Главная / Иктисодиёт / Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик кабул килиш масаласида изох берди
Место рекламы

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик кабул килиш масаласида изох берди

Гриппда хам, коронавирусда хам касаллик чакирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни кабул килиш икки касалликнинг хам асоратланишини келтириб чикаради.

Согликни саклаш вазирлиги матбуот хизмати Коронавирусга карши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди Севара Убайдуллаева билан уюштирилган интервьюни такдим этди. Унда коронавируснинг гриппдан фарки, антибиотикларни кабул килишнинг меъёр ва тартиблари хамда мавзуга оид бошка саволларга жавоблар берилган.

– Коронавирус билан гриппни кандай фарклаш мумкин?

– Коронавирус ва гриппнинг бир-биридан ажратувчи бир неча белгиси мавжуд. Жумладан, касалланган бемор билан мулокотда булсангиз, гриппнинг яширин даври 5-7 кун, коронавируснинг яширин даври эса 2-14 кун.

Икки касаллик хам тумов, куз ёшланиши, бурун окиши, акса уриш, тана харорати кутарилиши билан кечади.

Лекин грипп касаллигида:

  • умумий белгилар 1-3 кунгача булади. Енгил даражасида тана хароратининг 38 даражадан юкори булиши бир марта кузатилади, учинчи кундан бошлаб беморнинг ахволи яхшиланишни бошлайди;
  • гриппнинг огир кечишида, агарда касаллик бронхлар ва упкаларни жарохатлаган булса, унда грипп окибатида кузатиладиган тана харорати 5 кундан ортик вакт давомида 38 даражадан юкорилигича колиши мумкин, ундан куп муддат кузатилмайди. Гриппда йутал дастлабки 3-4 кунда курук, сунг эса балгамли булади ва даволашда асосий максад балгамни парчалаш ёки кучиришга кумаклашишдир;
  • грипп касаллигидаги пневмонияда упканинг яллигланиши касалликнинг реабилитация жараёнида кайта тикланиши мумкин. Грипп факат юкори ва пастки нафас йулларини зарарлайди. Бу касалликда асаб тизими жарохатланиши кузатилмайди.

Коронавирус касаллигида эса:

  • умумий белгилар 1-3 кун давомида кузатилади, касалликнинг енгил шаклида тана харорати бир марта 38 даражагача кутарилади. Сунгра баркарор 37 даражада булади. Даволаш тугри олиб борилса, беморнинг ахволи касалликнинг 5-7 кунларида яхшиланади;
  • касалликнинг огир шаклида эса, 8-кундан бошлаб тана харорати 39-40 даражагача кутарилади. Умумий холсизлик кучаяди, курук йутал зураяди, нафас етишмовчилиги, яъни хансираш хам кучаяди;
  • коронавирусда йутал балгамсиз булади ва у касалликнинг кечишига боглик холда 2-3 хафтадан 1,5 ойгача кузатилиши мумкин;
  • коронавирусдаги йутални даволашда купрок нафас машкларини утказиб, алвеолалар фаолиятини тулик таъминлаш билан организмнинг тукима ва хужайраларига кислород таъминотини тиклашга каратилган булади;
  • коронавирус касаллигининг огир ва ута огир шаклида упкалар интерстицияси, алвеолаларининг фиброз тукима билан копланиши ойлар давомида тикланиши ёки маълум кисми умуман тикланмаслиги хам мумкин;
  • коронавирус касаллигида инсон организмининг бир неча аъзолари (нафас аъзолари, ошкозон ичак тизими аъзолари, юрак кон-томир тизими аъзолари, буйрак тизими, эндокрин безлар тизими, марказий ва периферик асаб тизими касалликлари жарохатланади. Айникса, асаб тизими ва рухият зарарланиши кузатилади.

– Коронавирус ёки гриппга чалинганда тезрок тузалиш максадида антибиотикларни уз билганича кабул килиш тугрими?

– Нотугри. Гриппда хам, коронавирусда хам касаллик чакирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни кабул килиш икки касалликнинг хам асоратланишини келтириб чикаради.

Антибиотиклар хеч качон вирусларга таъсир килмаган, уларнинг таъсирида организм учун керакли булган микроорганизмлар халок булади. Конда керакли микроэлементлар парчаланиши ва организмдан чикиб кетиши кучаяди. Бу эса, уз навбатида, инсон организмида иммунтанкис холатни келтириб чикаради ва организмга кушимча бошка инфекциялар кушилган холда бошка юкумли касалликлар ривожланишини келтириб чикаради.

– Антибиотикларни кабул килишнинг меъёр ва тартиблари борми?

– Албатта, антибиотиклар тартиб билан уз урнида кулланиши керак. Антибиотикларни тавсия килиш учун, инсон организмининг суюкликларидан бактериологик экмага топширилади. Унинг натижасида усиб чикадиган инфекцияга карши таъсир этувчи антибиотик тури белгиланганига караб антибиотикларнинг аник бирини тавсия килиш максадга мувофикдир.

Тугри, бактериологик экмалар жавобининг чикиши 4-5 кунни ташкил килади. Ушбу даврга кадар, Согликни саклаш вазирлигининг хар бир касалликда эмперик холатда биринчи 3-5 кунга тавсия этиладиган антибиотиклар руйхати мавжуд. Уларни бирламчи тавсия этган холда, кейин эса, айнан бактериологик экма жавобига асосан максадли антибиотиклар тавсия килиниши – инфекцияга тугридан тугри даво чораси хисобланади.

Шу уринда грипп ёки коронавирус касалликларида качондан бошлаб антибиотикларни кабул килиш керак, деган савол тугилиши табиий. Агарда касалликнинг уткир даври 5-7 кун утганидан сунг, яна кайта иситма кутарилса, унда конда лейкоцитоз, с-реактив оксилнинг юкорилиги кузатилса ва бактериологик экмада бактериялар усиб чикса, шу вактда антибиотикларни тавсия этиш максадга мувофик хисобланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Олтин нархи усиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас – Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов экспортнинг 45 фоиздан ортигини олтин ташкил килиши узок муддатли истикболда сумга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари