиги булган кексалар учун бепул саёхат уюштириш буйича имтиёз жорий этилди.

Тасдикланган Кексаларни давлат томонидан куллаб-кувватлаш тизимини янада такомиллаштириш буйича чора-тадбирлар дастурига мувофик, 1 ноябрдан 30 ноябргача «Кексалар учун туризм ойлиги» эълон килинади, деб ёзмокда Norma.

Ойлик доирасида Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси туризм объектлари томонидан ихтиёрий такдим килинадиган чегирмалар ва акциялар тугрисида уз расмий веб-сахифасида эълон килиб боради, Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Узбекистон темир йуллари» АЖ билан биргаликда эса саёхат килувчилар учун чипталарга ихтиёрий чегирмаларни эълон килади. Бундан ташкари, Маданият вазирлиги маданий мерос объектларига кириш чипталарига чегирмалар эълон килишни режалаштирмокда.

«Саёхат барча учун!» – ана шу шиор остидаги хайрия лойихаси бутун мамлакат буйлаб амалга оширилади. I гурух ногиронлиги булган кексалар йилига бир маротаба бепул туристик саёхат килиш имконидан фойдалана оладилар. Махалла ва оилани куллаб-кувватлаш вазирлиги саёхат килувчилар руйхатини 1 октябрга кадар шакллантиради.

Саёхат давомида саёхатчиларни жойлаштириш, овкатланиш ва транспорт хизматлари учун маблагларнинг 50 фоизи хайрия лойихасининг махсус хисобварагидан, колган 50 фоизи «Нуроний» жамгармаси маблаглари хисобидан копланади.

Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликларига ногиронлар ва ёлгиз пенсионерларга биринчи навбатда моддий ёрдам курсатиш буйича таъсирчан назорат урнатиш, шу жумладан пенсияларни тулаш, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматларини курсатиш вазифаси топширилди. Узгалар парваришига мухтож ва ёлгиз кексаларнинг турар жойларини таъмирлаш учун махаллий бюджетлардан маблаглар ажратилиши назарда тутилган.

Хужжат 29.05.2020 йилдан кучга кирган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ILfLzuj19-fbjwHOjhzJP9hv0tXFayXQ

Охангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор корамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят хокимлиги

Охангарон туманидаги корамолчиликка ихтисослашган “Курама корабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли корамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари