Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Мехнат вазирлиги шакар заводларида оммавий ишдан бушатиш булаётганини рад этди
Место рекламы

Мехнат вазирлиги шакар заводларида оммавий ишдан бушатиш булаётганини рад этди

Ангрен ва Хоразмдаги шакар заводларида ходимлар оммавий ишдан бушатилаётгани хакидаги хабарлар уз тасдигини топмади, дея баёнот берди Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги.

Вазирлик ахборотига кура, Давлат мехнат инспекцияси холат буйича урганиш утказиб, унда «Ангрен шакар» ва «Хоразм шакар» МЧЖларда ишчи ходимлар жамият ташаббуси билан оммавий равишда ишдан бушатилмаганини аниклаган.

Хабарда заводлар пандемия сабабли иш фаолиятини вактинчалик тухтатгани ва хозирда заводни ишга тушириш чоралари курилаётгани айтилади.

«Хоразм шакар» МЧЖда 1081 нафар ишчи билан мехнат шартномаси расмийлаштирилган булиб, хозирги кунда 418 нафар ишчи ходим корхона уз иш фаолиятини кайта тиклагунга кадар таъмирлаш ишлари билан шугулланиб келаётгани, факатгина уз хохишига кура мехнат шартномасини бекор килишни сураб мурожаат килган ходимлар ишдан бушатилгани маълум булди.

«Ангрен шакар» МЧЖда эса хозирги кунда 550 нафар ходим булиб, 2020 йилнинг июнь ойидан октябрь ойига кадар жами 170 нафар ходим билан тарафларнинг келишувига кура мехнат шартномалари бекор килинган. Шунингдек, мехнат шартномасини бекор килиш билан боглик барча харажатлар уз вактида тулаб берилган. Карантин чекловлари урнатилгани корхонанинг шакар олди-сотдисига жиддий зарар етказгани сабабли жамият фаолияти 2020 йил июнь ойида тухтатилиши муносабати билан корхона ходимларининг хохишига биноан мехнат таътиллари ва уз хисобидан таътиллар берилган. Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойлари учун эса ходимларга уртача ойлик иш хаки тулаб берилган», – дейилади вазирлик ахборотида.

Кушимча килинишича, инспекция хабарларда айтилганидек оммавий ишдан бушатилиш булишининг олдини олиш максадида иккала корхонага Мехнат кодекси талабларига катъий риоя килиш буйича ёзма курсатмалар берган.

Эслатиб утамиз, Kun.uz 27 октябрь куни уз манбасига таянган холда «Хоразм шакар» МЧЖ уз ишчиларини оммавий равишда ишдан бушата бошлагани, бунга заводнинг хомашёси йуклиги ва шу боис июль ойидан бери ишлаб чикариш тухтаб колгани сабаб булгани хакида хабар берган эди.

Шу куни Узбекистон Миллий ахборот агентлиги «Ангрен шакар» МЧЖ матбуот хизматига асосланиб, Хоразм ва Ангрендаги шакар заводлари ишчилари оммавий равишда ишдан бушатилаётганини билдирди. Хабарда иккала завод йил охирига кадар деярли барча ишчиларни ишдан бушатишни мулжаллагани айтилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик кабул килиш масаласида изох берди

Гриппда хам, коронавирусда хам касаллик чакирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни кабул килиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари