Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Молия вазирлиги: 300 млрд сум микдоридаги киска муддатли давлат кимматли когозлари жойлаштирилди
Место рекламы

Молия вазирлиги: 300 млрд сум микдоридаги киска муддатли давлат кимматли когозлари жойлаштирилди

2019 йил 19 июлда Узбекистон республика валюта биржасида 160 кунлик давлат кимматли когозларини жойлаштириш буйича навбатдаги электрон савдолар утказилди. Бу хакда Молия вазирлиги хабар бермокда.

Аукцион савдоларида умумий номинал киймати 300 млрд. сум булган давлат кимматли когозлари бирламчи молия бозорларида жойлаштирилиб, уларни сотиб олиш учун 435 млрд. сум хажмдаги буюртмалар келиб тушди.

Утказилган аукцион натижасига кура киска муддатли давлат кимматли когозлари буйича уртача тортилган даромадлилик йиллик 14,89 фоизни ташкил этди.

tmyqcnj4gsxge0tj2ffsawpvftx04usd

Кайд этилишича, аукционда дилерлар томонидан берилган буюртмалар хажми савдога куйилган киска муддатли давлат кимматли когозларининг умумий кийматидан (300 млрд. сум) салкам бир ярим баробар ортик эканлиги мазкур молиявий инструментларга булган талабнинг юкори даражада сакланаётганини курсатади.

Шу билан бирга, киска муддатли давлат кимматли когозлари даромадлилигининг йиллик 14,89 фоизгача ошиши асосан, жорий ойда 700 млрд. сум хажмда давлат кимматли когозларининг чикарилиши, шунингдек, пул-кредит сиёсатининг катъийлаштирилиши натижасида банк тизимидаги ликвидликнинг сезиларли даражада камайганлиги билан изохланади.

Келгусида давлат кимматли когозларини чикариш буйича Молия вазирлигининг карорлари давлат карзини диверсификациялаш ва уни самарали бошкариш хамда махаллий молия бозорларини ривожлантириш максадларидан келиб чикиб кабул килинади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

qMoopNvhUcxAZkJ1tZSP0jCfJW14rpPj

Польша Британиядан узининг 100 тонна олтинини кайтарди

Фото: nbp.pl Польша миллий банки Британиядан 1939 йилда Иккинчи жахон уруши бошлангандан кейин у ерга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари