Якинда эълон килинган Тенгсизлик даражасининг пасайишига мойиллик индексида Узбекистон жахоннинг 157 давлати ичида охиридан битта олдинги уринни эгаллади ва факат Нигерияга «ютказди». Мазкур индекс мамлакатларнинг тенгсизлик даражасини пасайтиришга булган саъй-харакатларини бахолайди. Оддий килиб айтганда, Узбекистоннинг тенгсизликни пасайтириш буйича харакатлари жахондаги энг ёмонларидан бири. Ушбу рейтинг мамлакатда бу борадаги вазиятни тубдан узгартириш учун мазкур масалани жуда жиддий урганиб чикишни такозо этмокда.
Келинг, тахлил килайлик ва хукумат учун айрим хулосаларни такдим этайлик: мамлакатда тенгсизлик даражасини пасайтириш чора-тадбирлари кулланилиши учун нималар килмок керак?
Узбекистондаги холат жиддий яхшиланиши керак булган индекснинг асосий таркибий кисмлари куйидагилардир:
1. Соликларни йигиш борасидаги саъй-харакатлар
Рейтингдаги реал соликларнинг бойлар томонидан камбагалларга нисбатан камраб олиниши ва усиб бориши буйича таркибий кисмида Узбекистон, афсуски, сунгги уринда. Яъни бу шу нарсани билдирадики, мамлакатда солик сиёсати ва солик маъмурчилиги тубдан кайта куриб чикилиши, бутун фиксал сиёсат тенгсизлик даражасини пасайтиришига хизмат килишига эришиш керак.
Мавжуд тизим эса бошка мамлакатдагилар билан таккосланса, тенгсизликни камайтириш нуктаи назаридан энг ёмони хисобланади. Оддий суз билан ифодаланса, Узбекистонда бой одамлар узларининг даромадларига мос солик тулашмайди, яъни узларининг реал даромадларидан солик куринишида жуда арзимас кисмини ажратишади. Бу холда камбагал катлам (жумладан, бюджетдан маош олувчилар: укитувчилар, тиббиёт ходимлари ва х.к.ларнинг асосий кисми) узларининг реал даромадларидан жуда катта кисмини солик сифатида тулашади.
Бундан келиб чикадиган булсак, давлат бюджети эхтимолли соликка тортилувчи базанинг катта кисмини камраб ололмаяпти, бу эса гарчи фоиздаги таркиби бошка мамлакатлар билан таккосланганида жуда юкори булганига карамасдан, таълим ва тиббиёт учун реал паст харажатларга олиб келмокда.
Шу сабабли бежизга Республика Президенти бир неча бор ютукларни «фоизлар»да курсатиб мактаниш урнига, ракамларнинг реал холатини урганиш кераклигини ута танкидий рухда кайд этиб утмаган эди. Молия вазирлигига келгуси йилга солик сиёсатини шакллантиришда бу масалага жиддий эътибор бериш керак булади. Агар зудлик билан чора курилмаса, бундай фискал сиёсат мамлакат ахолиси уртасида тенгсизликни кучайтираверади, бу эса мамлакатдаги сиёсий баркарорликка хам уз таъсирини утказади.
2. Мехнаткашларнинг хукукини химоя килиш
Рейтингнинг мазкур таркибий кисмида Узбекистон пастки уринларда жойлашган, бу кам таъминланган мехнаткашларни эксплуатация килиш ва уларнинг хукукини поймол килишга изн беради. Мехнат вазирлигидан мехнаткашларнинг хукукини реал химоя килиш буйича ишларни кучайтириш талаб этилади.
Куйида Индекс ва унинг айрим таркибий кисмлар буйича курсаткичлари баъзи бир давлатлар кесимида тасвирлангани келтирилган:
Мамлакат |
CRII RANK (Умумий рейтинг-даги урни) |
Tax Effort Rank Соликлар йигиш буйича саъй-харакатлар рейтинги |
TAX RANK Бутун солик сиёсати рейтинги |
Labour Rights Rank Мехнаткашлар хукукини химоя килиш рейтинги |
Дания |
1 |
1 |
2 |
5 |
Киргизистон |
62 |
10 |
63 |
60 |
Козогистон |
71 |
68 |
119 |
54 |
Узбекистон |
156 |
153 |
156 |
148 |
Нигерия |
157 |
149 |
104 |
119 |