Главная / Маданият / Мухаббат килганлар киёмат куни Арш соясида булурлар

Мухаббат килганлар киёмат куни Арш соясида булурлар

muhabbatАбу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох таоло киёмат куни «Менинг жалолим ила мухаббат килганлар кани? Бугунги кунда мен уларни узимнинг соямдан узга соя булмаган кунда Уз соямга олурман», дейди», дедилар.  

Муслим ва Термизий ривоят килишган.

Термизийнинг лафзида:

«Менинг жалолим ила мухаббат килганларга нурдан минбарлар бордир. Набийлар ва шахидлар уларга хавас килурлар», дейилган.

Шарх: Албатта, Аллохнинг жалоли ила мухаббат килганлар факатгина яхши йулда булурлар. Шунинг учун хам улар киёмат куни мазкур олиймакомларга сазовор булурлар. Шунинг учун мумин-мусулмонлар бир-бирлари ила факат Аллох таоло учун мухаббат килмоклари ва уша мухаббатга лойик булиб яшамоклари лозим.

Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, Аллохнинг бандаларидан баъзи одамлар борки, улар набий хам, шахид хам эмаслар. Уларнинг Аллох таоло хузуридаги маконларига киёмат куни набийлар ва шахидлар хавас килурлар», дедилар

«Эй Аллохнинг Расули! Улар кимларлиги хабарини бизга айтасизми?» дейишди.

«Улар узлари кариндош булмасалар хам, ораларида молиявий олди-бердилари булмаса хам, Аллохнинг рухи ила мухаббат килган кавмлардир.

Аллохга касамки, албатта, уларнинг юзлари нурдир. Улар нурдадирлар. Одамлар хавфда булганларида улар хавфда булмаслар. Одамлар махзун булганларида улар махзун булмаслар.

Огох булинглар! Аллохнинг авлиёларига хавф булмас ва улар махзун хам булмаслар», дедилар».

Абу Довуд ривоят килган.

Шарх: Бу хадиси шарифдаги «Аллохнинг рухи»дан мурод, Куръони Каримдир. Аллох таолонинг Узи Куръони Каримда «Ана шунга ухшаш, Биз сенга Уз амримиздан бир рухни вахий килдик» деган (Шуаро, 52). Шундан гохида Куръони Карим «рух» деб хам аталади.

Узлари кариндош булмасалар хам, ораларида молиявий олди-бердилари булмаса хам, Аллохнинг рухи ила мухаббат килган кавмлар, Аллох таолонинг Куръонига амал килиш сабаби ила дуст булган одамлардир. Ана шундок одамлар ушбу хадиси шарифда зикр этилган улуг макомга эришар эканлар.

Абу Дардо розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Бир нарсага булган мухаббатинг сени кур ва соков килиб куюр», дедилар».

Абу Довуд ва Ахмад ривоят килишган.

Шарх: Бирор инсон ёки бошка нарсага каттик мухаббат куйиш унинг айбларини куриш ва эшитишдан четга олиб чикиб куяди. Унинг барча нарсаси ошик учун гузал булиб куринаверади. Шунинг учун мухаббат куру кар килиб куядиган даражада булмаслиги лозим. Балки мумин муминнинг ойнаси булиб, дуст уз дустининг баъзи нуксонларини тузатиб турадиган булмоги керак.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:«Уз хабибингга юмшок мухаббат кил. Шояд, бирор куни ёмон курганингга айланиб колар. Ёмон курганингни бироз юмшок ёмон кур. Шояд, бир куни махбубингга айланиб колар», дедилар. 

Термизий, Байхакий ва Тобароний ривоят килишган.

Шарх: Инсон эртага нима булишини билмайди. Шунинг учун бир нарсага кул урганда хаддан ошириб юбормаслиги керак. Хусусан, одамлар билан муомалаларида. Бировни бугун яхши куриб турган булсанг, эртага ёмон куриб колишинг мумкин. Ёки аксинчаси хам булиши мумкин. Шунинг учун оддий холдаги одамлар билан буладиган мухаббат ва ёмон куришда уртача йул тутган яхшидир.

Аммо Аллох таолога ва Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга булган мухаббат канча кучли булса, шунча яхши булади.

Аллох таолонинг Узи тугри йулга бошласин! Омин!

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари