Главная / Маданият / Намоздан кейинги зикр ва тасбих

Намоздан кейинги зикр ва тасбих

duaАбу Зарр розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Ким Бомдод намозидан кейин оёгини йиккан холида туриб, гапирмасдан олдин ун марта «Лаа илаха иллаллоху, вахдаху лаа шарийка лаху, лахул мулку, ва лахул хамду, юхйи ва юмийту ва хува ала кулли шайин кодийр» деса, унга ун хасанот ёзилур, унинг ун хатоси учирилур, унинг ун даражаси кутарилур. Уша куни у барча ёкимсиз нарсалардан химояда булур ва шайтондан сакланур. Уша куни уни гунох хам тутмас, магар Аллох таолога ширк келтирмаган булса», дедилар».

Шарх: Деярли купчилик машойихлар ва утган азизлар ушбу ривоятда келган дуони узларига кундалик вазифа килиб олганлар. Хар бир киши бунга амал килмоги лозим. Чунки Бомдод намозидан кейин урнидан турмай, оёклари йигилган холда, дунёвий гапларни гапирмай туриб, бу дуони укиган одамга купгина яхшиликлар ваъда килинмокда:

  1. Унга ун хасанот ёзилур.
  2. Унинг ун хатоси учирилур.
  3. Унинг ун даражаси кутарилур.
  4. Уша куни у барча ёкимсиз нарсадан химояда булур.
  5. Шайтондан сакланур.
  6. Уша куни уни гунох хам тутмас, магар Аллох таолога ширк келтирмаган булса. Агар Аллох таолога ширк келтирган булса, иши чаток булади.

Бу хадиси шарифга амал килишни йулга куйиш керак.

Умора ибн Шабийб ас-Сабаъий розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Ким шомдан кейин ун марта «Лаа илаха иллаллоху, вахдаху лаа шарийка лаху, лахул мулку, ва лахул хамду, юхйи ва юмийту ва хува ъала кулли шайин кодийр» деса, Аллох уни тонг отгунча шайтондан мухофаза киладиган силохланган фариштани юборади. Аллох унга бу ила вожиб булган ун хасанот ёзадир, унинг унта халок килувчи хатосини учирадир ва бу унинг учун унта озод килинган кул каби булур», дедилар».

Иккисини Термизий ривоят килган.

Шарх: Бу хам Шом намозини укиб булгандан кейин ва дунёвий гап гапирмасдан туриб булиши керак.

Абдуллох ибн Амр розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Икки хислат ёки одат бор. Мумин банда уларни мухофаза килса, албатта, жаннатга киради. Иккиси осондир ва уларга амал киладиган оздир. Хар бир намоздан кейин ун марта тасбих айтади, ун марта Аллохга хамд айтади ва ун марта такбир айтади. Уша хаммаси тилда бир юз элликта. Тарозуда бир минг беш юзта.

Качон ётар жойини олса, уттиз турт марта такбир, уттиз уч марта хамд ва уттиз уч марта тасбих айтади. Булар тилда юзта, тарозуда мингта. Батахкик, Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг уларни куллари билан санаётганларини курдим. Шунда:

«Эй Аллохнинг Расули! Уларнинг оз булгани ва уларга амал киладиган оз булиши кандок?» дейишди.

«Шайтон бирингизга уйкусида келади ва уни айтишидан олдин ухлатиб куяди. Намозида келиб, уни айтишидан олдинги хожатини эсига солади», дедилар».

Сунан эгалари ривоят килишган.

Шарх: Хадиси шарифдаги «Хар бир намоздан кейин ун марта тасбих айтади, ун марта Аллохга хамд айтади ва ун марта такбир айтади. Уша хаммаси тилда бир юз элликта» дейилганда беш вакт намоз кузда тутилган.

Бу ерда намоздан кейин ва ухлашдан олдин тасбих, хамд ва такбир айтишнинг яна бир услуби хакида суз кетмокда. Уйкуга кетишдан олдин уттиз турт марта такбир, уттиз уч марта хамд ва уттиз уч марта тасбих айтиб ётишга амал килиб борилса, катта хайр, баракага эга булинади.

Аммо намоздан кейин айтиладиган тасбих, хамд ва такбирда бошка хадиси шарифга амал килиниб келинмокда.

Имом Муслим ва Термизий Каъб ибн Ужра розияллоху анхудан ривоят киладилар:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:

«(Намоз) ортидан келувчиларни айтувчилар ёки килувчилар ноумид булмаслар. Хар бир намоз ортидан уттиз учта тасбих, уттиз учта хамд ва уттиз туртта такбир», дедилар».

Ушбу хадисда зикр килинган хар бир намоз ортидан уттиз уч марта «Субханаллох», уттиз уч марта «Алхамду лиллах», уттиз турт марта «Аллоху акбар»ни зикр килиш, кейинги ривоятларда келадиган зикрлар ила уйгунлашиб татбикка кирган.

Имом Муслимнинг ривоятида:

«Ким хар намоздан кейин уттиз уч марта Аллохга тасбих айтса, уттиз уч марта Аллохга хамд айтса, уттиз уч марта «Аллоху акбар» деса, хаммаси туксон туккиз булур, юзтанинг тамом булиши: «Лаа илаха иллаллоху вахдаху лаа шарийка лаху, лахул мулку ва лахул хамду ва хува ала кулли шайин кодийр»ни айтса, унинг гунохлари денгиз купиклари каби куп булса хам магфират килинур», дейилган.

Имом Муслимнинг ривоятига аввал ёки охирида «Оятал Курсий»ни кушиб укишни суфийлар жорий килганлар. Буни «суфийлар хатми», деб номланади. Бу нур устига нур дейилади, чунки «Оятал Курсий» Куръони Каримдаги энг улуг оятдир. Ушбу хатмни килиш бизда хам жорий булиб келаётган нарсадир.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари