Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Нархи 1 млрд сумдан ортик сифатсиз БФКларни олиб киришга уринганлар кулга тушди
Место рекламы

Нархи 1 млрд сумдан ортик сифатсиз БФКларни олиб киришга уринганлар кулга тушди

Давлат божхона кумитаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш бошкармаси, Тошкент шахар божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига карши курашиш булими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара кушинлари вакиллари билан хамкорликда сифати кафолатланмаган биологик фаол кушимчаларни олиб киришга булган уринишни бартараф килди.

Тезкор тадбир давомида «Уфа-Тошкент» йуналиши буйича кириб келган поезд «Келес» темир йул чегара божхона постида белгиланган тартибда божхона назоратидан утказилган. Бу хакда Давлат божхона кумитаси ахборот хизмати хабар бермокда.

«Фукаролар Б.Р. ва К.Б.лар томонидан олиб келинаётган 7 дона жомадонларда 3000 дона «Samyun Wan», 30 377 дона «Montalin» номли биологик фаол кушимчалар хамда 85 дона аёллар кийим кечаклари яширин тарзда олиб келинаётганлиги аникланди.

Аникланган товар-моддий бойликларни кабул килиб олувчи шахсларни фош этиш максадида, тезкор тадбир давом эттирилди.

Тадбир давомида «Тошкент Шимолий» темир йул вокзалида кутиб турган фукаролар В.А. ва С.Ф. юкни кабул килиб, «Дамас» русумли транспорт воситасига юклаётган вактида ашёвий далиллар билан кулга олинди.

Аникланган товар-моддий бойликларнинг умумий киймати 1 миллиард 38,5 миллион сумни ташкил килди», – дейилади хабарда.

Хозирда юкоридаги холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

fyzLo_uowL-HpBELr7OvZbZPiuV8t79r-1

Ташки ишлар вазирлиги “Внуково” ва “Шереметьево” аэропортларидаги вазият тугрисида маълумот берди

2020 йил 19 мартдан бошлаб Узбекистон Республикаси фукаролари Россия Федерацияси худудида  вактинчалик булиш муддатини узайтиришлари …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари