Главная / Жамият / Маргилонлик Абдувохид кори Фаргонанинг энг маърифатли имоми деб топилди

Маргилонлик Абдувохид кори Фаргонанинг энг маърифатли имоми деб топилди

«Энг маърифатли имом» курик-танловининг Фаргона вилоят боскичида Маргилон шахридаги «Худоёр хожи» масжиди имом-хатиби Абдувохид Ахмадалиев голибликни кулга киритди. Бу хакда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар берди.

Фото: «Дарё»
Фото: «Дарё»

Кувасой шахридаги «Ислом» жоме масжидида Узбекистон мусулмонлар идораси томонидан энг иктидорли, фаол имом-хатибларни аниклаш ва куллаб-кувватлаш максадида утказилаётган курик-танловнинг вилоят боскичи булиб утди.

Хакамлар хайъати карорига кура, Фаргона туманидаги «Хувайдо» жоме масжиди имом-хатиби Давронбек Усмонов иккинчи, Тошлок туманидаги «Абу Ханифа» жоме масжиди имом-ноиби Абдужаббор Мадрахимов, Учкуприк туманидаги «Шох Мукаддам» масжиди имом-хатиби Жалолиддин Маматкулов, Дангара туманидаги «Мухаммад сайид хужа» масжиди имом-хатиби Шерзод Ахмедовлар учинчи уринга лойик топилди.

Шунингдек танлов давомида Узбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги томонидан таъсис этилган «Энг обод масжид», «Энг хушовоз муаззин», «Энг бой кутубхона» каби ундан ортик йуналиш буйича хам голиблар аникланди ва вакилликнинг диплом, ташаккурномалари хамда эсдалик совгалари билан такдирланди.

Хар йили Узбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар имом-хатиб ва имом-ноиблари уртасида анъанавий тарзда «Йил имоми» курик-танлови утказилар эди. Жорий йилдан мазкур танлов «Энг маърифатли имом» номи остида янги низом асосида булиб утмокда.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари