Главные новости
Главная / Жамият / Мехнат мигрантлари сонини кискартириш ва келгусида унга бархам бериш буйича таклифлар. Учинчи макола
Место рекламы

Мехнат мигрантлари сонини кискартириш ва келгусида унга бархам бериш буйича таклифлар. Учинчи макола

2019 йилда Россияга сафар уюштирган Kun.uz мухбирлари факатгина Россиядаги мехнат мигрантлари сони 4 миллион кишини ташкил этишини таъкидлашганди. Бу Узбекистон мехнат ресурсларининг карийб туртдан бир кисмини ташкил килади.

Маълумотларга кура, 2019 йилда чет элда юрган мехнат мигрантлари томонидан Узбекистонга расмий каналлар оркали жунатилган маблаглар микдори 4,6 миллиард АКШ долларини ташкил этган. Бунинг устига руйхатдан утмаган маблагларни, мехнат мигрантларининг шахсий истеъмоли харажатларини (айримларининг эса оилавий истеъмол харажатларини) хам кушиб хисобласак, манзара янада ойдинлашади.

Расмий статистик маълумотларга кура, 2019 йилда Узбекистон ахолисининг 2,5 миллион нафари ёки 7 фоизи мехнат мигрантлари хисобланади. Шундан 2 миллион атрофида фукаролар Россияда мехнат килади. Мехнат мигрантлари томонидан жунатилган пул маблаглари 5,1 миллиард АКШ доллари, ёки мамлакат ЯИМининг тахминан 10 фоизини ташкил килган. Бунда хар бир мухожир ойига уртача 166,7 АКШ доллари микдорида маблаг ишлаб топган.

Хар икки холатда хам бу жуда катта ракамлар. Бошкача сузлар билан ифодалаганда, мехнат мигрантлари ишлаб топаётган даромадлар Узбекистон ялпи ички махсулотига нисбатан тахминан 20 фоизни ташкил килади. Табиийки, Узбекистоннинг бунча микдордаги мехнат мигрантларини иш билан хам, арзигулик даромад билан таъминлашга хозирча курби етмайди. Демак, мехнат мигрантлари муаммосини хал этишда иккинчи йул танланган такдирда хам, уни муайян кетма-кетликда турли юкори самарали ташкилий ва иктисодий (зарурат такозо этганда — маъмурий) воситалар ёрдамида боскичма-боскич, лекин изчил ва катъият билан амалга ошириш лозим.

Мехнат миграцияси муаммосини узил-кесил хал килиш буйича уз фикр-мулохазаларимизнинг ва таклифларимизнинг айримларини баён этишни лозим топдик.

Биринчи таклиф. Мехнат миграциясини чекланган микдорда факат малакали ишчи кучини экспорт килиш эвазига амалга ошириш сиёсатини йулга куйиш. Бунинг учун Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг бевосита бошчилигида ишчи кучи импорт килувчи мамлакатлар, йирик компаниялар буюртмаларига мувофик ёлланма, малакали ишчи ва мутахассисларни тайёрлаш механизмини яратиш.

Бунда касбий малака ва куникмаларга эга иктидорли ёшлар танлов асосида саралаб олинади, муайян давр давомида уларга бориб ишлаши лозим булган мамлакатнинг тили, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ургатилади, танланган иш, касб, хунар буйича зарурий малака ва куникмалар шакллантириладики, токи мигрант узи ташриф буюрган мамлакат ёки корхона талаблари даражасида вазифаларни бажара оладиган тайёргарликка эга булсин. Ишчи кучи экспорти илмий асосда йулга куйилиши республикага жуда катта манфаат келтиради.

Биринчидан, ишчи кучи экспортидан келадиган даромад микдори кескин ошади;

Иккинчидан, ёшларда малакали ишчи ёки малакали мутахассис булишга, яъни яхши укишга кизикиш ортади;

Учинчидан, ёшларда хорижий тилларни урганишга мойиллик ва тажриба ортади;

Туртинчидан, хорижда малакали ишларни бажарган ёшларимиз, уз юртига кайтганда, миллий иктисод равнакига муносиб хисса кушиш имкониятига эга булади.

Иккинчи таклиф. Мамлакатда ишсизлик муаммосини хал этиш, иктисодиётда банд булганларни муносиб иш хаки билан таъминлаш бевосита иктисодий усиш суръатларига боглик.

Шу сабабли давлат арбоблари, масъулиятли лавозимлардаги амалдор шахслар, партия рахнамолари, профессор-укитувчилар ва олимларнинг маошларини мамлакатда иктисодий усиш суръатлари билан уйгунликда ошириб бориш тартибини жорий этиш. Сабаби — мамлакатнинг иктисодий юксалиши, миллий иктисоднинг усиш суръатлари тирикчилик утказиш, оилани тебратиш илинжида узини уз Ватанида оила ва ота-онаси багрида яшаб, ишлаб юриш бахтидан махрум килган, бегона юртларда не-не машаккатлар билан халол мехнат килиб, барча камситиш ва кези келганда хакоратларга матонат билан бардош бериб, даромад топаётган мехнат мигрантларига эмас, айнан номлари юкорида зикр этилган тоифадаги мутасадди шахсларнинг хатти-харакати ва масъулиятига хам боглик.

Учинчи таклиф. «Иш хаки минимуми» ва «Яшаш минимуми» тугрисида конунларни кабул килиш ва амалиётга жорий этиш. Ушбу чора мамлакатда яратилган ва бозор субъектлари орасида таксимланиши лозим булган миллий даромадда ёлланма ишчиларнинг улушини адолат юзасидан окилона даражада кутариш оркали нафакат мехнат миграциясини хохловчилар сонини кискартириш, балки мамлакатда бошланган камбагалликка карши кураш стратегиясини амалга оширишнинг хам мухим воситаларидан бири хисобланади.

Туртинчи таклиф. Барча туманларда дастлаб битта, кейинчалик 2-3тагача кишлок хужалиги сохасида йирик-йирик давлат хужаликларини ташкил этиш.

Kun.uz мухбирларининг интервьюсида иштирок этган йигит акалли 0,5 га ер майдони булса, Узбекистонга кайтишга тайёрлигини, ерга нима экиб, кандай даромад олишни хам яхши билишини маълум килган.

Лекин ерни бундай таксимлаб бериш ер ресурсларидан унумли фойдаланиш тамойилларига мос келмайди. Бирок мингта, икки мингта эхтиёжмандларга ажратиладиган ер майдонларини бирлаштириб, 500 га ёки 1000 га ер майдонида йирик хужалик ташкил этилиб, барча ерга талабгорларни ерда ишлашга жалб этилса, унда микёс самараси эвазига катта даромад олиш мумкин. Бундай йирик хужаликларни ташкил этиш дастлаб камбагалликка карши кураш учун назарда тутилган давлат ресурсларини жалб этиш хисобидан амалга оширилиши мумкин.

Бундан ташкари, хужалик инвестицион фаолиятига юридик ва жисмоний шахсларнинг маблагларини жалб этишни рагбатлантирувчи ва ундан банк фоиз ставкаларидан юкори даромад олишни таъминловчи самарали механизмлар тизими яратилиши ва амалиётга жорий этилмоги лозим.

Хужалик фаолиятининг юкори самарадорлигига эришиш учун унга конкурс асосида энг кучли, истеъдодли рахбарларни ва соха мутахассисларини жалб этиш лозим. Уйлаймизки, биз тасаввур килган шаклдаги давлат хужаликлари кишлок хужалиги ишлаб чикаришини илмий асосда ташкил этишнинг, фан ва амалиётнинг узаро уйгунлигини таъминлашнинг хакикий андозасига, колаверса, аграр сохада улкан монопол мавкега эга булган Узбекистоннинг ушбу сохадаги бепоён имкониятларини руёбга чикариш, жоиз булса бутун жахонга ёйишнинг самарали марказларига айлантирилиши кишлок иктисодиётини инновацион ривожлантиришда хам, бандлик ва кашшоклик муаммоларини хал этишда хам жуда катта натижалар беради.

Йирик давлат хужаликларидан кишлок хужалигида замонавий техника ва технологияларни жорий этиш, илгор ва инновацион агротехник усуллардан фойдаланиш, фан ютукларни кенг татбик этиш ва юкори натижа олишнинг экспериментал базаси сифатида фойдаланиш максадга мувофик. Уларни туман худудидаги фермер хужаликларига амалий ёрдам курсатиш, илмий-услубий куллаб-кувватлаш, уларни инновацион асосда ривожлантиришнинг локомотивларига айлантириш лозим.

Туман худудида ишлаб чикарилган хом ашёни саноат микёсида кайта ишлаш ва тайёр махсулотга айлантириш, талайгина кисми нест-нобуд булаётган кишлок хужалиги махсулотларини саклаш, уларни ташки бозорларга экспорт килишни ташкил этишдек бугунги куннинг долзарб муаммоларини хал этиш давлат хужаликлари фаолиятининг энг мухим йуналишларига айланмоги лозим.

Бешинчи таклиф. Узбекистонда таълим сифатини тубдан радикал даражада кутариш. Миллий иктисодиётда катта ресурслар сарфи ва халкимизнинг машаккатли мехнати эвазига яратилган товар ва хизматларнинг жахон бозорида ракобатбардош булиши учун улар, биринчидан, сифати юкори, иккинчидан эса, нархи арзон булиши керак (Хитой тажрибаси).

Сифати юкори, лекин нархи арзон махсулотни факат сифатли мехнат билан яратиш мумкин. Сифатсиз мехнат билан ракобатбардош махсулот ишлаб чикариш тугрисида уйлаш – булутсиз мусаффо осмондан ёмгир ёгишига умидвор булишдек маъносиз.

Кадимдан бизга мерос колган наклда «Шайхда хунар булмаса мачит хам торлик килади», дейилган. Кимматбахо ресурслардан ракобатбардош махсулотлар ишлаб чикариш, демак, мамлакатда куплаб янги иш уринлари барпо этиш, мамлакат иктисодий кудратини юксалтиришнинг энг самарали йули – халкимизнинг хунарини ошириш, иктисодиётда банд булганларнинг малакасини, билим савиясини, креатив кобилиятини ривожлантиришдир.

Халкимизда бундай ноёб фазилатларни шакллантиришда таълимнинг роли бенихоя катта. Тугри, кейинги йилларда давлатимиз рахбари, Узбекистон хукумати таълимни ривожлантириш борасида кенг куламли жуда катта ишларни амалга оширмокда. Лекин амалга оширилаётган чора-тадбирлар таълим сохасида купрок микдор узгаришлар сифатида натижа бермокда.

Узбекистон равнаки учун айнан сифат узгаришлар жуда мухим. Мазкур мавзу доирасида таълимнинг барча мураккаб муаммоларини ёритиш имкони мавжуд эмас. Лекин, лунда килиб ифодалаганда, мамлакатда таълимнинг шундай модели яратилиши керакки, у бутун халкнинг: ёш-у кари, катта-ю кичик, амалдор-у хизматкор, барча-барчанинг асосий диккат-эътиборини таълимга, бутун куч-гайратини уни тубдан яхшилашга йуналтирсин.

Назаримизда, бу ноёб модел халкимизнинг конида азал-азалдан мустахкам жойлашган, буюк аждодларимиздан бизга мерос булиб колган яширин имкониятларни руёбга чикаришга ва уни мамлакатимизни нафакат мехнат миграцияси иллатларидан халос этишга, балки жонажон Узбекистонни дунёнинг иктисодий жихатдан кудратли мамлакатларидан бирига айлантиришга хизмат килмоги лозим.

Сифатли таълим Узбекистонни катта тараккиётнинг равон йулига олиб чикишнинг энг кам харажат ва энг киска йулидир.

Хулоса
Биз хеч качон бегона юртларда кийналиб юрган миллионлаб юртдошларимизнинг хаётига бефарк булишга, уларнинг такдирини тасодифлар ихтиёрига ташлаб куйишга хакли эмасмиз. Чунки улар хам шу юртнинг азиз фарзандлари, биримизнинг суюкли углимиз ё кизимиз, биримизнинг мехрибон отамиз ё онамиз, опа-сингил ёки ака-укамиз, яна биримизнинг якин кариндошимиз, колаверса махалладошимиз, юртдошимиз.

Президентимиз кутариб чиккан Узбекистонни янада ривожлантириш, уни ривожланган эллик мамлакат каторидан урин олишига эришиш, халкнинг хаёт фаровонлигини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик даражасини ошириш, таълим сифатини такомиллаштириш, камбагалликка бархам бериш, инновацион иктисодиётни шакллантириш борасидаги ташаббусларини хаётга татбик этишнинг фаол иштирокчилари булайлик.

Ана шундагина хамюртларимизнинг узининг жонажон ватанига кайтишига кумаклашишда хиссамизни кушган буламиз. Барчамиз биргаликда, бир тан-у бир жон булиб харакат килсак, Узбекистонни ижтимоий-иктисодий юксалишнинг равон йулига бошлаб чикишимиз мукаррар.

Узбекистон 2030 йилга бориб нафакат тараккий этган эллик мамлакат сафига киришга эришади, балки 2040-йилларга бориб кучли йигирматалик мамлакат сафидан муносиб урин эгаллаши мумкин булади. Шундагина биз утмишда Моварауннахрдек кудратли давлатни шакллантирган буюк аждодларимизнинг шаънига муносиб иш тутган буламиз, уларнинг рухи покларини шод айлаб, арвохларининг мададини олиш бахтига эришамиз.

Бунинг учун аввало мехнат мигрантлари муаммоси Узбекистон ижтимоий-иктисодий тараккиётининг энг мухим, бугунги кун ва келажак нуктайи назаридан уз ечимини кутаётган марказий масалаларидан бири сифатида каралмоги лозим.

Ушбу масала давлат рахбарлари, жамоатчилик ташкилотлари, илм-у фан ахлининг, кенг жамоатчилик ва уз-узини бошкариш органларининг доимий диккат марказида булмоги шарт. Бу борада давлатимизнинг ишчи кучи экспортига йуналтирилган харакатлар стратегияси ва «йул харитаси» ишлаб чикилмоги ва тадрижий равишда амалий хаётга татбик этилиши лозим деб хисоблайман.

Хурматли юртдошлар, маколада кенг омма мухокамасига олиб чикилаётган ушбу долзарб масалалар буйича узларингизнинг кимматли фикр-мулохазаларингизни билдиришларингизга, кизгин бахс- мунозаралар оркали ушбу мавзуга оид мураккаб муаммоларнинг тугри, самарали ва окилона ечимларини излаб топишда фаол иштирок этасизлар деган умиддаман.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари