Главная / Жамият / Молия вазири ташки карз ошиб, олтин-валюта захираси камаяётганига изох берди
Место рекламы

Молия вазири ташки карз ошиб, олтин-валюта захираси камаяётганига изох берди

Газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти хамда йул курилиши сохасидаги масалаларни ташки карз хисобигагина хал килиш мумкин. Ташки карзнинг усиб бораётгани хавотирли эмас, деди Бош вазир уринбосари, молия вазири Жамшид Кучкоров Kun.uz мухбири билан сухбатда.

“Давлат ташки карзи хакикатан хам анчагина юкори суръатлар билан купайди. Бунинг яширадиган жойи йук. Бугунги кунда ташки карзимиз 15,1 млрд долларни ташкил киляпти. Хозирги кунда ялпи ички махсулотимиз 58 млрд доллар буладиган булса, ташки карзимиз ЯИМнинг тахминан 25 фоизи атрофида. Давлат ташки карзининг ЯИМга нисбатан 25 фоиз булиши хеч нарса эмас. Бу умуман [ташвишланадиган] масала эмас”, дея Жамшид Кучкоровнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Кучкоровнинг таъкидлашича, ташки карз 2020–2022 йилларда хам анчагина тез суръатлар билан усади.

“Киладиган ишларимиз жуда куп. Шундай сохалар борки, давлат ушбу сохаларнинг гилдирагини айлантириб юбориши керак. Инфраструктура биринчи навбатда. Иктисодиётни унглаш, ахолини электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминлаш, йуллар куришни ташки карз хисобидан килишга тугри келади. Буларни хеч качон тадбиркорлар курмайди.

Лекин келаётган уч йилда ташки карзимиз тез усади деганим бу жараён доим шундай давом этади дегани эмас. Агар очик гапирадиган булсак, Халкаро валюта жамгармаси ва Жахон банкининг тавсиясига кура давлат ташки карзи ЯИМга нисбатан 50-55 фоиз атрофида булиши баркарор холат хисобланади. Шунинг учун ташки карзимиз 50 фоизга борганда хушёр булсак бас. Битта нарсани ёддан чикармаслик керак. Ташки карз усганда, мамлакат ЯИМ хам усишини таъминлай олсак, хеч кандай муаммо булмайди. Агар ташки карз усиб, ЯИМ усмаса, бу банкротликка олиб келади. 2018 йилда ялпи ички махсулотимиз 50 млрд эди, 2019 йилда 58 млрд булди. Беш йилдан кейин насиб этса 100 млрд булиши мумкин. Юз миллиарднинг 50 фоизи 50 млрд булади ва бу дегани четдан бемалол шу микдоргача карз олишимиз мумкин”, деди Жамшид Кучкоров.

Молия вазири, шунингдек, Узбекистоннинг олтин-валюта захиралари билан боглик вазият хакида хам тушунтириш берди.


Жамшид Кучкоров

“2019 йилда олтин-валюта захираларимиз икки миллиардга купайди. Тугри, бу асосан олтин нархининг ошиши хисобига булди, лекин захираларимиз хавотирли даражада камайиб кетгани хакидаги гап-сузлар асоссиз. Илгари бу маълумотларни 20 га якин киши биларди. Бугунги кунда Марказий банкнинг ёки Молия вазирлигининг сайтига кирсангиз, бу маълумотлар хамма учун очик турибди”, деди молия вазири.

Жамшид Кучкоровга кура, жамоатчиликнинг мамлакат ташки карзи ва олтин-валюта захираси камаяётгани ёки купаётгани билан кизика бошлаганининг узи яхши ходиса. Унинг таъкидлашича, халк мамлакатнинг сиёсий жараёнларига аралашмаса, хеч кандай ислохот хам, тараккиёт хам булмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

KzITg0jL7ylbXMY6zmhQm2WB20non2a

Миллий гвардия институтига укишга кабул килиш тартиби маълум булди

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси Харбий-техник институтига укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланади. Фото: uznews.uz …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари