Главные новости
Главная / Жамият / Миллий малака рамкаси тасдикланди. Таълимда кандай узгаришлар кутиляпти?
Место рекламы

Миллий малака рамкаси тасдикланди. Таълимда кандай узгаришлар кутиляпти?

Хозирда Узбекистондаги коллежни тугатган кадр хорижда дипломига мос иш топа олмайди. Миллий малака рамкаси бунга ечим булиши айтилмокда. Бундан ташкари, чет эл дипломларини тан олиш соддалашиши; сартарош, ошпаз каби ноформал малакага эга касб эгаларига расмий малака хужжати берилиши кутилмокда..

Фото: PhotoXpress

Май ойида Вазирлар Махкамасининг «Узбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва куникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тугрисида»ги карори кабул килинди. Карор билан Миллий малакалар рамкаси хамда Касбий малакалар, билим ва куникмаларни ривожлантириш миллий тизими тугрисидаги низом хам тасдикланди.

Ушбу карор билан катор муаммоларга ечим топилиши айтилмокда: Узбекистонда касб-хунар таълимини тугатганларнинг кулида дипломи була туриб, хориж давлатларида мутахассислик буйича ишлай олмасликлари, кадрларнинг мехнат бозорида мос урин эгаллай олмасликлари каби холатларга бархам берилиши назарда тутилган.

Kun.uz мухбири миллий малака рамкасининг тасдикланиши билан таълим ва мехнат бозорида кандай узгаришлар булиши кутилаётгани хакида Таълим сифатини назорат килиш давлат инспекцияси бошлиги Улугбек Ташкенбаевдан интервью олди.

Олдин ва бундан кейин: фарк нимада?

– Миллий малакалар рамкаси малакаларни тушуниш ва солиштиришни осонлаштиради, малакаларни тартибга солишга ёрдам беради. Яъни таълимнинг кайси даражасида кандай малакага эга булиш лозимлигини курсатади.

Шу пайтга кадар бизда малакани тартибга соладиган таснифлагич булмаган. Таснифлашда диплом ёки сертификат эгасининг билим, малака ва куникмаси хисобга олинади.

Бу биринчи навбатда таълим берувчилар учун енгиллик булади. Улар малака даражаларига кура, узларининг хизматларини кенгайтириши, мукобил хизмат турларини таклиф этиши мумкин.

Шунингдек, миллий малака рамкаси таълим олувчилар учун мухим ахамиятга эга. Сабаби хамма давлатнинг узига хос миллий малака таснифлагичи бор. Давлатлар квалификацияларни бахолашни бир хил колипга келтириш учун уз миллий малака рамкаларини кабул кила бошлаган.

Масалан, Узбекистонда берилган миллий квалификацияни (малакани тасдикловчи диплом ёки сертификатни) кайсидир чет давлат иш берувчиси куриб, шунга биноан талабгорга иш бериши мумкин булиши учун миллий малака рамкаси керак.

Янги тизим иктисодий мобилликни таъминлаши кераклигига хам умид килинмокда, яъни ишчи кучи мехнат бозори узгаришларига уз вактида мослашиб кета олиши керак.

«Узбекистон дипломи билан чет элда иш топиш осонлашади»

– Олдин бизда квалификация тугрисида хужжат берилган булса-да, таълим олган шахснинг билим, малака, куникмаси кайси даражада экани хакида курсатилмаган.

Айтайлик, пайвандчилик касбининг хам бир нечта даражалари бор. Лекин бизда умумий тарзда «пайвандчи» деб ёзилган хужжат берилган. Бу эса шу дипломга эга шахснинг чет элда квалификациясига мос иш топишида кийинчиликларга дуч келишига сабаб булган. Сабаби – чет давлат иш берувчилари Узбекистон таълим тизими билан таниш эмас.

Агар биз кадрларни миллий малака рамкаси асосида «пайвандчи»ликнинг турли даражаларига укитсак, иш берувчилар унинг кандай малака, билим, куникмага эга эканини билиши мумкин. Чунки хар бир давлатнинг миллий малака рамкалари мувофиклиги жадвали бор. Унга солиштириб, иш берувчи иш сураб келган ходимнинг кулидан нима келишини билиб олади ва иш бериш-бермасликни хал килади.

«Чет элдан олиб келинган дипломларни тан олиш тизими соддалашади»

– Бундан ташкари, чет элдан олиб келинган дипломларни хам тан олиш тизими соддалашади. Чунки хорижда олинган дипломнинг малака даражаси биздаги кайси даражага тушиши аниклашади.

Хорижда олий таълим берадиган коллежлар хам бор. Уларни тугатиб келганларнинг хужжати айрим холларда коллежники билан тенглаштириб куйиларди. Энди бу муаммо булмайди. Коллежда укиб олинган булса-да, хужжат миллий малака рамкасининг 5-даражасига мос келса, уз-узидан олий таълим даражасига тенглаштирилади.

«Уз устида ишлашга имкон бериляпти»

– Бундан ташкари, шу пайтга кадар квалификация тугрисида хужжат олган шахс яна уз малакасини оширишни хохласа, бу муаммо эди. Сабаби дипломда малаканинг кайси даражасини тугатгани аник курсатилмаган. Бу эса кандай килиб ва каерда малака ошириши мумкинлигини сурок остида колдирган.

Миллий рамка тасдикланиши билан таълимни тугатган одам кейинги боскичда кайси жихатдан малака ошириши лозимлигини билиб олади ва таълим берувчилар хам шунга асосланиб, уз ишини ташкил килади, хизматларини таклиф килади.

«Ноформал таълимга формал хужжат бериш мумкин булади»

– Бизда купчилик коллежларга бориб эмас, хунармандга шогирд тушиб, турли касбларни эгаллашади. Масалан, чилангар булишни хохлаган одам 6 ой чилангарлик устахонасида, сартарош булишни хохлаган ёш эса сартарошхонада ишлаб, хунарни узлаштиради. Демак, улар сартарош ва чилангар малакасига эга булишади, факат ноформал тарзда.

Ноформал таълимга эса диплом бера олмаймиз, улар качон коллеж, институтда укиса, диплом олишлари мумкин булади. Шунинг учун малакага эга булса-да, кулида хужжати йуклиги учун ноформал тарзда малакага эга булганлар мехнат бозорида тенгсизликка дуч келаётган эди.

Энди миллий малака рамкаси билан бирга «Квалификацияни бахолаш марказлари» ташкил этилиши кутиляпти. Хунарманд йигит бахолаш марказига бориб, уз малакасини бахолатиши ва унга мос равишда хужжат олиши мумкин. Бу хужжат эса коллеж дипломи билан тенг юридик кучга эга булади.

Бу нарса бизга керак эди. Чунки сифат кониктирмагани учун укувчилар коллежларга бормай куйишганди. Ким хунар урганишни хохласа, хунармандга шогирд тушишни маъкул курарди. Энди улар хам уз малакасига яраша хужжат олиш имконига эга булади.

Бундан ташкари, формал таълим билан хаммани тулик камраб олиш жуда кийин. Жамиятда хар доим ноформал таълим мавжуд булиб келган. Хатто онлайн тарзда мустакил бирор малакага эга булаётганлар хам куп. Улар эга булган малакани хам расман тасдиклашимиз мумкин булмокда.

«Касб-хунар таълимига хусусий секторни жалб килиш керак»

– Квалификация таснифи доирасида профессионал стандартлар ишлаб чикилиши лозим. Профессионал стандарт деганда эса касбга мехнат бозори куйган талаблар мажмуйи тушунилади. Профессионал стандартлар асосида таълим берувчилар кадр тайёрлайди.

Энди таълим берувчилар касбга куйилган билим, малака ва куникма талаби асосида уз дастурини ишлаб чикади. Бу дастур асосида укиган шахс эса якунида курсатилган талабга жавоб берадиган кадр булиши керак. Бунинг билан «Укишни битирган кадр хеч нарсани билмайди» каби шикоятларга урин колдирмаслик мулжалланмокда.

Лекин бу уз-узидан булмайди. Камчиликлардан кутулиш учун, аввало, таълим тизимида ракобат пайдо булиши керак. Ракобат булса, таълим берувчилар сифатли хизмат таклиф килишга харакат килади.

Хозирги вазиятда эса таълим анча монополиялашган холатда турибди. Агар касб-хунар тизимига хусусий сектор кириб келса, улар турли касб эгаларини тайёрласа, узлари профессионал стандартларни такомиллаштириш таклифи билан чикишади.

Масалан, республикада касбга тайёрловчи турли марказлар бор. Кизлар турли хусусий марказларда яхши тикувчи, ошпаз булиб чикяпти. Бу каби марказларга купрок йул бериш керак. Ва улар берадиган дипломни тан олишни таъминлаш керак. Агар карор асосида бахолаш марказлари ташкил этиладиган булса, бу хам амалга ошади. Натижада, ракобат мухити пайдо булади.

Таълим реконструкцияси учун катта маблаг сарфланиши кутилмокда

– Битта рамка хамма нарсани хал килиб бермайди. Бу таълим бозоридаги холат, ракобат ва имкониятларга хам боглик. Буларнинг барчасини амалга ошириш учун эса катта маблаг талаб килинади.

Чунки биз касб-хунар таълим тизимини кайтадан ташкил киляпмиз. Ва энди бизга янги жихозлар, таълим усталари керак булади. Олдинги стандартлар асосидаги жихозлар, ускуналар билан эса кадрлар тайёрлай олмаймиз.

Таълимни бошкариш буйича ваколатли давлат органлари хам янги тизимга тайёр булиши лозим. Энди аввал фойдаланилган таълим стандартларидан фойдаланиб булмайди. Масъуллар профессионал стандартларни урганиб, у асосида таълим дастурларини ишлаб чикиш буйича катта хажмдаги масъулиятли ишни амалга ошириши лозим булади. Агар биз эски таълим дастури оркали кадр тайёрласак, бу битирувчи хеч кимга керак булмай колиши мумкин.

Касб-хунар коллежлари уз сохасига тегишли ташкилотларга булиб берилгани хам яхши булган. Чунки улар узларига кандай кадр кераклигини яхши билади. Масалан, курилиш коллежлари Курилиш вазирлигига, кишлок хужалиги коллежлари Кишлок хужалиги вазирлиги тасарруфига, туризм коллежлари Туризмни ривожлантириш давлат кумитаси тасарруфига утказилган. Улар яхши ишлаяпти, соха эхтиёжидан келиб чикиб, профессионал стандартларни ишлаб чикмокда.

Лекин бу етарли эмас. Бизнинг иктисодиётимиз шароитида касб-хунарли кадрларга эхтиёж жуда катта.

Колаверса, тегишли вазирлик ва идоралар хам уз коллежларига укувчи келмай куйса, жиддий уйлаб кура бошлайди ва ракобатга мос тарзда иш олиб боради.

Касб-хунар коллежларини тугатган болалар хам кучада колмайди. Тугри, хозир коллежда керакли хунарни ургана олмаган болалар ишсиз коляпти. Шунинг учун миллий малака рамкаси гояси яхши, лекин уни амалга ошириш учун хамма бирдай ишламаса, у амалга ошмай колади.

2020-2021 укув йилида таълимда мана шу янги тизим асосида иш бошлаймиз. Киска вакт ичида биринчи уринда профессионал касб-хунар мактаблари, коллеж ва техникумлар янги укув йилга тайёрланиши керак. Олдинда таълим дастурлари, укув режалари ва адабиётлар тайёрлаш, моддий-техник базани бойитиш, педагог кадрлар билан таъминлаш вазифалари турибди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкент ва Андижонда ахоли орасида янги холатлар аникланди

Согликни саклаш вазирлиги Узбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниклангани хакида хабар берди. «2020 йил 12 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари