Главная / Сиёсат / Марказий банк инфляциявий таргетлашга утади

Марказий банк инфляциявий таргетлашга утади

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорни имзолади, деб ёзади «Газета.uz».

Хужжатда Марказий банкнинг урта муддатли истикболда пул-кредит сиёсати максадларига эришиш тамойиллари ва механизмларини дунё марказий банклари томонидан ички нархлар баркарорлигини таъминлашда кулланиладиган инфляциявий таргетлаш режимига кайта йуналтириш хакидаги таклифи маъкулланди.

uzbek_national_bank_050613_2uzbek_national_bank_050613_2

Марказий банк, Молия ва Иктисодиёт вазирликлари томонидан ишлаб чикилган, 2017—2021 йилларда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш ва инфляциявий таргетлаш режимига боскичма-боскич утиш буйича комплекс чоралар тасдикланди.

Марказий банкка 2018 йилнинг 1 мартигача булган муддатда Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва амалга ошириш концепциясини хамда концепцияни 2018—2021 йилларда амалга ошириш буйича «йул харитаси»ни тасдиклаш юкланди.

Маълумот учун: таргетлаш — пул агрегатлари ва бошка курсаткичлар усишининг мулжалларини белгилаш.

Check Also

p7u7Beasvd7DQoPn5HnvWtUq2c_nGKgl

Хасад – куплаб гунохлар манбаи. Рахимберди домла Рахмонов билан сухбат

Инсоният ер юзида истикомат килишни бошлагач содир этилган илк гунох хасаддан булди. Кобил укаси Хобилни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари