Главная / Маданият / Намозларни мухофаза килиш

Намозларни мухофаза килиш

namazАллох таоло: «Намозларни, урта намозни мухофаза килинг ва Аллохга тоат ила коим булинг», деган (Бакара: 238).

Шарх: Намозни мухофаза килиш дегани, уни махкам ушлаш, доимо уз вактида адо этиш деганидир.

«Урта намоз» хакида турли фикрлар бор. Уларни иншааллох, келажакда урганамиз. Купчилик уламолар, урта намоздан мурод – Аср намози, деганлар.

Намоз Аллохга итоатнинг бош рамзи булганидан оятнинг охирида: «Аллохга тоат ила коим булинг», дейилмокда.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Роббим менга энг гузал суратда тажалли килди ва: «Эй Мухаммад», деди.

«Лаббайка Роббии ва саъдайка», дедим.

«Олий туплам нима хакида тортишмокдалар?» деди.

«Эй Роббим, билмадим», дедим.

У Зот кулини икки кифтим орасига куйди. Бас, унинг муздеклигини икки кукрагим орасида сездим. Бас, машрику магриб орасидаги барча нарсани билдим. У Зот: «Эй Мухаммад!» деди.

«Лаббайка Роббии ва саъдайка», дедим.

«Олий туплам нима хакида тортишмокдалар?» деди.

«Даражотлар, каффоратлар, кадамларни жамоатлар томон босиш, тахоратни кийинчиликларда хам яхшилаб килиш, намоздан сунг намозга интизор булиш ва ким у(намоз)ларни мухофаза килса, яхшилик ила яшаб, яхшилик-ла улиши ва гунохларидан онаси туккан кунидек (пок) булиши хакида», дедим», дедилар».

Термизий ривоят килган.

Шарх: Бу ривоятда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам узлари билан Аллох субханаху ва таоло орасида булиб утган баъзи бир муомала ва сухбатларни хикоя килиб бермокдалар.

Аввал баъзи истилохлар билан танишиб олайлик: «Роббим менга энг гузал суратда тажалли килди».

Бу тажаллининг кай васфда булганини Аллох ва Унинг Расули биладилар, холос. Баъзи уламолар тушда булган дейишса, бошкалари унгда булган, дейишади. Энг яхшиси, лафзини урганиб, кайфиятини Аллохнинг илмига хавола килганимиз маъкул.

«Лаббайка Роббии ва саъдайка».

Арабларда бир чакирикка жон деб жавоб беришда ушбу сийга ишлатилади. Лугавий маъноси: «Эй Роббим! Сенга лаббай устига лаббай дейман, хизматингга тезда тайёрлик устига тайёрлик эълон киламан», дегани булади.

«Олий туплам» деб таржима килган таъбиримиз арабчада «ал-Малаъул Аъло» дейилиб, Аллохга мукарраб фаришталар тупламини англатади.

«У кулини икки кифтим орасига куйди».

Бу араб тилидаги мажоз коидасига биноан айтилган жумла. Аслида, Аллох таолога жисм нисбати бериб булмайди. Бу ерда Аллох таолонинг рахмати, розилиги ва хурсандлиги зохир булганини мажоз услуби ила ифода этилмокда. Чунки одатда катта одам узидан кичикни рахм-шафкат килса, бирор яхши нарса бермокчи ва ургатмокчи булса, ундан хурсанд булса, кулини елкасига куяди.

«Бас, унинг муздеклигини икки кукрагим орасида сездим».

Яъни Аллохнинг рахм-шафкати ва мархамати ила куксим илм-маърифатга, сиру асрорлар билимига тулди, хотиржам булдим, деганлари.

«Бас, машрику магриб орасидаги барча нарсани билдим».

Бошка бир ривоятда:

«Бас, осмонлардаги нарсалар-у ердаги нарсаларни билдим», дейилган.

«Даражотлар» – яъни бандалар кандок килиб юкори даражотларга эришишлари мумкинлиги тугрисида тортишмокдалар.

«Каффоратлар» – яъни бандаларнинг гунохларини кандок амаллар каффорат килиши, ювиши хакида тортишмокдалар.

«Кадамларни жамоатлар томон босиш» – яъни жамоат намозига кадам босиб боришнинг савоби улуглиги хакида тортишмокдалар.

Намознинг фазли хакидаги хозиргача урганган хадисларимиздаги маънолар Аллох таоло томонидан булса хам, иборалар Пайгамбаримиз томонидан булиб келаётган эди. Аммо бу хадиси шарифдаги маъно Аллох таоло билан Набий соллаллоху алайхи васаллам ораларидаги сухбат шаклида, Аллох таоло томонидан намознинг фазлини баён этиш учун олинган алохида тадбир шаклида келмокда. Хадиси шарифнинг бу шаклда келишининг узи ажойиб бир рухоний холатни вужудга келтирмокда. Маъноларга алохида тус ва куч бермокда.

Бизнинг тасаввуримиздан юкори бир шаклда Аллох таоло Узининг махбуб Пайгамбари Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи васалламга тажалли килди ва: «Эй Мухаммад», деб нидо этди.

«Лаббайка Роббии ва саъдайка», дедилар ута хурсанд булиб кетган Хабиби Роббил оламийн.

«Олий туплам нима хакида тортишмокдалар?» деди Аллох таоло, Уз Пайгамбарига унинг Аллох таолога энг якин булган фаришталар туплами нима дейишини билмаслигини эсига солиб. Чунки Аллох маълумот, ахборот олиш учун сурамайди. У Зот хар бир нарсани пухта билувчи Зотдир. Аллох олий туплам нима хакида тортишаётганларини Пайгамбаримиз билмасликларини хам билади. Лекин бу саволи ила Набий соллаллоху алайхи васалламнинг узларига узларининг холини яна бир бор тушунтирмокда ва хамма нарса Узининг лутфи мархамати ила булишини яна бир бор намоён килмокда.

«Эй Роббим, билмадим», дедилар Пайгамбари охири замон, олий тупламнинг гапларидан бехабарликларини эътироф килиб.

Шунда Роббил Оламийн Узининг махбуб бандаси, суюкли Пайгамбари Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга узига хос услуб ила Уз сир-асрорларидан файзу футух ато этди. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг вужудлари ва хусусан, калблари тамоман бошкача булиб, бу файзу футухни тула хис этдилар. У Зот узларида бирдан улкан узгариш булганини англаб етдилар. Хамма жойдаги нарсаларни, магрибу машрикдаги, осмонлардаги ердаги барча нарсаларни, жумладан, олий тупламдаги нарсаларнинг хам билими хосил булганини сездилар.

«Эй Мухаммад!» деди Аллох таоло, холат узгаргандан кейин яна янгидан хитоб бошлаб.

«Лаббайка Роббии ва саъдайка», деб жавоб бердилар Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам жону диллари ила.

«Олий туплам нима хакида тортишмокдалар?» деди. Аллох таоло уларни нима хакида тортишаётганларини жуда яхши билиб турса хам, Уз Пайгамбари соллаллоху алайхи васалламга берган фазлини изхор килмокчи, мумин-мусулмон бандаларига намознинг фазлини бошкача услуб ила билдирмокчи булиб. Энди Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам Аллох берган файзу футух ила хамма нарсани билиб олган эдилар.

Олий туплам нима хакида тортишаётганларини хам жуда яхши билиш даражасига эришган эдилар. Шунинг учун хам олий туплам нима хакида тортишаётганларини батафсил баён килишга киришдилар:

«Даражотлар, каффоратлар, кадамларни жамоатлар томон босиш, тахоратни кийинчиликларда хам яхшилаб килиш, намоздан сунг намозга интизор булиш ва ким у(намоз)ларни мухофаза килса, яхшилик ила яшаб, яхшилик-ла улиши ва гунохларидан онаси туккан кунидек (пок) булиши хакида», дедилар.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллох таолонинг Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга тажалли килиб туриши.

Асосан, Аллох таоло Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам билан Жаброил алайхиссалом оркали алока килиши маълум ва машхур. Шунингдек, илхом бериб туриши хам. Меърожда бевосита сузлашув булгани хам маъруф. Бу ерда эса узига хос, кандоклигини факат Аллох таоло ва Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам биладиган тажалли хакида суз бормокда.

2. Мухаммад соллаллоху алайхи васалламнинг Аллох таоло хузурида олий макомга эга эканликлари.

3. Аллох хамма нарсани билиб турса хам, баъзи бандаларга хос манфаатлар учун савол бериши.

4. Аллох таолонинг хузурида олий туплам – мукарраб фаришталар туплами борлиги.

5. Олий тупламнинг холини Аллохдан бошка Зот билмаслиги.

6. Аллох хохласа, бир зумда бандасини файзу футух ила машрику магрибдаги нарсаларни биладиган килиб куйиши.

7. Аллох таоло Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга файзу футух ила магрибу машрикдаги, осмонлару ердаги нарсаларнинг илмини ато килгани.

8. Аллохнинг файзу футухи ила Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам олий туплам нима хакида гаплашаётганларини биладиган булганлари.

9. Олий туплам бандаларнинг даражотлари юкори киладиган ва гунохларига кафорат буладиган нарсалар хакида тортишганликлари.

10. Жамоат намози укиш учун босилган кадамлар банданинг даражасини кутарилишига ва гунохларининг ювилишига сабаб булиши.

11. Тахоратни кийинчиликларда хам яхшилаб килиш банда даражасининг кутарилишига ва гунохларининг ювилишига сабаб булиши.

12. Намоздан сунг намозга интизор булиш, банданинг даражасининг кутарилишига ва гунохларининг ювилишига сабаб булиши.

13. Намозларини мухофаза килиш банданинг бу дунёда яхшилик ила яшаб, яхшилик ила улишига, гунохларидан онаси туккан кунидек пок булишига ва даражаларининг кутарилишига сабаб булиши.

Демак, нафакат ердаги тупламда, балки осмондаги олий тупламда хам намознинг фазилати хакида суз борар экан.

Бу дунёда яхши яшашни хохласак, намозларимизни бир вакт хам колдирмай, арконларини жойига келтириб, хушуъ-хузуъ билан адо этиб, мухофаза килайлик.

Онамиздан тугилган пайтимизда канчалик бегунох булсак, худди уша холатга кайтайлик, десак хам, намозларимизни мухофаза килайлик.

Бу дунё ва охиратда даражотларимиз юкори булсин, десак, намозларимизни мухофаза килайлик.

Масжидларга катнаб, жамоат намози укиш учун кадамларимизни купайтирайлик.

Тахоратимизни доимо яхшилаб килайлик.

Бир намозни укиб булиб иккинчисини интизорлик билан кутайлик.

Жарир розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдилар-да: «Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кургандек курурсизлар. Уни куришда кийинчиликка учрамассиз. Бас, агар куёш чикиши ва ботишидан олдин намоз укишдан колмасликка кодир булсангиз. Шуни килинг, дедилар-да: «Куёш чикиши ва ботишидан олдин Роббингга хамд ила тасбих» айт оятини укидилар».

Туртовлари ривоят килишган.

Шарх: Ушбу хадиси шарифдаги куёш чикишидан олдинги намоздан мурод Бомдод намози, куёш ботишидан олдингиси эса Аср намозидир.

Ушбу хадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Охиратда намозхон бандалар Аллох таолонинг жамолини, худди тулин ойни кургандек кийналмасдан куришлари хак экани.

2. Бомдод ва Аср намозларининг ута ахамиятли экани.

3. Бомдод ва Аср намозларига алохида эътибор билан караш лозимлиги. Чунки уйку ва бошка нарсалар бу икки намозни уз вактида адо этишга монеъ булиб туради.

4. Гапирилган маънога Куръондан далил келтириш яхшилиги.

Ушбу хадиси шарифга амал киларок Бомдодга ухлаб колишнинг олдини олайлик. Асрни утказиб юбормаслик тадбирини курайлик. Ана шунда киёматда Аллох таолонинг жамолини куришга муяссар булиш учун мухим омилни амалга оширган буламиз.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларида:

«Ким икки совук (намоз)ни укиса, жаннатга кирур», дейилган.

«Икки совук намоз»дан мурод хам Бомдод ва Аср намоздир.

Баъзи уламолар, Бомдод ва Хуфтон, деганлар. Ушбу хадисларда Бомдод ва Аср намозларига алохида эътибор берилишининг сабаблари бор. Аввало, бу икки намознинг вакти, Ер юзига мухофаза учун тушиб чикиб турадиган фаришталар тупларининг алмашиши учун жамланадиган вактдир. Уша алмашинишдан кейин чиккан фаришталардан Аллох таоло«Бандаларимни кай холда тарк этиб келдингиз?» деб сурайди.

Шунинг учун уша вактларнинг намозини укиб турган бандалар катта фазлга эга буладилар. Шунингдек, Бомдод намози ширин уйку ва дам олиш пайтида, Аср намози одамлар маишат учун роса уриниб турган пайтда булади. Ким бу икки намозни уз вактида адо этса, жаннатга дохил булади.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари