Главные новости
Главная / Жахон / Москва АКШ ва Германияни Россиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади
Место рекламы

Москва АКШ ва Германияни Россиянинг ички ишларига аралашаётганликда айблади

Москва АКШ ва Германия дипломатик ходимлари ва ОАВлари Москвада 3 августда утган рухсат этилмаган намойишга тааллукли маколаларни чоп этгани сабабли бу давлатларга расмий мурожаатларини жунатади. Бу хакда Россия ташки ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум килди.

“Барча материалларни, шубхасиз, расмий йул билан АКШ элчихонасигача ва нафакат элчихонагача етказамиз. Уйлайманки, АКШ рахбарияти уларнинг дипломатлари Россиянинг ички ишларига аралашаётганидан нихоятда таажжубга тушади”, деб айтган Захарова.

d7bbg0jlwldacyaj-3qpgw7w3nbkqlxy

Россия вакилининг айтишича, ноконуний акцияларга АКШнинг Москвадаги элчихонаси аралашган. Захарованинг таъкидлашича, АКШ элчихонаси акция утиш йуналишини деярли “хар бир дакикаси” буйича баён килиб чиккан, унинг охиридагина бу йуналишдан кочиш хакида илтимос килинган. “Бу маълумотнинг 90 фоизи одамларни айнан акцияга кушилишга чорлаган”, деб айтган Захарова. Унинг айтишича, АКШ элчихонаси матбуот котиби намойиш натижаларига изох берган.

Бундан ташкари, Захарова Deutsche Welle немис телеканалининг хам аралашувини эслаб утган. Унинг таъкидлашича, канал томонидан рус тилида акцияга чорлаш маколаси “феноменал хато”дир.

3 августда Москвада шахар думасига сайловларда мустакил номзодларни куллаб-кувватлашга чорланган “Узимизга сайлов хукукини кайтарамиз” деб номланган акция утган. Москва сайлов кумитаси ушбу номзодларга сифатсиз тупланган имзолар учун сайловларда иштирок этиш хукукини беришни рад этган. Хукук химоячиларининг бахолашича, акцияда ушланган одамлар мингдан ошиб кетган, вахоланки полиция 600 киши ушланганини таъкидламокда.

Кейинрок Россия тергов кумитаси акция натижаларига кура илк жиноий иш кузгатган. Гап хокимият вакилига нисбатан зуравонлик килиш хакида бормокда. Акция иштирокчиларидан бири Росгвардия ходимига каршилик курсатган ва бунинг окибатида жангчи елкаси чикиб кетган, гумонланувчи эса хибсга олинган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

19OMqp5JsbO3P5WwH8seT4UbxrOiWd0p

Кобулдагилар Тожикистонга ИШИД жангарилари Афгонистондан кириб келганини инкор этишди

6 ноябрга утар тунда Тожикистондаги чегара заставасига хужум уюштирган жиноий гурух афгон-тожик чегарасидан утмаган. Бу …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари