Главные новости
Главная / Жамият / «Мустакил Узбекистон Кахрамонлари» номли китоб-альбом тайёрланади
Место рекламы

«Мустакил Узбекистон Кахрамонлари» номли китоб-альбом тайёрланади

“Узбекистон Кахрамони” унвони ва юкори даражадаги орденлар сохибларининг хаёти ва фаолиятига багишланган манзилли таргибот тадбирлари ташкил килинади.

Вазирлар Махкамасининг “Узбекистон Кахрамони” унвони ва юкори даражадаги орденлар сохибларининг хаёти ва фаолиятига багишланган манзилли таргибот тадбирларини ташкил килиш тугрисида”ги карори лойихаси мухокама учун жойлаштирилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Узбекистон Миллий ахборот агентлиги, Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Узбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан хамкорликда ташкилий-ижодий гурух шакллантирган холда беш ой муддатда “Мустакил Узбекистон Кахрамонлари” номли китоб-альбом тайёрлайди. Китобни нашр этиш харажатлари Вазирлар Махкамаси захира жамгармаси фондидан копланади.

Олий ва урта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги, Узбекистон Ёшлар Иттифоки, Республика Маънавият ва маърифат маркази икки ой муддатда таълим муассасалари укувчилари ва талабалари уртасида “Узбекистон Кахрамони” унвони ва юкори даражадаги орденлар сохибларининг хаёти, мехнат фаолияти, жасоратини кенг таргиб килишга багишланган танловлар утказади.

Маданият вазирлиги, Бадиий Академия, Узбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва Узбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси икки ой муддатда “Узбекистон Кахрамони” унвони ва юкори даражадаги орденларга сазовор булган фидойи ватандошларимиз хакида давлат музейлари ва кургазма залларида фото ва расмлар кургазмалари, тасвирий-таргибот тадбирларини ташкил этиш, улар мехнатини мадх этувчи бадиий, публицистик асарлар, шеър ва достонлар, тасвирий асарлар, кушиклар яратиш буйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чикиб, амалга оширади.

“Узбеккино” миллий агентлиги, Узбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Узбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси хамкорликда икки ой муддатда “Узбекистон Кахрамони” унвони ва юкори даражадаги орденларга сазовор булган юртдошларимизга багишланган фильмлар, туркум телекурсатувлар тайёрлаш, радиовикториналар утказиш буйича ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чикади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Узбекистон Миллий ахборот агентлиги, Узбекистон Ёшлар иттифоки ёшларнинг кизикиш ва интилишларини хисобга олган холда уч ой муддатда Узбекистон Кахрамонлари фаолиятини ёритишга каратилган веб-сайт яратади, Узбекистон Республикаси Президенти Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига мазкур веб-ресурсдаги материалларни ижтимоий тармоклар ва мессенжерларда кенг ёритиб бориш тавсия этилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкент ва Андижонда ахоли орасида янги холатлар аникланди

Согликни саклаш вазирлиги Узбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниклангани хакида хабар берди. «2020 йил 12 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари