Главная / Жамият / Наманганда фермер хужалиги рахбарининг 22 ёшли угли уз жонига касд килди

Наманганда фермер хужалиги рахбарининг 22 ёшли угли уз жонига касд килди

9 январь куни Наманган вилояти Косонсой туманида жойлашган фермер хужалиги рахбарининг 22 ёшли угли уз уйининг молхонасига узини осди, деб хабар берди«Газета.uz».

r7fkwl15473729264034_b-680x453
Фото: «Газета.uz»

Бош прокуратура матбуот хизмати йигитнинг уз жонига касд килгани сабаби номаълум эканлигини билдирган.

Ходиса жойини туман прокурори, прокуратура ва туман ИИБ терговчилари бориб курган. Холат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди, терговга кадар суриштирув ишлари утказилмокда.

Косонсой туман ички ишлари булими ходимларининг маълум килишича, мархум уша куни хокимиятдаги мажлисда отасининг урнидан катнашган. Кишлок хужалиги масалаларига багишланган йигилишни туман ИИБ рахбари утказган.

«Озодлик» радиоси туманда яшовчи фукаролардан бирига асосланиб йигилишда фермер ва унинг углига нисбатан «купол сузлар» ишлатилгани хакида хабар берган.

Бош прокуратуранинг маълум килишича, йигилишда йигитга хеч ким тазйик утказмаган ва купол муомалада булмаган. Хокимиятдаги мажлисдан у яхши кайфиятда кайтган. Унинг нима сабабдан жонига касд килгани ота-онасига номаълум, дейилади хабарда.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари