Главные новости
Главная / Жамият / Нега ёмгирлар Самарканд учун тобора хавфли булиб бормокда?
Место рекламы

Нега ёмгирлар Самарканд учун тобора хавфли булиб бормокда?

Самарканд шахрининг Мароканд махалласида яшовчи бир гурух фукаролар кейинги йилларда хар ёмгирдан каттик азият чекаётганини ёзиб Kun.uz тахририятига мурожаат килишди.

Мурожаатда келтирилган холатларни урганар эканмиз, хар сафар ёмгир ёгганида Самаркандда йулларнинг сувга тулиб колиши, куплаб уйларнинг зарар куриши сабабларидан бири буй курсата бошлади.

Дархакикат, март ойининг охиридаги шахарнинг катор худудларида кузатилган тошкиндан хеч канча утмасдан, апрель ойининг бошидаёк самаркандликлар ёмгир окибатида келиб чиккан сув тошкинларига яна гувох булди — бир хафтада икки марта — ва купчиликда бир савол пайдо булмокда: Нега уйларни сув босяпти?

Купчилик кишилар шахар арикларининг аксарияти неча йиллардан буён эътибордан четда колаётганини билдирса яна купчилик маиший чикиндиларнинг канал ва коллекторларга ташланаётгани муаммонинг асосий сабаби, деб билади. Бу гапларда хам жон бор, албатта.

Аммо, афтидан, асосий муаммо бу хам эмас. Шахар хокимлиги маълумотларига кура, бугунги кунда юзлаб, архитектура коидаларига зид узбошимчалик билан курилган бинолар хам сув йулини тусиб турибди. Хатто шундоккина арик устига курилган уйлар хам бор экан.

Мароканд махалласидаги холат бу фикримизга далил була олади. Худуддаги унта хонадоннинг хар ёмгирда сувга букиши одатий хол булиб колган. Махалла ахли катор хокимият бошкарув идораларига мурожаат килган. Аммо, натижа йук.

— Махалламиз ичидан окиб утувчи каналда ун йиллар давомида бирор бир ташкилот томонидан, казиш, тозалаш каби профилактик тадбирлар олиб борилмаган, — дейилади мурожаатда. — Сув тошишидан ташкари, ушбу каналдаги санитария ва эпидемиологик вазият хам бирор бир талабга жавоб бермайди. Ёмгир ёгганида эса сел келиб, хар сафар мол мулкимиз зарар куриб, узимиз куркувда яшаймиз. Кулимиздан келгунча, канални тозалаймиз, давлат идораларидан эса кучимиз етмаган жойига техника сураймиз. Сув йулида курилган иморат эса дард устига чипкон булиб турибди. Шусиз хам арикка сигмаган сув мана шу иморат олдига келиб тухтаб, тошиб бошлаяпти. Агар масъул идоралардан бирор бир рахбар лоакал битта хонадон курган зарарни чунтагидан кавлаганида эди. Йиллар давомида дардимизга беписанд карамасди.

Махалладаги холатни куздан кечирарканмиз, узимиз хам юкоридаги холатга дуч келдик. Иморатлардан бири канал устига куриб юборилган. Сув тошкинидан эса унлаб хонадонлар каттагина зарар курган. Жони халкумига келиб, ёмгир ёгаверса уйи олдини кум тулдирилган коплар билан тусиб куювчилар хам бор экан.

Энг кизиги, ана шу селдан атиги бир неча кун олдин махаллада, шу худуддан Самарканд шахар кенгашига сайланган депутат ахоли билан учрашув утказиб, уларнинг муаммоларини сураган экан. Табиийки, ахоли айни мана шу сув тошкини муаммоси, уни келтириб чикараётган омилларни санаб, уларни бартараф этишда ёрдам сураган.

Депутат эса ваъда берган: «Эртагаёк хал этилади». Депутатнинг ваъдасига ишонган ахоли орадан бирнеча кун утиб айнан сув тошишидан катта зарар курган.

Энди катор саволлар тугилади: ахолининг мазкур масала буйича мурожаатлари нима сабабдан эътиборсиз колиб кетмокда? Бир неча каналларни тартибга олишга махаллий хокимликларнинг имконияти йукми ёки эътиборсизликми бу?! Депутатлар-чи? Модомики уларнинг вазифаси бошка экан, ахолининг муаммолари барибир ечилмас экан, халк билан учрашув утказиб, уларнинг дардини тинглаш нега керак? Хисобот учунми? Ва нихоят, асосий савол: сув тошкинларига сабаб булаётган, каналлар устида курилган уйлар учун ким жавоб беради ва ким бу йулни кайта очади? Ахир, бусиз ахолини тошкиндан куткариб булмайди-ку?!

Анвар МУСТАФОКУЛОВ,
Kun.uz мухбири.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари