Главные новости
Главная / Маданият / Намоз укимайдиганлар хакида…
Место рекламы

Намоз укимайдиганлар хакида…

namozНамоз укимайдиганлар хакида «Куррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир хадиси шарифда мархамат килинади:«Хеч кандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллох таоло ун бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси кабрда, яна учтаси кабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:
1.Бенамознинг умрида барака булмайди.
2. Аллохнинг суйган бандаларида буладиган куркамлик, гузаллик, севимлилик ва малохат уни тарк этади.

3. Хеч кандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу хадиси шарифдан шу маълум буладики, фарзларни уз вактида адо этмаганларнинг суннатлари хам кабул булмайди. Яъни суннатларига хам савоб берилмайди).
4. Дуолари кабул булмайди.
5. Уни хеч ким ёктирмайди ва севмайди.
6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор килмайди.

Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:
1. Залил, хакир ва расво холатда жон топширади.
2. Очлик изтиробида улади.
3. Туйиб сув ичса хам, чанкоклик азобида жон беради.

Кабрда чекадиган мусибатлари:
1. Кабр уни шундай сикадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади.
2. Кабри оташга тулиб, кечаю-кундуз уни уртайди.
3. Аллох таоло унинг кабрига дунё илонларига ухшамайдиган улкан бир илон юборади. Уша илон уни хар куни намоз вактларида чакиб, абгор килади. Бир зум хам тарк этмайди.

Киёматда бошига келадиган мусибатлари:
1. Жаханнамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди.
2. Аллох таоло уни газабнок холда кутиб олади.
3. Хисоби жуда кийин кечиб, окибатда жаханнамга ташланади.

Хасан Басрий хазратлари: «Бу дунёда сен учун энг мухими намоз булмаса, у холда нима мухим?», деган эканлар.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

getImage

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари