Главная / Жамият / Марказий Осиё минтакавий экологик маркази «Узгидромет»га 50та автоматик метеорологик станция етказиб беради

Марказий Осиё минтакавий экологик маркази «Узгидромет»га 50та автоматик метеорологик станция етказиб беради

«Узгидромет»да марказ вакилларининг Марказий Осиё минтакавий экологик маркази (MOMEM) делегацияси билан учрашув утказилди. Унда CAMP4ASB (Орол денгизи хавзасида иклим узгаришига мослашиш ва унинг окибатларини юмшатиш дастури) минтакавий лойихасини амалга ошириш доирасида 50 та автоматик метеорологик станция етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланди.

kpesv84onuizfd1ytcnbqdz-t9pjeco

CAMP4ASB лойихаси Марказий Осиё мамлакатларида етакчи манфаатдор томонлар учун иклим узгариши борасидаги билимлар ва маълумотлардан кенг фойдаланиш имкониятини яхшилаш, шунингдек, иклим узгариши сохасидаги инвестициялар ва техник салохиятни кучайтириш оркали иклим узгариши окибатлари билан боглик муаммоларни хал этишга йуналтирилган.

Лойиха минтакавий ва миллий компонентлардан таркиб топган. Минтакавий кисмнинг асосий вазифаларидан бири иклим узгаришига мослашиш хамда кам углеродли ривожланишга утиш буйича ахборот-тахлилий базани шакллантиришга минтакавий ва миллий микёсда техник кумак курсатиш, иклим узгариши муаммолари билан шугулланувчи идораларни дастурий воситалар хамда асбоб-ускуналар билан таъминлашдан иборат.

«Узгидромет» Орол денгизи хавзасида иклим узгаришига мослашиш ва унинг окибатларини юмшатиш дастурининг миллий мувофиклаштирувчиси сифатида MOMEM билан якиндан хамкорлик килади.

Асбоб-ускуналар етказиб бериш буйича «Узгидромет» ва MOMEM уртасида имзоланган шартнома Жахон банки маблаглари хисобига молиялаштирилади. «Узгидромет»нинг вилоятлардаги станция ва постларига урнатиладиган автоматик метеорологик станциялар иклимий мониторинг тизимини яхшилашга — кузатувлар тезкорлиги ва маълумотларнинг аниклиги ортишига, ва окибатда гидрометеорологик хизмат курсатиш сифатининг яхшиланишига хизмат килади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари