Главная / Иктисодиёт / Молия вазирлиги давлат карзи хисобини юритиш ва мониторинг килишни автоматлаштирмокда

Молия вазирлиги давлат карзи хисобини юритиш ва мониторинг килишни автоматлаштирмокда

Молия вазирлиги томонидан Осиё тараккиёт банки ва БМТнинг Савдо ва тараккиёт конференцияси (UNCTAD) хамкорлигида ОТБнинг «Инвестиция лойихаларини ва ташки карзларни бошкариш тизимини такомиллаштириш оркали давлат идораларининг салохиятини ривожлантириш» лойихаси доирасида давлат карзини бошкариш ва молиявий тахлил тизими (DMFAS-6 дастурий мажмуаси) жорий килинмокда.

DMFAS-6 дастурий мажмуаси давлат карзи хисобини юритиш, мониторинг килиш ва давлат карзларини тахлил килиш, шунингдек хисоботларни автоматлаштириш асосида халкаро стандартларга жавоб берадиган тулик ва комплекс маълумотлар базасини яратиш имкониятини беради.

Мазкур лойиха доирасида 2019 йил 17-28 июнь кунлари UNCTAD вакили Холид Иброхим ва UNCTAD’нинг мустакил маслахатчиси Артак Марутяндан иборат миссия Молия вазирлигига ташриф буюрди.

Миссия давомида Молия вазирлигининг давлат ташки ва ички карзи департаменти ходимлари учун DMFAS-6 дастурий мажмуаси функцияларидан фойдаланиш буйича тренинглар утказилди, хусусан:

хакикий ва прогнозланган маълумотларни хисобга олган холда, алохида карз мажбуриятлари воситаларини, умумий карз портфелини мониторинг ва тахлил килиш учун зарур стандарт хамда фойдаланувчи хисоботларини тайёрлаш;

молиявий курсаткичларни хисоблашни уз ичига олган карздорлик портфелини тахлил килиш (уртача фоиз ставкаси, уртача сундириш муддати ва бошкалар); карздорлик ставкалари (ЯИМга нисбатан карзлар даражаси ва бошкалар), карзнинг сезувчанлиги, унинг валюта курслари ва фоиз ставкалари узгаришларига богликлиги;

маълумотларни ишончлилигини текшириш буйича DMFAS-6 дастуридаги хисоботлар ва мантикий хулосалар ёрдамида маълумотлар базасида руйхатдан утишнинг тугрилиги, уз вактида ва туликлигини текшириш;

амалий мисоллардан фойдаланган холда, Узбекистон хукумати томонидан ташки ва ички карзлар бозорига жойлаштирилган давлат облигацияларини руйхатдан утказиш;

DMFAS дастурининг Женева шахрида жойлашган бош штаби томонидан барча фойдаланувчи ташкилотларга курсатиладиган онлайн ёрдам хизмати буйича тушунчалар шулар жумласидан.

Бундан ташкари, UNCTAD вакиллари томонидан мавжуд кредит шартномалари ва бир катор техник масалалар хамда амалдаги битимларни руйхатдан утказиш билан боглик масалалар буйича маслахат ва тавсиялар берилди.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари