Главная / Спорт / Навбахор аёл мухлисалар учун уз стадионидан бепул сектор ажратди

Навбахор аёл мухлисалар учун уз стадионидан бепул сектор ажратди

Наманганнинг «Навбахор» клуби футбол буйича Узбекистон Pepsi Суперлига 24-туридан урин олган «Навбахор – Металлург» жамоалари уртасидаги беллашувни бевосита стадионда томоша килишни хохлаган аёллар учун махсус кулайлик яратди. Бу хакда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Навбахор» матбуот хизмати
Фото: «Навбахор» матбуот хизмати

Гап шундаки, клуб рахбарияти жамоанинг аёл мухлисалари учун «Навбахор»нинг уй стадиони булмиш «Марказий» уйингохидан махсус 15-секторни ажратиб берди. Эндиликда улар учрашувни бепул тугридан-тугри кузатиб бориш имкониятини кулга киритди.

Маълумот учун, «Навбахор» – «Металлург» уйини эртага, 23 сентябрь куни булиб утади. Бахс 20:00 да бошланиши белгиланган.

Аввалрок «Навбахор» клуби «Навбахор» – «Пахтакор» беллашувидаги махаллий мухлисларнинг тартибсизликлари туфайли 27 нафар мухлисни жазолаган эди. Жазога кура, тартибсизлик уюштирган мухлислар «Марказий» стадионига киритилмайди. Орадан бироз муддат утгач, ПФЛ хам уйинда юз берган холатни урганиб чикди. Натижада «Навбахор» клубига 25 миллион сум жарима солинди. Бундан ташкари агар яна шундай тартибсизликлар содир булса, жамоа уй учрашувларини мухлисларсиз утказиши мумкинлиги борасида огохлантирилди.

 

Check Also

PbMpGj8XqZquUjoDTsysL-oblIiCwt3o

Узбекистон миллий жамоаси Яман ва Сингапурга карши уйинларга тайёргарликни давом эттирмокда (фоторепортаж)

Вадим Абрамов бошчилигидаги Узбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасидан урин олган Яман ва Сингапурга карши …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари