Главная / Иктисодиёт / Молия вазирлиги таълим сохаси учун ажратилган маблаглар тугрисида маълумот берди

Молия вазирлиги таълим сохаси учун ажратилган маблаглар тугрисида маълумот берди

Узбекистонда таълим сохасини молиялаштириш учун 2017-2018 йилларда жами 10,4 трлн. сум ва 13,7 трлн. сум бюджет маблаглари ажратилган булса, 2019 йилда бу курсаткич 19,9 трлн. сумни ташкил этиши кутилмокда.

Молия Вазирлиги ахборот хизмати хабарига кура, президентнинг 2018 йил 14 августдаги ПК-3907-сонли карорига мувофик, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб шу кунга кадар укитувчиларнинг иш хаки микдорлари уртача 1,6 бараварга оширилди. Масалан, 2018 йил сентябрга кадар умумтаълим мактабининг 1-тоифали укитувчиси базавий тариф ставкаси микдори 1 387,0 минг сум булган булса, бугунги кунда 2 216,0 минг сумни ташкил этади.

kbavcxrxenbvohotgzzlwrrzirwx16zq

Бундан ташкари, 2019 йилда «Мехрибонлик» уйлари, жисмоний ва аклий ривожланишида нуксони булган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва айрим фанларга ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари айрим ходимларининг иш хаки хам икки боскичда 2 бараваргача оширилди.

Масалан: «Мехрибонлик» уйи олий маълумотли тарбиячисининг ойлик иш хаки 2019 йил 1 мартгача устама билан бирга 1 180 минг сум булса, 2019 йил 1 октябрдан 2 422 минг сумни ташкил этади. Худди шундай, имконияти чекланган болалар учун махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли тарбиячиси 2019 йил 1 мартгача кушимча устама билан хисобланганда 1 573 минг сум иш хаки олса, 2019 йил 1 октябрдан 2 825 минг сумга етказилади.

Умумтаълим муассасаларини куриш, реконструкция килиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари учун 2017-2019 йилларда давлат бюджетидан жами 5 464,0 млрд.сум маблаг ажратилди. Шундан, 2017 йилда 1 196,2 млрд. сум, 2018 йилда 1 529,1 млрд. сум ажратилган булса, 2019 йилга келиб 2 738,9 млрд. сум ёки 2017 йилга нисбатан 2,29 бараварга купрок маблаг ажратилган.

Бунинг натижасида, умумтаълим мактабларини курилиш-таъмирлаш ишлари жадаллаштирилди, агар 2017 йилда 486 та умумтаълим мактабларида курилиш-таъмирлаш ишлари, шундан 12 та мактаблар янгидан курилган булса, 2019 йилга келиб 762 та, шундан 51 та янги курилиш ёки 2017 йилга нисбатан курилиш-таъмирлаш ишлари 1,6 бараварга, шундан янги курилиш 4,2 бараварга купайди.

Мазкур олиб борилган ишлар натижасида охирги уч йил ичида кушимча равишда 28 304 та укувчи уринлари янги куриш хамда 148 228 укувчи уринли кушимча укув бинолари реконструкция килиш оркали фойдаланишга топширилди, 392 та спорт заллар курилди.

Шу билан бирга, умумтаълим муассасаларини зарур мебель, укув лаборатория ускуналари ва спорт анжомлари билан жихозлаш учун 2017 йилда 69 млрд. сум маблаг ажратилган булса, 2018 йилда 90,0 млрд. сум,
2019 йилда эса 100,0 млрд. сум ёки 2017 йилга нисбатан 1,49 баравар куп маблаг кузда тутилган.

2017-2019 йилларда умумтаълим мактаблари 20 552 туплам синф хоналари (парталари), 954 туплам укув лаборатория ускуналари, 929 туплам спорт жихозлари билан таъминланади.

Хозирги вактда 2018 йилда мактабларни жихозлаш учун ажратилган маблаглардан 7,0 млрд. суми хамда 2019 йилда ажратилган 100,0 млрд. сум маблаг мавжуд булиб, мазкур маблагларни ишлатиш жараёни давом этмокда.

Умумтаълим мактабларини куриш-таъмирлаш ва жихозлаш учун 2020-2022 йилларда 7,0 трлн. сумдан зиёд давлат бюджетидан маблаглари йуналтириш режалаштирилмокда.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари