Главные новости
Главная / Жамият / Марказий харбий округ кумондонлиги карантиндаги фукаролар хавфсизлигини таъминлаш учун навбатдаги жанговар сменани юборди
Место рекламы

Марказий харбий округ кумондонлиги карантиндаги фукаролар хавфсизлигини таъминлаш учун навбатдаги жанговар сменани юборди

Карантин худудида курикловни амалга оширган булинмалар Самарканд харбий госпиталига 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Улар малакали шифокорлар назоратида булишади.

Фото: Марказий харбий округ кумондонлиги матбуот хизмати

Бугун, 2 арпель куни Марказий харбий округ кушинлари кумондони курсатмасига мувофик, Самарканд вилоятида жойлашган карантиндаги фукаролар хавфсизлигини таъминлаш учун навбатдаги жанговар смена юборилди. Бу хакда харбий журналист, капитан Гайрат Мадрахимов хабар берди.

Тадбирда округ кумондонлиги, Самарканд, Жиззах хамда Навоий гарнизони офицерлари, харбий кисм командирлари, харбий хизматчилар иштирок этди.

Дастлаб карантиндаги фукаролар хавфсизлигини таъминлашда ва кучалар, ахоли уйларини дизенфекция килишда, шунингдек, уруш катнашчилари, ёлгиз кексалар холидан хабар олишда фаоллик курсатган бир гурух харбий хизматчиларга пул, эсдалик совгалари хамда навбатдаги унвонлар топширилди.

Шундан сунг, Самарканд вилоятида карантинга олинган шифохона ва биноларда фукароларни хавфсизлигини таъминлашга жалб килинган булинмаларга жанговар топширик берилди.

– Карантин масканида хизматни уташ жанговар вазифани бажариш билан тенглаштирилади. Самарканд (5 та), Жиззах(1 та) хамда Навоий (4 та) вилоятидаги жами 10 та объектда 200 нафарга якин харбийлар томонидан патруллик куриклови олиб бориляпти. Бундан ташкари, ички блок-постларда хам хизмат тугри ташкил этилган , – дейди округ кушинлари кумондони полковник Ойбек Саидов.

Карантин худудида курикловни амалга оширган булинмалар эса Самарканд харбий госпиталига 14 кунлик карантинга жойлаштирилади. Улар малакали шифокорлар назоратида булишади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари