Главные новости
Главная / Жамият / Муса Ерниязовнинг ахволи огир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган
Место рекламы

Муса Ерниязовнинг ахволи огир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланган

Коракалпогистон Жукорги Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг ахволи огир деб бахоланмокда. Бу хакда 30 июль куни булиб утган матбуот анжуманида Согликни саклаш вазирлиги хузуридаги Коронавирусга карши кураш буйича штаб аъзоси Анвар Алимов маълум килди. Аввалрок, 18 июль куни Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани тасдикланган эди (унинг бетоблиги хакидаги хабарлар июль ойи бошидаёк таркалган эди).

musa-erniyazov-2«Мен куни кеча Коракалпогистондан келдим, Муса Ерниязов даволанаётган клиникада уч кун булдим. У хакикатан хам академик Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Коракалпогистон филиали клиникасида даволанмокда. Респиратор муолажалар олмокда, упкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмокда. Унинг ахволи огир деб бахоланмокда, уни Туркия ё бошка бирор жойга олиб чикиш хакида гап йук. Унга караётган шифокорлар билан бугун хам гаплашдик, у хозир Коракалпогистонда даволанмокда», — деди Анвар Алимов.

Хабибулла Окиловнинг таъкидлашича, Муса Ерниязовда коронавирус инфекцияси тасдикланганидан бери у Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Коракалпогистон филиали клиникасида даволанмокда.

«У ерда Тошкентдан икки шифокор ва махаллий, Нукусдаги шифокорлар ишлаяпти, мана, Анвар Валиевич бориб келдилар, утган сафар бирга бориб келгандик. Туркиялик шифокорлар гурухи келганида, германиялик мутахассислар билан мулокот булганида, биз Нукус билан видеоконференсалока ташкил этгандик. Ушанда Бухоро, Хоразмдаги бир катор беморлар билан бир каторда Нукусда даволанаётган Муса Ерниязовнинг ахволи буйича маслахатлашувлар булиб утган ва шунга асосан даволаш режасига тегишли тузатишлар киритилган эди», — дея кушимча килди Окилов.

Аввалрок Согликни саклаш вазирлиги матбуот котиби Фуркат Санаев «Дарё» суровига жавобан Муса Ерниязовнинг даволаниш учун Туркияга олиб кетилгани хакидаги хабарлар мутлако асоссиз эканини маълум килган эди.

«Хеч бир бемор Туркияга кетгани йук. Туркиялик мутахассислар Узбекистондаги огир ахволдаги беморлар буйича онлайн консультация килиш учун ташриф буюрган. Ушбу беморлар каторида Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти хокими Тура Боболовнинг холати буйича онлайн консультация булди, даволаш стандартларига тузатишлар киритилди», — дея маълум килганди ССВ матбуот котиби.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Шайхонтохурдаги айрим манзилларда газ таъминоти учирилади

Шайхонтохур тумани “Ипакчи” кучасида газ сизиб чикиш холати аникланди. Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари