Главная / Жамият / Миллий гвардия институтига укишга кабул килиш тартиби маълум булди

Миллий гвардия институтига укишга кабул килиш тартиби маълум булди

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси Харбий-техник институтига укишга кабул килиш тартиби тугрисидаги низом тасдикланади.

Фото: uznews.uz

Низомга кура, институтга укишга киришни хохлаган Узбекистон Республикаси фукароларини укишга кабул килиш Узбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдикланган Бутлаш режасига мувофик Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси кумондонининг Институтга кабул уринларини ажратиш тугрисидаги буйругига асосан амалга оширилади.

Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:

харбий-профессионал йуналиш;

дастлабки танлаш;

харбий-профессионал танлаш;

тест синовларини назарда тутувчи комплекс боскичма-боскич танлаш амалга оширилади.

Институтга укишга кириш учун номзодлар Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПК-4447-сон карори билан тасдикланган Узбекистон Республикаси фукароларининг харбий хизматни уташ тартиби тугрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

Институтни битиргандан кейин укишни тугатгандан сунг тузилган контракт буйича кузда тутилган муддат тугамасдан харбий хизматни уташдан бош тортган, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бушатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган харбий хизматчи Узбекистон Республикаси конунчилигига мувофик уни укитиш учун сарфланган бюджет маблагларини давлатга коплаб бериши тугрисида номзодлар ва уларнинг ота-оналари мувофик шаклда ёзма равишда огохлантирилади.

Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан хар йилнинг 1 декабрига кадар Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига келгуси йил учун Институтга кабул килинувчи номзодлар сони тугрисида маълумот такдим килинади.

Институтга кабул килинувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларини утказиш учун Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошкармаларига топширик берилади.

Институтга укишга кабул килиш учун Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси кумондонининг буйруги билан кабул комиссияси тузилади ва уларнинг таркиби тасдикланади.

Кабул комиссиясига Институт бошлиги рахбарлик килади.

Кабул комиссияси таркибига Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли таркибий тузилмаларининг мутахассислари киритилади.

Кабул комиссияси кабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига кадар фаолият юритади.

Номзодлардан аризалар (билдиргилар) кабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига кадар кабул килинади.

Фукаро ёшлар томонидан мудофаа ишлари буйича булимларга куйидаги хужжатлар такдим этилади:

ариза (билдирги);

паспорт (харбий гувохнома) нусхаси;

тугилганлик хакида гувохнома нусхаси;

чакирилувчининг чакирув участкасида кайд этилганлиги тугрисидаги гувохномаси ёки харбий гувохномаси;

номзод томонидан кулда ва компьютерда ёзилган таржимаи хол;

анкета;

укиш, иш ёки хизматни уташ жойидан (агар укиётган, ишлаётган ёки хизматни утаётган булса) тавсифнома хамда маълумотнома;

ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган булса);

ота-онасининг Институтга укишга киришига розилик хати;

маълумоти тугрисидаги (умумий урта, академик лицейлар ва урта махсус профессионал таълим) хужжатлар (асли ва нусхаси) хамда рейтинг дафтарчаси (бахолар табели) нусхаси;

Институтга укишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш хукукини тасдикловчи хужжатлар (асли ва нусхаси);

якин кариндошлар орасида вафот этганлар булса, уларнинг улим хакида гувохномасининг нусхаси;

3 х 4 см улчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) хамда 4,5 х 6 см улчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);

давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли учун зарур булган хужжатлар;

номзоднинг яшаш жойидаги худудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тугрисидаги маълумотнома (харбий хизматчилар мазкур маълумотномани такдим килиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим хужжатларга аниклик киритиш учун кушимча равишда зарур хужжатлар ва маълумотлар талаб килиниши ёки тегишли ташкилотлардан сураб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан хужжатларни такдим этишда паспорт, тугилганлик хакида гувохнома, чакирилувчининг чакирув участкасида кайд этилганлиги тугрисидаги гувохнома ёхуд чакирилувчининг харбий гувохномаси шахсан курсатилади.

Харбий хизматчилар таркибидаги номзодлар томонидан уз хизмат уташ жойига назарда тутилган хужжатлар билан бирга кушимча равишда куйидаги хужжатлар такдим этилади:

Институтга укишга киришга тавсияловчи хужжатлар (муддатли харбий хизматни утаётган харбий хизматчиларга — харбий булинманинг умумий йигилиши баённомасидан кучирма, контракт буйича харбий хизматчиларга эса — харбий кисмнинг аттестация комиссияси йигилиш баённомасидан кучирма);

Давлат сирларидан фойдаланиш учун тегишли шакл буйича ижозатнома (рухсатнома) мавжудлиги тугрисида маълумотнома (факат тегишли шакл буйича ижозатнома (рухсатнома)си мавжуд булганлар учун);

харбий кисмлар (муассасалар) ва булинмаларнинг командирлари (бошликлари) томонидан берилган илтимоснома.

Фукаро ёшлар ва харбий хизматчиларга давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли буйича ижозатнома (рухсатнома) Мудофаа ишлари буйича булим ва бошкармалар томонидан расмийлаштирилади.

Ижозатномаси (рухсатномаси) мавжуд булмаган харбий хизматчилар учун ижозатномани (рухсатнома)ни расмийлаштириш учун зарур булган материаллар белгиланган тартибда харбий кисмлар (муассасалар) командирлари (бошликлари) томонидан Мудофаа ишлари буйича булим ва бошкармаларига хар йилнинг 5 апрелига кадар юборилади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари