Наманганда чукурлаштирилган тиббий куриклар бошланди. Бу хакда «Дарё»га вилоят согликни саклаш бошкармаси ахборот хизмати маълум килди.

namanganФото: Вилоят согликни саклаш бошкармаси ахборот хизмати

Эндиликда тиббий куриклар шунчаки, номига эмас, чукурлаштирилган тартибда, уюшкоклик билан ташкил этилмокда. Унга янги йилнинг дастлабки хафтасидан барча шахар ва туманларда изчил киришилди. Ахоли фаол иштирокини таъминлашда хокимликлар, хотин-кизлар кумитаси, «Махалла» хайрия жамоат фонди вакиллари тиббиёт ходимлари билан хамкорлик килмокда. Мазкур тадбирга вилоятнинг энг тажрибали ва малакали шифокорларидан таркиб топган бригадалар сафарбар этилган.

Чукурлаштирилган тиббий куриклар боскичма боскич олиб борилади. Биринчи булиб вилоятдаги тугиш ёшидаги аёллар саломатлиги 9 та тор соха мутахассислари иштирокида куриб чикилади. Касаллик аникланганлари зудлик билан согломлаштириш тадбирларига жалб килинади. Шу максадда вилоятда фертил ёшдаги аёлларнинг маълумотлар базаси яратилди.

Тиббий жараёнга Наманган шахрида хам пухта тайёргарлик курилди. 102 та махаллада яшовчи тугиш ёшидаги аёллар тулик руйхатга олинди. 154 минг нафардан зиёд аёл чукурлаштирилган тиббий курикка чакирилади. Уларга бир ойдан купрок вакт мобайнида 13 та тиббий курик бригадалари хизмат курсатади.

Вилоятда чукурлаштирилган тиббий курикнинг дастлабки боскичида оналар ва болалар саломатлиги текширувдан утказилаётган булса, кейинчалик мактаб ва коллеж укувчилари, талабалар, ахолининг барча катламлари камраб олинади.