Главные новости
Главная / Маданият / Мусибат етган хонадон ахлига таъзия билдириш ва баъзи маросим одоблари
Место рекламы

Мусибат етган хонадон ахлига таъзия билдириш ва баъзи маросим одоблари

musibatبِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

الحمد لله و الصلاة والسلام على رسول الله اما بعد

Маълумки, хар бир мусулмон банданинг иккинчи мусулмон биродарига нисбатан маълум хак-хукуклари бор. Чунончи, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бир хадиси шарифларида мархамат киладилар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ — رضي الله عنه — قَالَ رَسُولُ اَللَّهِ — صلى الله عليه وسلم — حَقُّ اَلْمُسْلِمِ عَلَى اَلْمُسْلِمِ سِتٌّ: إِذَا لَقِيتَهُ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ ، وَإِذَا دَعَاكَ فَأَجِبْهُ ، وَإِذَا اِسْتَنْصَحَكَ فَانْصَحْهُ ، وَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اَللَّهَ فَشَمِّتْهُ وَإِذَا مَرِضَ فَعُدْهُ ، وَإِذَا مَاتَ فَاتْبَعْهُ . رَوَاهُ مُسْلِمٌ .

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмон зиммасида олтита хакки бор: Качон унга йуликсанг, салом бер; качон сени (мехмонга) чакирса, унга ижобат кил; качон сендан маслахат сураса, унга маслахат бер; качон аксириб, Аллохга хамд айтса, унга ташмит* айт; качон бетоб булиб колса, уни зиёрат кил ва качон вафот этса, унинг (жанозасига) эргаш», дедилар».  Муслим ривоят килган.

Демак, мусулмоннинг танишларидан бирортаси вафот этса, унинг жанозасига хозир булиш мазкур хукуклардан биридир. Сунгра маййитнинг кариндошларига таъзия билдириб, Аллохнинг хукмига рози булиш, мусибатга сабр килишлари хакида насихатлар айтиш ва мархумнинг хаккига рахмат ва магфират сураб, дуои хайр килиш таъзиянинг одобларидандир.

Дафн кунидан бошлаб узоги билан уч кунга кадар аза (мотам) тутишга шариатимиз рухсат беради. У кунлари жанозага кела олмаганлар мусибат етган хонадонга ёки таъзия маросимлари учун ажратилган жойларга келиб, маййитнинг якин кариндошларига таъзия билдириб кетишлари мумкин.

Машхур фатво китобларидан «Ал фатво ал Оламгирия»да (1671 бет) яна шу каби иборалар ёзилгандир: «Шу уч кун ичида маййит чиккан хонадонда овкат килинмайди. Таъзия билдиришга келган одамларга дастурхон солинмайди, зиёфат берилмайди. Мусибат етган хонадон ахли кайгули бир холатда турганда улар учун мехмонларга караш, уларга ош-нон тортиш мусибат устига мусибатдир».

Хазрати Али розияллоху анхунинг биродари Жаъфар ибн Абу Толиб «Муъта» жангида шахид булганидан ахли аёллари нихоятда куюниб аза тутишган. Шунда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам атрофдагиларга караб:

اصْنَعُوا لآلِ جَعْفَرٍ طَعَاماً فَإِنَّهُ قَدْ أَتَاهُمْ مَا يَشْغَلُهُمْ.

«Жаъфар оиласига таом тайёрлаб беринглар, чунки уларга машгул килиб куядиган нарса (яъни мусибат) етди», деб мархамат килганлар.

Бизларнинг яхши одатларимиздан бири шуки, мусибат етган хонадоннинг кушнилари исрофгарчиликка йул куймаган холда дархол овкат килиб чакиришади. Бу Ислом суннатларига мувофик одатдир. Овкатлар мусибат етган хонадон ахли ва узокдан келган мехмонлар учун чикарилади. Зарур булганда хонадон ахли узлари учун овкат тайёрлашлари хам мумкин.

Мусибатхона одобларидан яна бири шуки, у ерда овозни баланд килиб гаплашиш, хазиллашиш ва кулиш яхши эмас. Зеро, аза бор жойда бу каби ишлар хам диний, хам инсонийлик жихатидан номакбулдир. Шунингдек, мусибат эгаларидан хол-ахвол суралганда кулиш жоиз эмас, балки мусибат  Аллохнинг иродаси экани ва унга сабр килиш лозимлиги хакида насихатлар килинади.

Таъзияни хар кандай тасалли бергувчи лафз билан билдирса булади. Лекин баъзи уламоларни айтишича, энг яхши таъзия лафзи «Аллох вафот килганларни магфират килиб, уз рахматига олган булсин ва сизга сабр-бардош берсин», дейишдир. Бундан бошкача хар ким узи билган лафзи билан кунгил кутарса хам булади. Таъзия айтишдан асосий максад, мусибат етганларнинг кайгуларини бироз булса хам, енгиллаштиришдир.

Хозирги вактда куп таркалган хурофий одатлардан бири шуки, пайшанбалик, якшанбалик деб худойилар килиш ва йигирмалик, кирклик номи билан катта-катта козонларда ош дамлаб, куп махаллалардан одам чакириб, катта маросимлар утказишдир. Бу ишлар шариатимиз буюрмаган одатлардан экани фикх ва фатво китобларидан маълумдир. Бу хакда асримиз уламоларидан Шахобиддин ал Маржоний «Ал Баркул вамийз» деган китобларида: «Халкимиз ичида таркалган куп худойилар ношаръий садакалардандир, ундан на маййитга ва на хонадон сохибига савоб бор», деб шархлаганлар.

Баъзи бир мусулмон фарзандлари хозирги даврда Ислом таълимотларини ва шариат ахкомларини тугри тушунмаганлари туфайли бу маросимларни фарз хукми урнида куриб, унга шундай катта эътибор билан карайдиларки, гуё бутун мусулмончилик шундан иборатдир.

Мусулмонлар яхши билишлари керакки, хайр-эхсонлар килиш мустахаб амалдир. Уни шариат таълимотига мувофик холда утказиш эса шартдир. Акс холда ажру савобдан махрум булинади. Аммо нафакаи ахлу аёл фарз амаллардан хисобланади. Шунинг учун туй киламан деб бола-чаканинг ризкини кийиш айни хатодир.

Бордию махалла ошини еганман, махаллага ош бермасликка номус киламан, деб бошкалардан карз олиб ёки олмасдан хам худойи киладиган булса, бу айни гунохнинг узидир. Хозирги вактда мусибатхонада бир эмас, бир неча марталаб худойи килинмокда. Бу маросимлар баъзи бир оилалар учун, хусусан, хозирги пайтда яна хам огиррок кечаётгани хаммага аён.

Бинобарин, Аллох таолодан тавфик сураган холда куйидаги фатвони ёзиб, мусулмон ахолимизга такдим этишни лозим топдик:

1. Мусибатхоналарда пайшанбалик ва якшанбалик номи билан килинаётган худойи маросимлари хеч бир диний китобларимизда буюрилмаган.

2. Мусибат етган хонадонда муайян кунга богламасдан хамда оила иктисодига зарар етказмайдиган холатда бирор марта худойи килиб утказилса кифоя килур. Уни хам илмий мажлис тарзида утказилиб, тиловати Куръон, хадиси шарифлар асосида файзли мавъизалар килинса,маросимда хозир булганларга рухий гизо булур.

3. Шунингдек, мусулмон фарзандларимизнинг акди никохи туйлари ва акика каби маросимларини нихоятда иктисод ва тежамкорлик билан утказиш шариатимиз рухига жуда мувофикдир.

4. Рамазон ва Курбон хайити кунлари байрам булгани учун бу кунларни азага айлантирмасдан узига муносиб холда байрам килиб утказиш лозим. Мархумларни эслаш ва рухларига дуойи хайр килиш жоиз. Лекин бу хайит байрамига таъсир курсатмаслиги даркор.

5. Барча диний ва миллий маросимлар тежамкорлик билан хеч кандай исрофгарчиликсиз утказилсин. Зеро, Аллох таоло Куръони Каримда:

إِنَّ الْمُبَذِّرِينَ كَانُوا إِخْوَانَ الشَّيَاطِينِ…

«Исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир», деб огохлантирган (Исро,27).

6. Хар кандай муносабат билан утказиладиган маросимларда озодаликка, тиббий конун-коидаларга риоя килинсин. Шунда «Покизалик иймон белгисидир», деган хадиси шарифга мувофик иш булур.

Бизнинг Ислом шариатимиз мусулмонларга харгиз огирликни раво курмайди. Чунки Куръони Каримда айтилганки:

…وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ…

«Динда сизларга бирор хараж (кийинчилик) килмади». (Хаж, 78).

Яна:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا…

«Аллох хеч бир нафсга кулидан келмайдиган ишларни буюрмайди» (Бакара, 286) каби Аллох таолонинг сузлари мусулмонларнинг маросимларни кийналмай утказишлари ва бемалол ибодат килишлари учун айтилган илохий конундир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِئِهِمْ ».

Абдуллох ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят килинади: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Дунёдан утганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сакланинглар», деганлар.

Ушбу муборак хадисларнинг маъносидан хам аён булиб турибдики, вафот этган одамни эслаш учун хамма эмас, балки факат уни таниган: куни-кушнилар, ёру биродарлар ва хеш-акробалар йигилиб, дуойи фотиха килиб, ёд олишса, кифоядир.

Юкорида айтганларимиз шариатимиз курсатмаларидан булиб, унга амал килмок хар бир мусулмон учун хам дунёвий, хам ухровий манфаат хосил этилишига сабаб булур. Аммо бундай ношаръий ва бехуда ишларга берилиб кетиш Ислом ахкомларига итоат этмаслик ва Аллохга нисбатан нофармонликка олиб борур.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vKNYzK1LhHGS5YdWMC2UioBfj3bOR8qc

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина катъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги хаёт …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари