Главные новости
Главная / Жахон / Nissan коронавирус сабабли бутун дунё буйлаб заводларини тухтатмокчи
Место рекламы

Nissan коронавирус сабабли бутун дунё буйлаб заводларини тухтатмокчи

Nissan компанияси Хитойдаги эпидемия бутловчи кисмлар такчиллигига олиб келгани сабабли бутун дунё буйлаб заводларини тухтатишга тайёрланмокда.

Бу хакда Automotive News Europe нашри хабар берди.

Nissan Хитойнинг коронавирус таркалиш учоги хисобланган Хубэй провинциясидаги корхоналардан 800 дан купрок турли деталлар – тормоз шлангларидан тортиб кондиционер контроллёрларигача сотиб олган. Хитой хукумати автомобиллар эхтиёт кисмлари ишлаб чикарувчи корхоналар 21 февралдан ишга кайтишини маълум килганига карамай, япон компанияси бу юз бермаса, захиралар тез тугашидан хавотирланмокда.

Японияда компаниянинг бир нечта моделини 23 февралданок ишлаб чикаришни тухтатишга тугри келиши мумкин. Сунгра компаниянинг Малайзия, АКШ, Мексика, Буюк Британия, Испания, Хиндистон ва Россиядаги заводлари тухташи мумкин.

Замонавий автомобил тахминан 30 мингга якин кисмдан иборат булади. Шу сабабли автомобилсозлик компаниялари ва уларнинг етказиб берувчилари хозир Хитойда юз бераётган вазият каби фавкулодда холатлар вактида айникса химоясиздир.

IHS Markit тадкикот компанияси маълумотларига кура, янги турдаги коронавирус эпидемияси автомобиллар ишлаб чикарилиши хажмини 1,7 млнта автомобилга камайтириши мумкин.

Nissan’да бусиз хам муаммолар талайгина эди: компания собик рахбари Карлос Гон хибсга олингандан кейин инкироз холатида колмокда. Якинда компаниянинг акциялари нархи охирги 10 йил ичида олинган энг паст даромадлар хакидаги хабарлар сабабли тушиб кетганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O2Y6lleWShC0u9yAtgYQ1Qteesdf2JBy

Байден АКШ президенти лавозими учун ертуладан кураш олиб бормокда

АКШнинг собик вице-президенти, Демократлар партиясидан АКШ президенти лавозимига номзод булиш хукуки учун курашаётган Жо Байден …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари