Главные новости
Главная / Жахон / Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди
Место рекламы

Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард доллардан ошди

Facebook асосчиси ва рахбари Марк Цукербергнинг бойлиги биринчи марта 100 миллиард долларни ташкил этди. Bloomberg маълумотларига кура, TikTok’нинг аналоги булган Reels хизматининг тулик ишга туширилиши фонида бу нарса содир булган, деб хабар бермокда Bloomberg’га таяниб «РБК».

Маълумотларга кура, Цукербергдан ташкари дунёдаги атиги икки киши 100 миллиард доллардан купрок бойликка эга. Булар: Amazon бош директори Жефф Безос (190 миллиард доллар) ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс (120 миллиард доллар).

Бирок Forbes маълумотига кура, Louis Vuitton Moët Hennessy гурухи рахбари Бернард Арнаулт ва унинг оиласи (104 миллиард доллар) бойлиги буйича учинчи уринда турибди. Цукерберг эса туртинчи уринда кайд этилган.

Facebook’га тегишли булган Instagram 5 август куни 15 сонияли киска мусикий видеоларни яратиш, нашр килиш ва дустлар билан булишиш имконини берадиган Reels хизматини ишга туширди.

Маълумот учун, Reels Хитойнинг TikTok тармогига ухшаш хизмат хисобланади.

Аввалрок АКШ президенти Дональд Трамп ушбу мамлакат фукароларига Хитой хизматига эга компаниялар билан хар кандай муомала килишни такикловчи фармонларга имзо чекди. Трамп, TikTok ва WeChat АКШнинг хавфсизлиги, ташки сиёсати ва иктисодиётига тахдид солади, деб хисоблайди. Фармонларга кура, иловалар жосуслик килишлари ва фойдаланувчи маълумотларини Хитой хукуматига етказиши мумкин.

Bloomberg нашрининг таъкидлашича, Microsoft TikTok’ни тулик сотиб олиш учун ByteDance билан музокаралар олиб бораётган эди, лекин Трампнинг мамлакатда бу тармокни такиклаш ниятида эканидан сунг музокаралар вактинча тухтатилди. Аввалрок, Дональд Трамп, шунингдек, бутун TikTok бизнесини сотиб олиш буйича таклиф билан чикди. ByteDance бу хакида изох беришдан бош тортди ва компания TikTok’нинг узок муддатли муваффакиятига ишонишини айтди.

Bloomberg’нинг ёзишича, 2020 йил йирик технология компаниялари эгаларига катта даромад олишга имкон берди, чунки одамлар коронавирус пандемияси туфайли интернетда купрок вакт сарфлашмокда. Йил бошидан бери Цукерберг карийб 22 миллиард доллар, Безос эса 75 миллиард доллардан купрок даромад топган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

MirL_dqPFoa4c0WN71BMc-w5b22zZorg

Майкл Блумберг Байден штабига камида 100 миллион доллар утказади

Блумберг ажратган маблагнинг бир кисми инглиз ва испан тилларидаги телевизион рекламага, яна бир кисми Флоридадаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари