Главная / Сиёсат / Молия вазирига янги уринбосар тайинланди

Молия вазирига янги уринбосар тайинланди

Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПК-4327-сонли Карорига асосан Шохрух Шотургунович Шорахметов Узбекистон Республикаси Молия вазирининг давлат бюджети масалалари буйича уринбосари лавозимига тайинланди.

Шохрух Шорахметов 1977 йилда Тошкент шахрида тугилган, миллати узбек, маълумоти олий. 1998 йилда Тошкент давлат иктисодиёт университетини ва 1999 йилда Буюк Британиянинг Эксетер университетини иктисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги буйича тамомлаган.

Тайинловга кадар Узбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Иктисодиёт тармокларини ривожлантириш, инвестицион ва ташки иктисодий сиёсатни амалга ошириш масалалари буйича булинмасининг бош консультанти лавозимида самарали фаолият курсатиб келган.

У турли йилларда Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси раиси уринбосари лавозимида, шунингдек, Молия вазирлигидаги турли лавозимларда фаолият курсатган. Молия – иктисод сохасидаги иш стажи 18 йил.

«Шохрух Шорахметов ижтимоий соха – таълим, согликни-саклаш, маданият ва спорт, шунингдек фан сохалари молиясини яхши тушунадиган, бюджет маблагларини бошкариш ва окилона фойдаланиш тартиб-коидаларини, шунингдек давлат бюджет сиёсатининг истикболдаги устивор вазифаларини чукур биладиган салохиятли мутахассис булиб хисобланади», дейилади Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Бундан аввалрок, Марказий банк раисининг биринчи уринбосари Тимур Ишметов Молия вазирининг биринчи уринбосари лавозимига утказилгани хабар килинганди.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари