Главная / Жахон / Москвадаги ёнгинда улганлар орасида узбекистонликлар хам бор
Место рекламы

Москвадаги ёнгинда улганлар орасида узбекистонликлар хам бор

Россия Тергов кумитаси Москва шимолида Складочная кучасидаги ёнгинда 6 мухожирнинг нобуд булгани юзасидан жиноий иш кузгатди. Озодликка келиб тушаётган хабарларда, ишчилар битовкасида куйиб улган 5 эркак ва бир аёл орасида узбекистонликлар борлиги тахмин килинмокда.

c65e5586-81bf-4df8-b9ed-8d1eb623bb93_w1023_r1_s

Москва шимолида жойлашган “Москва – Бутырская Товарная” станцияси якинида жойлашган Складочная кучасидаги ёниб кетган ишчилар яшовчи вактинчалик уйлардан бирида ëниб кул булди. 6 ноябрь сахарги 02:25 ларда содир булган бу ходиса жойига етиб келган ут учирувчилар 12 метр квадрат метрлик уйчада 5 эркак ва бир аёл жасади борлигини аникланди.

Москва Тергов кумитаси расмий вакиласи Елена Марковскаянинг Озодликка айтишича¸ фожианинг ёнгин хавфсизлик чораларига риоя килинмагани сабабли келиб чиккани тахмин килинмокда:

– Ходиса жойида 6 киши жасади топилди. Улар шахси аникланмокда. Ёнгинда жабрланганлардан бири тасодифан жон саклаб колди – 30% танаси куйган бу одам тиббий муассасага ёткизилди. Ходиса жойида тергов-суриштирув ишлари давом этмокда, деди тергов кумитаси вакиласи.

Ёнгин чиккан жойдан олинган видеотасвирлар оммавий ахборот воситаларида таркалди.

Россия Фавкулодда вазиятлар вазирлигининг Озодлик гаплашган расмийси улганлар хамда жабрланган йигитнинг узбекистонлик экани тахмин килинаëтганини билдирди. Хозирча бу маълумотни на Тергов кумитаси ва на Ички ишлар вазирлиги тасдиклади. Москва полицияси ходимлари эса¸ Складочная кучасидаги ëнгинда улганларнинг марказий осиёликлар экани¸ бирок уларнинг неча нафари узбеклар эканини айтишга хозирча эрталигини билдирди.

Айрим оммавий ахборот воситаларида Складочкаядаги ёнгинда нобуд булганлар орасида иккита москвалик ва бир нафар беларуслик ишчи хам булгани тугрисида маълумотлар пайдо булди.

Хозирча бу ёнгин тугрисида Узбекистон Ташки ишлар вазирлиги ва Москвадаги Узбекистон элчихонаси расмий сайтида бирор хабар берилганича йук.

Терговчилар очиклаган маълумотга биноан, ëниб кул булганлар шу атрофдаги курилишлардан бирида ишлаб келган.

Полицияга кура, 6 ноябрга утар кечаси битовкада мухожирлардан бирининг тугилган куни нишонланган – ташкарида шашлик мангали хам аниклаган. Битовка ичкарисида булганларнинг тутундан захарланиб улгани хам тахмин килинмокда.

Россия оммавий ахборот воситаларида “битовкада улган мигрантлар маст холатда булгани” тугрисидаги иддаолар хозирча уз тасдигини топмади. Тергов кумитаси вакиллари Озодлик суровига бундай хулоса килиш учун жасадларнинг суд-тиббий экспертизаси хулосаларини кутиш лозимлигини маълум килишди.

Москвага тушган совук сабабли, ишчилар ётокхонаси махсус мосламалар ёрдамида иситилган ва айнан шу иситгичлар битовка ичида олов чикишига сабаб булгани хам тахмин килинмокда.

Москва Тергов кумитаси Россия Жиноят Кодексининг 109-моддаси 3-кисми (икки ва ундан куп одамнинг эхтиётсизлик окибатида улдирилиши) асосида жиноий иш очди.

Узбек мухожирларининг Россияда ёнгин окибатида куйиб кетиши холатлари тез-тез учраб туради. Шу йилнинг июл ойида Колпинодаги ёнгинда хам 7 узбекистонлик куйиб кетган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

VYlQ9itCrk7Ju5dc-a-ogbFNti_2is4t

Украинанинг собик президенти: Зеленскийда “парчаланган” Украинани бирлаштиришга имкон бор

Фото: ТАСС Украинанинг собик президенти Виктор Янукович Майдандаги вокеаларнинг 6 йиллиги муносабати билан хамюртларига мурожаат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари